Кордал®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КОРДАЛ® 

СORDALUM®

 

Препаратнинг савдо номи: Кордал®

Таъсир этувчи модда (ХПН): триметазидин дигидрохлориди.

Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби: 

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: 

фаол модда: триметазидин дигидрохлориди – 20 мг.

ёрдамчи моддалар: маннитол, картошка крахмали, повидон 25, магний стеарати, гидромеллоза, титан икки оксиди, тальк, твин-80, макрогол-6000, кислотали қизил бўёвчиси Е-104.

Таърифи: ёрқин-ёқут-қизил рангдан, ёқут-қизил ранглигача бўлган икки томони кавариқ қобиқ билан қопланган таблеткалар. Кесилганда икки қатлами кўринади. 

Фармакотерапевтик гуруҳи: Cтенокардия хуружларини олдини олиш учун воситалар.

АТХ коди: С01DX17

 

Фармакологик хусусиятлари

Кордал® – яққол антигипоксант хусусиятларга эга бўлган ва гипоксияга учраган ҳужайраларда, энг аввало ишемияга учраган миокардда энергетик маҳсулотларни (АТФ) сақланишини таъминловчи мураккаб метаболик таъсирга эга препаратдир. Антиангинал, тож-томирларни кенгайтирувчи, антигипоксик, гипотензив таъсир кўрсатади. Кардиомиоцитлар ва нейронларнинг фаолиятини ва метаболизмини уйғунлаштиради. Цитопротектор самараси энергетик потенциалини ошиши, оксидланишли декарбоксилланишни фаоллашуви ва кислородни сарфланишини уйғунлашуви (аэроб гликолизни кучайиши ва ёғ кислоталарини оксидланиш блокадаси) билан ифодаланади. Миокарднинг қисқарувчанлигини тутиб туради, АТФ ва фосфокреатининнинг ҳужайра ичида камайишини олдини олади. Ацидоз шароитларида мембраналарнинг ион каналларининг фаолиятини нормаллаштиради, кардиомиоцитларда кальций ва натрийни тўпланишига қаршилик қилади, ҳужайра ичида калий ионларининг миқдорини нормаллаштиради. Миокарднинг ишемияси оқибатидаги ҳужайра ички ацидози ва фосфатларнинг миқдорини камайтиради. Эркин радикалларнинг шикастловчи таъсирига тўсқинлик қилади, ҳужайра мембраналарининг бутунлигини сақлайди, ишемия соҳасида нейтрофилларнинг фаоллашувини олдини олади, ҳаракат потенциалининг давомийлигини ва креатинфосфокиназанинг фаоллигини нормаллаштиради, миокарднинг ишемик шикастланишларининг яққоллигини камайтиради.

Стенокардияда хуружлар тез-тезлигини қисқартиради (нитратларнинг ишлатилишини камайишига ёрдам беради), 2 ҳафта даволашдан сўнг жисмоний юкламага толерантликни ошишини таъминлайди. Пациентларда эшитишни ва вестибуляр синамаларнинг натижаларини яхшилайди, бош айланиши ва қулоқлардаги шовқинни камайтиради. Кўз томирларининг патологиясида кўзнинг тўр пардасини функционал фаоллигини тиклайди. Препарат кекса одамлар томонидан яхши ўзлаштирилади, қўшимча патологияли (қандли диабет, ўпканинг ўпка гипертонияси билан бўлган сурункали обструктив касаллиги) юрак ишемик касаллиги бўлган беморларга айниқса кўрсатилган.

 

Фармакокинетикаси

Сўрилиши. Препарат ичга қабул қилинганидан кейин триметазидин тез сўрилади. Максимал концентрацияга (Сmax) 2 соатдан кейин эришилади ва 20 мг бир марталик доза қабул қилинганидан кейин 55 мг/мл ни ташкил қилади.

Тақсимланиши. Такрорий қўлланганида мувозанат ҳолатига 24-36 соатдан кейин эришилади ва даволаш курсининг охиргача барқарор бўлиб қолади.

Тақсимланиш ҳажми (Vd) 4,8 л/кг ни ташкил қилади, бу тўқималарда уни яхши тақсимланишини англатади.

Плазма оқсиллари билан боғланиши суст, in vitro тахминан 16% га боғланади. 

Чиқарилиши. Организмдан асосан буйраклар орқали ўзгармаган кўринишда чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври (Т½) – тахминан 6 соатни ташкил қилади.

 

Қўлланилиши

  • ЮИК ни узоқ муддатли даволаш: стенокардия хуружларини олдини олиш (монодаволаш ёки мажмуавий даволаш таркибида);
  • ишемик табиатли кохлео-вестибуляр бузилишларини даволаш (бош айланиши, қулоқларда шовқин, эшитишни бузилиши каби);
  • ишемик компонентли хориоретинал томирли бузилишлар.

