Урсолив

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

УРСОЛИВ

URSOLIV

 

Препаратнинг савдо номи: Урсолив

Таъсир этувчи модда (ХПН): урсодезоксихолат кислотаси

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 250,0 мг урсодезоксихолат кислотаси;

ёрдамчи моддалар: лактулоза, қуйи молекуляр повидон К 17, магний стеарати, тальк, микрокристалл целюлоза;

қаттиқ желатин капсулалар: корпуси: желатин, титан диоксиди, қопқоғи: желатин, титан диоксиди, азорубин бўёвчиси Е 122.

Таърифи: корпуси оқ ва қопқоғи пушти рангли, №00 ўлчамли қаттиқ желатин капсулалар. Капсулаларнинг ичидаги модда – оқ ёки деярли оқ рангли гранулаланган кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: гепатопротектор воситалар.

АТХ коди: А05АA02

 

Фармакологик таъсири

Фармакодинамикаси

Гепатопротектор, сафро ҳайдовчи, холелитолитик, гиполипидемик, гипохолестеринемик ва бироз иммуномодулятор таъсир кўрсатади.

In vitro шароитида ўтказилган тадқиқотларда, урсодезоксихолат кислотаси (УДХК) жигар хужайраларига тўғридан-тўғри протектор таъсир кўрсатиши ва ўт кислоталари гидрофоб тузларининг гепатоксиклигини камайтириши кўрсатилган. 

УДХК нинг холестерин алмашинувига бўлган асосий самаралари: холестерин секрециясини пасайиши, уни ичакда сўрилишини камайиши ва холестерин тошларидан холестеринни сафрога чиқишини рағбатлантиришини ўз ичига олади. УДХК ГМК-КоА-редуктазани тормозлаб, шунингдек жигарда холестерин синтезига ўртача сусайтирувчи таъсир хам кўрсатади, ўт чиқариш йўллари тизимида холестериннинг эрувчанлигини оширади. Энтерал қўлланганида холестеринли ўт тошларини қисман ёки тўлиқ эришини чақиради, сафронинг холестеринга тўйинишини камайтиради.

Сафрони ҳосил бўлиши ва чиқарилишини рағбатлантиради, токсик ўт кислоталарини ичакдан чиқарилишини тезлаштиради. Перорал қабул қилинганида УДХК нинг улуши ўт кислоталарининг умумий тўпламида аҳамиятли ошади; УДХК бошқа ўт кислоталари билан ингичка ичакда сўрилиш жараёнида, шунингдек гепатоцитлар мембранасидан ўтаётганда рақобатлашади, бу токсик ўт кислоталарини ичакда сўрилишини ва жигарга тушишини камайишига олиб келиб, уларнинг цитопатоген таъсирини бартараф этади. 

Сафронинг литогенлигини камайтиради, унда ўт кислоталарининг концентрациясини оширади, меъда ва панкреатик секрециясини ошишини чақиради, липазанинг фаоллигини оширади, гипогликемик таъсир кўрсатади.

Гистомутаносибликнинг гепатоцитлардаги HLA I ва холангиоцитлардаги HLA II асосий антигенлар комплексининг патологик экспрессиясини камайтириб, иммунологик реакцияларга таъсир кўрсатади, интерлейкин 2 ни ҳосил бўлишини сусайтиради, эозинофиллар сонини камайтиради.

Фармакокинетикаси

УДХК ингичка ичакда (тахминан 90%) сўрилади, бунда қон плазмасидаги максимал концентрацияси (Сmax), препарат 250 мг дозада ичга қабул қилинганида тахминан 

3,3 мкг/мл ни ташкил қилади, максимал концентрацияга эришиш вақти – тахминан 2 соат.

Соғлом шахсларда конъюгацияланмаган УДХК нинг плазма оқсиллари билан боғланиши камида 70% ни ташкил қилади. Плацентар тўсиқ орқали ўтади. Суткада 13-15 мг/кг дозаларда мунтазам қабул қилинганида УДХК зардобда асосий ўт кислотаси бўлиб қолади ва қондаги ўт кислотасининг умумий миқдорини 30 дан 50% гачасини ташкил қилади. Препаратнинг терапевтик самараси УДХК нинг сафродаги концентрациясига боғлиқ.

