Ультрапрокт®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

УЛЬТРАПРОКТ®

ULTRAPROCT®

 

Препаратнинг савдо номи: Ультрапрокт®.

Дори шакли: ректал суртма.

Таркиби:

1 г суртма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:  0,95 мг флукорталон гексаноати 

                             0,92 мг флукорталон пивалати 

                             5,00 мг цинхокаин гидрохлориди,

ёрдамчи моддалар: 2-октадилдодеканол, канакунжут мойи, гидрирланган канакунжут мойи, полиэтилен гликоль-400-монорицинолеати, лимон-пушти хушбўй ҳид берувчи қўшимча.

Таърифи: рангсиз ёки бироз сарғиш ярим тиниқ суртма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ангиопротекторлар, Геморрой ва анал ёриқларни даволаш учун махаллий қўллаш учун воситалар, Геморрой ва анал ёриқларни даволаш учун бошқа махаллий қўллаш учун воситалар, Бошқа препаратлар ва уларнинг мажмуалари.

АТХ коди: С05АХ03.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Ультрапрокт – мажмуавий препарат бўлиб, яллиғланишга қарши, қичишишга қарши, аллергияга қарши, маҳаллий оғриқсизлантирувчи самара кўрсатади.

Препаратнинг таъсири остида хужайралараро шиш ва тўқима инфильтрацияси камаяди, капиллярлар  пролиферацияси сусаяди.

Ультрапрокт препарати флукорталоннинг икки эфирини сақлайди, уларнинг таъсирини бошланиш вақти турли вақтда юз беради, бу таъсирни тез бошланишини  ва давомли терапевтик самарасини таъминлайди (препаратнинг икки фазали таъсири).

Цинхокин махаллий оғриқсизлантирувчи восита сифатида оғриқ ҳисларини камайтиради.

Фармакокинетикаси

Липофиллиги ва молекуляр массаси хар хил бўлганлиги туфайли флуокортолон пивалати ва флуокортолон капроати яллиғланиш ўчоғида турли тезликда диффузияланади, бу бир томондан таъсирини тез бошланишига, бошқа томондан – таъсир давомийлигини ошишига олиб келади.

Маҳаллий қўлланганидан кейин, иккита эфир эркин флукорталон ва мувофиқ кислоталаргача перианал тери қопламаси ёки тўғри ичакнинг шиллиқ қавати даражасида, ёки жигар орқали биринчи марта ўтишидан кейин, организмнинг барча жойларида бўлган эстеразалар таъсири ҳисобига гидролизланади деб тахмин қилинади.

Флукорталон пивалатининг дозасини 15% дан камроғи тўғри ичакда сўрилади. Сўрилаётган флукорталон жигарда метаболитларига парчаланади, уларнинг энг катта қисми сийдик билан чиқарилади.

Кортикостероидларга ўхшаб, цинхокаин ҳам маҳаллий оғриқ қолдирувчи самара кўрсатади. Оғриқ қолдирувчи самара намоён қилиниши учун плазмада цинхокаиннинг концентрациясини маълум даражаларини ҳосил қилишнинг зарурати йўқ. Хавфни баҳолаш тахминий тўлиқ сўрилиши асосида ўтказилган. Хатто энг кўп сўрилган ҳолда ҳам, цинхокаиннинг сўрилаётган дозаси, агар Ультрапрокт йўриқномасига мувофиқ қўлланаётган бўлса, бирон-бир ножўя самараларни пайдо бўлиши учун жуда кам.

Цинхокаин сўрилганида билан унинг биотрансформацияси юз беради ва бир нечта метаболитлари ҳосил бўлади. Асосий механизмлари оксидланишли диэтилланиш, гидроксилланиш ва қўшимча поляр метаболитларини ҳосил бўлиши билан, бутилокси-занжирини оксидланишли парчаланиши ҳисобланади.

Хатто агар тўлиқ сўрилиши мумкинлиги тахмин қилинса ҳам, йўриқномага мувофиқ препаратнинг икки шакли қўлланганида тизимли таъсири аҳамиятсиз бўлади, чунки дозаси жуда паст.

 

Қўлланилиши

  • ички ва ташқи геморрой
  • анал ёриқлар
  • проктитда қўлланади

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ультрапрокт суртмасини ишлатишдан олдин анал соҳани яхшилаб тозалаш керак. Ультрапроктни ич келганидан кейин қўллаш авзалроқ. Одатда, Ультрапрокт суртмасини кунига икки марта, биринчи куни эса касаллик симптоматикасини тезроқ енгиллаштириш учун – уч ёки тўрт мартагача қўллаш керак. Қайталанишлардан сақланиш учун Ультрапроктни қўллашни, хатто симптомлар бутунлай йўқолганида ҳам, ҳеч бўлмаса (кунига 1 марта) яна бир ҳафта давомида қўллашни давом эттириш керак. Одатда кутилган самара тез юз беради, лекин бу даволашни жуда тез тўхтатиш учун асос бўлмаслиги керак. Лекин даволаш давомийлиги иложи борича 4 ҳафтадан ошмаслиги керак.

