Унопрост

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

УНОПРОСТ

UNOPROST

 

Препаратнинг савдо номи: Унопрост

Дори шакли: капсулалар.

Таркиби:

1 капсула 320 мг сабалнини майда чангли липидстерол экстрактини сақлайди.

Желатин капсула қобиғининг таркиби: желатин, глицерин, натрий бензоати Е-211, тозаланган сув, титан диоксиди, темир (III) оксиди Е-172, темир (II, III) оксиди Е-172, қизил Е-129 бўёвчи, кармуазин Е-122.

Таърифи: овал шаклли чокли, букилувчи, тиниқ бўлмаган икки рангли қавариқ, қора/қизил рангга бўялган юмшоқ желатинли капсулалар.

Капсула ичидагиси – сариқ-жигарранг ёки жигарранг-тўқ сариқ рангли мойли, хушбўй ҳидли суюқлик. 

Фармакотерапевтик гуруҳи: простата безининг хавфсиз гиперплазиясини даволаш учун препаратлар.

АТХ коди: G04CX02

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Унопрост – Serenoa repens паст бўйли елпиғич баргли сабаль пальмасининг меваларини фитостерол экстрактини сақловчи препарат. Экстрактнинг асосий таъсир этувчи моддалари бўлиб, фитостеринлар, ёғ кислоталари ва ёғ спирти ҳисобланади. 

Ҳайвонларда ва простата хужайраларида in vitro шароитда ўтказилган тадқиқотлар Serenoa repens нинг липодостерол экстракти қуйидагиларни намойиш қилган:

  • тестостеронни унинг фаол метаболити – дигидротестостеронга трансформация қилувчи фермент 5-альфа-редуктазани (I ва II тип) рақобатсиз ингибиция қилиш қобилиятига эга;
  • простагландинлар ва лейкотриенлар ҳосил бўлишини камайтиради (кўп ядроли хужайраларда намойиш қилинган);
  • ўсиш омили рағбатлантирган простата безининг хавфсиз гиперплазиясида хужайралар пролиферациясини камайтиради.

Фармакокинетикаси

Фармакокинетик кўрсаткичлар ўрганилмаган, чунки ўсимликлардан олинган дори воситалари турли биологик фаол моддаларни сақлайди.

 

Қўлланилиши

I ва II босқичдаги простата безининг хавфсиз гиперплазияси билан боғлиқ ўртача даражадаги сийишни бузилишларини даволаш учун қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

1 капсуладан кунига 1 марта куннинг бир вақтида қўлланади. Юмшоқ капсулалар бутунлигича овқат вақтида ютилади ва етарли миқдордаги суюқлик билан ичилади. Даволаш курсининг давомийлиги камида 3 ойни ташкил этади. Даволаш курсининг давомийлиги ва такрорий курслар ўтказиш зарурати касалликнинг ўзига хослиги, эришилган самара ва дори воситасини ўзлаштираолинишига қараб шифокор томонидан шахсий равишда белгиланади.

 

Ножўя таъсирлари

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар (кўнгил айниши, қорин бўшлиғида оғриқ, диарея), аллергик реакциялар (тери тошмалари, терини шиши) кузатилиши мумкин. Даволаш тўхтатилганидан кейин қайтувчан гинекомастия ривожланиши ҳақида хабарлар мавжуд.

Ножўя реакциялар, шу жумладан ушбу йўриқномада кўрсатилмаган пайдо бўлган ҳолларда, дори воситасини қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат этиш керак.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Дори воситасининг компонентларидан бирини шахсий ўзлаштираолмасликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Маълумотлар йўқ.

 

Махсус кўрсатмалар

Дори воситасини оч қоринга қабул қилиш кўнгил айнишини чақириши мумкин.

Дори воситасини қабул қилиш простата безининг хавфсиз гиперплазиясида симптомларни (сийишни бузилишлари) камайтиради, лекин простата безининг ўлчамига таъсир қилмайди. Шунинг учун пациентлар простата безининг ҳолатини назорат қилиш учун шифокорга мунтазам равишда мурожаат қилишлари керак.

Агар даволаш вақтида симптомлар сақланса ёки ҳолатни ёмонлашиши кузатилса (сийдикда қон, сийганда оғриқ, сийдикни ўткир тутилиши пайдо бўлса) дори воситасини қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат этиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Дори воситаси эркаклар учун мўлжалланган. Ҳомиладорлик ва лактация даврида дори воситасини қўллаш мумкин эмас.

Болаларда қўлланиши

Дори воситаси болалар ва 18 ёшгача ўсмирлар томонидан қабул қилиш учун мўлжалланмаган.

Автомобилни ҳайдаш, техника билан ишлаш имкониятига таъсири

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилишининг ҳоллари тўғрисида хабар берилмаган.

 

Чиқарилиш шакли

Юмшоқ желатин капсулалар, 10 капсуладан контур уяли ўрамда 3 ёки 6 контур уяли ўрамлар қутида.

 

Сақлаш шароити

Намликдан ва ёруғликдан  ҳимояланган жойда, 15° С дан 25° С гача ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил. 

 

Дорихоналардан берилиши тартиби

Рецептсиз.

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x