Жигарда метаболизмга учраб, сафрога секреция қилинувчи тауринли ва глицинли конъюгатлар ҳосил бўлади. Ичга қабул қилинган препаратнинг тахминан 50-70% дозаси сафро билан чиқарилади. Сийдик билан чиқарилиши 1% дан ошмайди. Перорал қабул қилинган УДХК нинг сўрилмаган озгина миқдори йўғон ичакка тушади, у ерда бактериялар томонидан (7-дегидроксилланиш) парчаланишига учрайди; ҳосил бўлувчи литохол кислотаси йўғон ичакдан қисман сўрилади, жигарда сульфат кислотаси билан бирикади ва сульфолитохолилглицин ёки сульфолитохолилтаурин конъюгати кўринишида тез чиқарилади.

 

Қўлланилиши

  • Декомпенсация белгилари бўлмаган бирламчи билиар цирроз (симптоматик даволаш);
  • Фаолият кўрсатувчи ўт пуфагидаги майда ва ўртача холестеринли тошларни эритиш;
  • Билиар рефлюкс-гастрит; 
  • Турли генезли сурункали гепатитлар;
  • Бирламчи склерозга олиб келувчи холангит;
  • Кистозли фиброз (муковисцидоз);
  • Алкоголли бўлмаган стеатогепатит;
  • Жигарнинг алкоголли касаллиги;
  • Ўт йўлларининг дискинезиясида қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга қабул қилиш буюрилади.

Капсулани ютиш қийин бўлганида капсулани очиш ва ичидагисини етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилиш мумкин.

Холестеринли ўт тошларини эритиш:

Капсулалар кечқурун, уйқуга кетишдан олдин чайнамасдан, оз миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади. Тахминан 1 кг тана вазнига 10 мг ҳар куни, бу қуйидагиларга:

Тана вазни 60 кг гача бўлган беморларда Урсолив® препаратининг 2 капсуласига;

Тана вазни 80 кг гача бўлган беморларда Урсолив® препаратининг 3 капсуласига;

Тана вазни 100 кг гача бўлган беморларда Урсолив® препаратининг 4 капсуласига;

Тана вазни 100 кг дан юқори бўлган беморларда Урсолив® препаратининг 5 капсуласига тўғри келади.

Даволаниш давомийлиги 6-12 ой.

Тошларнинг такрор ҳосил бўлишини олдини олиш учун препаратни қабул қилишни тошлар эриганидан кейин яна бир неча ой давом эттириш керак.

Бирламчи билиар циррозни симптоматик даволаш:

Суткалик доза тана вазнига боғлиқ ва 2 капсуладан 6 капсулагачани ташкил қилади (1 кг тана вазнига тахминан 10 мг дан 15 мг гача урсодезоксихолат кислотаси).

Препаратни овқат билан, етарли миқдордаги сув билан қабул қилинади. 

Қуйидаги тартибда қўллаш тавсия қилинади:

Тана вазниСуткалик дозаЭрталабКундузиКечқурун
34-50 кг2 капсула11
51-65 кг3 капсула111
66-85 кг4 капсула112
86-110 кг5 капсула122
110 кг дан юқори6 капсула222

 

Билиар рефлюкс-гастритни даволаш учун:

Уйқудан олдин кунига 1 капсуладан1 марта.

Даволаш курси – 10-14 кундан бошлаб 6 ойгача, зарурати бўлганида – 2 йилгача давом этади.

Турли генезли сурункали гепатитлар (токсик, дори воситаси таъсиридаги ва бошқалар),, шу жумладан алкоголли бўлмаган стеатогепатитда, жигарнинг алкоголли касаллигида:

Ўртача суткалик доза 2-3 марта қабул қилиш учун тана вазнига 10-15 мг ни ташкил қилади. Даволаш давомийлиги – 6-12 ой ва ундан ортиқни ташкил этади.

Бирламчи  склерозга олиб келувчи холангитда, кистозли фиброзда (муковисцидозда):

Ўртача суткалик доза – тана вазнига 12-15 мг; зарурат бўлганида доза 2-3 марта қабул қилиш учун тана вазнига 20-30 мг гача оширилиши мумкин. Даволаш давомийлиги – 6 ойдан бир неча йилгачани ташкил этади.

Ўт йўлларининг гипокинетик турдаги дискинезиясида:

Ўртача суткалик доза – 2 марта қабул қилиш учун тана вазнига 10 мг/кг, 2 хафтадан 2 ойгача қабул қилинади. Зарурат бўлганида даволаш курсини такрорлаш тавсия этилади.