Ректал суртманинг катта бўлмаган миқдорини (тахминан нўхотдек ўлчамини) анус ва анал тешик атрофига тақсимлаш керак. Тўғри ичакка суртмани киритиш олдидан тюбик билан бирга берилган мосламани (учликни) бураб киритиш керак. Лекин, кучли, ўткир оғриқ чақирувчи яллиғланиш бўлганида, олдин суртмани бармоқ билан қўйиш тавсия этилади.

 

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда

  • терининг аллергик реакциялари, терининг маҳаллий таъсирланиши ва ачишиши.

Бўлиши мумкин

  • препарат давомли (4 ҳафтадан ортиқ) қўлланганида тери атрофияси.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • фаол, айниқса цинхокалин гидрохлоридига ёки препаратнинг компонентларидан биронтасига  ўта юқори сезувчанлик
  • препаратни қўйиш соҳасидаги туберкулёзли ёки сифилитик жараёнлар
  • вирусли касалликлар (сувчечак) ва вакцинациядан кейинги тери реакциялари
  • ҳомиладорликнинг I уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Аниқланмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Эҳтиёткорлик чоралари ва огоҳлантиришлар

Замбуруғли инфекциялар бўлганида мувофиқ қўшимча даволашни буюриш керак.

Ультрапрокт препаратини кўзнинг шиллиқ қавати билан тасодифий контактдан сақланиш керак. Қўллагандан кейин қўлларни яхшилаб ювиш керак.

Дори воситасининг таркибида сақланувчи фаол компонентларнинг дозаларини пастлиги туфайли, тизимли сўрилиш симптомларини ривожланиш эҳтимоли кам. Препаратни сўрилиши юз берган ҳолда, гарчи у жуда кучсиз даражада ифодаланган бўлсада, кортикостероидларнинг тизимли характерга эга бўлган классик ножўя реакциялари ривожланиши мумкин.

Сиртга қўллаш учун дори воситалари узоқ муддат давомида қўлланганда ҳолда сенсибилизация ривожланиши мумкин. Бундай ҳолларда даволашни тўхтатиш ва мувофиқ даволашни бошлаш керак.

Маҳаллий кортикостероидлар терининг катта юзаларига, шикастланган терига қўлланган ҳолда ёки окклюзион боғловлар ишлатилгинида, кортикостероидлар тизимли характерга эга бўлган ножўя реакциялар чақириши учун етарли миқдорларда сўрилиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлиги вақтида оналари глюкокортикоидлар билан даволанган янги туғилган чақалоқларда танглайни битмаслигини ривожланишининг юқори хавфи бўлиши мумкинлигига ишора қилувчи эпидемиологик маълумотлар бор.

Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлиги вақтида кортикостероидларни сақловчи маҳаллий препаратларни ишлатишдан сақланиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида Ультрапрокт препарати билан даволаш учун клиник кўрсатмалар бўлганида, даволашдан потенциал хавф ва кутилаётган фойдани синчиклаб баҳолаш керак. Хусусан, препаратни узоқ муддат қўллашдан сақланиш керак.

Кўкрак сути  билан чиқарилаётган глюкокортикостероиднинг миқдори, бирон-бир таъсир кўрсатиш учун етарли бўлиш эҳтимоли кам.

Дори воситасини автотранспортни ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятиги таъсири

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Флуокортолоннинг мураккаб эфирлари ва цинхокаин гидрохлоридининг ўткир токсиклигини ўрганиш юзасидан тадқиқотларнинг натижаларига мувофиқ, Ультрапрокт бир марта ректал ёки перианал қўлланганида, хатто тасодифан доза ошириб юборилганида ҳам ўткир интоксикация кўринишларининг эҳтимоли кам.

Симптомлари: Препарат тасодифан оғиз орқали қабул қилинганида (масалан, бир неча грамм суртма ёки бир нечта шамчалар ютиб юборилганида), эҳтимол, асосан, соматик характерга эга бўлган цинхокаин гидрохлоридининг ножўя таъсирларининг кўриниши, улар дозага боғлиқ бўлиши, шунингдек оғир юрак-қон томир симптомлари (хатто юрак фаолиятини тўхташгача пасайиши) ва марказий нерв тизими фаолиятини бузилиши симптомлари (тиришишлар, хатто нафас фаолиятини тўхташигача тормозланиши) кўринишида намоён бўлиши мумкин.

Даволаш: симптоматик.

 

Чиқарилиш шакли

10 г ёки 30 г дан ламинацияланган қопламали алюмин тубада. 1 тубадан тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси ва махсус пластик учлик билан бирга картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x