ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ТУММИКОЛ
TUMMYCOL
Препаратнинг савдо номи: ТУММИКОЛ
Дори шакли: ичга қабул қилиш учун эритма
Таркиби:
Ҳар бир 10 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:
Фаол моддалар:
Полиз укропи (Peucedanium graveolens Benth) 74,8 мг
Қалампир ялпиз (Mentha piperita L.) 74,8 мг
Дамашқ атиргули (Rosa damascena Mill) 74,8 мг
Оддий арпабодиён (Foeniculum vulgare Mill) 74,8 мг
Ёрдамчи моддалар:
Сорбин кислотаси 5,0 мг
Натрий бензоати 5,0 мг
Сахароза 1,5 г
Таърифи: бироз товланувчи суюқлик, ўзига хос хидли ва ширин таъмли
Фармакотерапевтик гуруҳи: табиий ел ҳайдовчи восита
Фармакологик хусусиятлари
Табиий ўсимлик препарати, болаларда овқат ҳазм қилишни бузилишларида қўлланади. Таъсири асосан ичак спазмини бўшаштирадиган ўтлар мажмуаси билан боғлиқдир. Препарат таркибидаги ўтлар Аювердик рецептларга мувофиқ равишда оптимал нисбатда танланган.
Препаратлар таркибидаги фаол компонентларининг ҳар бирининг фармакологик таъсири қуйидагича:
Полиз укропи: спазмолитик, ел ҳайдовчи, овқат ҳазм қилишни бошқарувчи, дезинфекция қилувчи, сут ажралишини кучайтирувчи ва седатив хусусиятларга эга.
Қалампири ялпиз: спазмолитик, ел ҳайдовчи, ўт ҳайдовчи, диареяга қарши, ароматик, тинчлантирувчи, қусишга қарши, маҳаллий антисептик, оғриқсизлантирувчи ва қичишишга қарши таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, енгил антиангинал воситадир, чунки рефлектор тарзда коронар томирларни кенгайишини чақиради.
Дамашқ атиргули: сурги, буриштирувчи, юракка ва тонусга оширувчи таъсир кўрсатади.
Оддий арпабодиён: ел ҳайдовчи, оғриқ қолдирувчи, яллиғланишга қарши, антиспастик, сийдик ҳайдовчи, хайз кўришни рағбатлантирувчи, йўталга қарши, сут ажралиши кучайтирувчи, рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади.
Қўлланилиши
Овқат ҳазм қилиш тизимининг ишини бошқаради. Болалардаги меъда-ичак йўлларини бузилишларини даволаш учун қўлланади. Қориндаги спазмлар, қорин санчиқлари, метеоризм, диарея, қусиш, тишлар ёриб чиқишидаги оғриқларни енгиллаштириш учун самаралидир.
Қўллаш усули ва дозалари
Болаларга:
2 ҳафталикдан 4 ҳафталиккача: 1/2 чой қошиқ (2,5 мл) эритма ҳар тўрт соатда;
1 ойликдан 6 ойликкача: 1 чой қошиқ (5 мл) эритма ҳар тўрт соатда;
6 ойликдан ва ундан катталарга: 2 чой қошиқ (10 мл) эритма ҳар тўрт соатда буюрилади.
Катталарга 20 мл дан ҳар тўрт соатда ёки шифокор тавсияси бўйича буюрилади.
Қўллашдан олдин чайқатинг.
Ножўя таъсирлари
Йўриқномага мувофиқ препарат қўлланганда ножўя таъсирлари ҳақида маълумотлар бўлмаган. Препаратга юқори сезувчанликда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препарат компонентларига ёки ёрдамчи моддаларнинг ҳар қандайига юқори сезувчанлик.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Ўрганилмаган.
Махсус кўрсатмалар
Ножўя таъсирлар пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Кузатилмаган.
Чиқарилиш шакли
120 мл, 240 мл дан ичга қабул қилиш учун эритма, қаҳрабо рангли флаконларда, картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
Қуруқ, салқин, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
Ишлаб чиқариш кунидан бошлаб 2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.