 

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал сохада ва ўнг қовурға остида оғриқ, қабзият, “жигар” трансаминазалари фаоллигини транзитор ошиши; кам ҳолларда – диарея (дозага боғлиқ бўлиши мумкин), ўт тошларини кальцийга тўйиниши.

Бирламчи билиар циррозни даволашда препарат бекор қилинганидан кейин йўқолиши мумкин бўлган жигар циррозининг ўткинчи декомпенсацияси кузатилиши мумкин.

Бошқалар: бош оғриғи, қувватсизлик, миалгия, бош айланиши, аллергик реакциялар (терини қичишиши, эшакеми, ангионевротик шиш) илгари бўлган псориазнинг зўрайиши, алопеция.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Ўт пуфагидаги холестеринли тошларнинг ўлчами 20 мм дан ортиқ.
  • Ўт пуфагидаги ва умумий ўт йўлидаги рентгеноконтраст тошлар (кальцийнинг миқдори юқори бўлган тошлар).
  • Ўт-тош касаллигидаги ўт пуфагининг атрофияси, фаолият кўрсатмаётган ўт пуфаги. Ўт чиқариш йўлларининг обструкцияси.
  • Ўт пуфаги, ўт йўллари ва ичакнинг ўткир яллиғланиш касалликлари, 
  • Декомпенсация босқичидаги жигар циррози.
  • Оғир жигар ва буйрак етишмовчилиги.
  • Панкреатит (фаол фаза).
  • Препаратга ўта юқори сезувчанлик.
  • Ҳомиладорлик, лактация даври.
  • Катталар ва тана вазни 34 кг гача бўлган (ушбу дори шакли учун) болаларда қўллаш мумкин эмас

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Алюминий сақловчи антацидлар ва ионалмашинув қатронлари (колестирамин), УДХК ни сўрилишини пасайтиради. 

Бир вақтда қўлланганида гиполипидемик дори воситалари (айниқса клофибрат), эстрогенлар, неомицин ёки прогестогенлар (перорал контрацептивлар) сафрони холестерин билан тўйинишини оширади ва урсодезоксихол кислотасини холетеринли ўт тошларини эритиш хусусиятини пасайтириши мумкин.

Бир вақтда қўлланганида УДХК циклоспоринни сўрилишини ошириши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар 

УДХК ўт тошларини эритиши учун конкрементлар холестеринли (рентгеноконтраст эмас), бўлиши ўлчами 15-20 мм дан катта бўлмаслиги керак. Бунда ўт пуфагининг фаолияти сақланган, қоп ва умумий ўт йўлларининг ўтказувчанлиги сақланган бўлиши керак. 

Ўт тошларини эритиш мақсадида буюрилганида ҳар ой, сўнгра эса – ҳар 3 ойда, «жигар» трансаминазалари фаоллигини, ишқорий фосфатазалар, гамма-глутамилтранспептидазалар, шунингдек билирубин концентрациясини аниқлаш учун қоннинг биокимёвий таҳлили ўтказилиши керак. Юқори кўрсаткичлар сақланиб қолганида препаратни бекор қилиш керак. 

Даволашнинг самарасини назорат қилиш учун ҳар 6 ойда ўт йўлларининг рентгенологик ва ультратовуш текширишлари ўтказилиб туриши керак. 

Ўт ошларининг охаклашишида, ўт пуфагининг қисқаришларини бузилиши ёки тез-тез ўт йўллари санчиғи хуружларида даволашни тўхтатиш керак. Агар даволаш бошлаганидан кейин 6-12 ой давомида конкрементларни қисман эриши юз бермаса, даволашнинг самарали бўлиш эҳтимоли кам. Даволаш вақтида ўт пуфагини кўзга кўринмаслигини аниқланиши, конкрементларни тўлиқ эримаганлиги ҳақида гувоҳлик беради ва даволашни тўхтатиш керак.

Тошлар тўлиқ эриганидан кейин, қайталанишларни истисно қилиш учун урсодезоксихолат кислотасини қўллашни 3 ой давомида давом эттириш тавсия қилинади.

Транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлашни ва тезкор психомотор реакцияларни талаб қилувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсири 

Транспорт воситаларига ва/ёки бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига препарат салбий таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

УДХК дозасини ошириб юборилиши ҳоллари ҳозирги вақтгача таърифланмаган.

 

Чиқарилиш шакли

Капсулалар 250 мг.

10 капсуладан поливинилхлорид плёнка ва чоп этилган лакланган алюминий фольгали контур уяли ўрамда.

1, 3, 5 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

Намликдан ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

4 йил. 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x