 

Қўллаш усули ва дозалари

20 мг таблетка кунига 3 марта овқат вақтида қабул қилинади. Суткалик доза 40-60 мг ни ташкил қилади. Даволаш курсининг давомийлиги шахсий равишда белгиланади.

Буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар:

Буйраклар фаолиятини ўртача бузилиши (креатинин клиренси минутига 30-60 мл), бўлган пациентларга бир таблетка (20 мг) дан кунига 2 марта (бир таблетка эрталаб, яна бирини кечқурун) овқат вақтида қабул қилиш тавсия қилинади.

Кекса пациентлар:

Кекса пациентларда буйраклар фаолиятини пасайиши туфайли, триметазидинни организмдан чиқарилиш вақти ошган бўлади. Буйраклар фаолиятини ўртача бузилиши (креатинин клиренси минутига 30-60 мл) бўлган пациентларга бир таблетка (20 мг) дан кунига 2 марта овқат вақтида (бир таблетка эрталаб, яна бирини кечқурун овқат вақтида) қабул қилиш тавсия қилинади.

Болалар:

18 ёшгача бўлган болаларда триметазидинни қўллашнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

 

Ножўя таъсирлари

Нерв тизими:

Тез-тез – бош айланиши, бош оғриғи.

Тез-тезлиги номаълум – паркинсонизм симптомлари (тремор, акинезия, мушаклар тонусини ошиши), нотинч оёқлар синдроми, юрганда чайқалиш ва бошқа ҳаракат бузилишлари, улар одатда қайтувчи бўлиб, триметазидинни қабул қилиш бекор қилинганида йўқолган. Уйқуни бузилиши (уйқучанлик, уйқусизлик).

Юрак-қон томир касалликлари:

Кам – юракни тез уриши; экстрасистолия; тахикардия; артериал гипотензия; ортостатик гипотензия, айниқса антигипертензив даволаш қабул қилаётган пациентларда ланжлик, бош айланиши ёки йиқилишлар билан бирга кечиши мумкин; гиперемия.

Меъда-ичак касалликлари:

Тез-тез – абдоминал оғриқлар, диарея, диспепсия, кўнгил айниши, қусиш, 

Тез-тезлиги номаълум – қабзият.

Тери ва териости тўқимаси:

Тез-тез – тошма, қичишиш, эшакеми.

Тез-тезлиги номаълум – ўткир ёйилган экзантематоз пустулез, Квинке шиши.

Умумий бузилишлар:

Тез-тез – астения.

Қон ва лимфатик тизими:

Тез-тезлиги номаълум – агранулоцитоз, тромбоцитопения, тромбоцитоперик пурпура.

Гепатобилиар тизими:

Тез-тезлиги номаълум – гепатит.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Триметазидинга ёки бошқа ўхшаш моддаларга ўта юқори сезувчанлик реакциялари, Паркинсон касаллиги, паркинсонизм симптомлари, тремор, нотинч оёқлар синдроми ва бошқа ҳаракат бузилишлари, буйраклар фаолиятини жиддий бузилишлари, ҳомиладорлик, лактация даври, 18 ёшгача бўлмаган болалар (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган).

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Триметазидинни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирининг натижалари аниқланмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Кордал® паркинсонизм симптомларини (тремор, акинезия, мушак тонусини ошиши) чақириши ёки кечишини оғирлаштириши мумкин, пациентни, айниқса кекса пациентни мунтазам кузатиб туриш керак. Шубҳали ҳолларда пациентни тегишли текширув учун неврологга йўллаш керак. Паркинсонизм симптомлари, тремор, нотинч оёқлар синдроми, юрганда чайқалиш каби ҳаракат бузилишларини ривожланиши препаратни бекор қилиш тўғрисидаги якуний қарорга олиб келиши мумкин.

Ҳаракат бузилишларини ривожланиш тез-тезлиги паст. Улар одатда қайтувчи ҳарактерга эга, триметазидинни қабул қилиш тўхтатилганида йўқолади. Кўпчилик ҳолларда триметазидинни қабул қилиш тўхтатилганида, пациентлар 4 ой давомида соғайганлар. Агарда паркинсонизм симптомлари триметазидинни бекор қилгандан кейин 4 ойдан ортиқ сақланиб турса, неврологнинг маслаҳати керак.

Беқарор юришда ёки мушак тонуси пасайганида, айниқса антигипертензив воситалар қўлланганида пациент йиқилиши мумкин. Агарда триметазидинни организмдан чиқарилиш вақтини: 

  • буйраклар фаолиятини ўртача бузилиши;
  • 75 ёшдан ошган кекса пациентларда ошиши мумкин бўлса, пациентларда уни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Автотранспортни ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Клиник синовларда триметазидинни гемодинамик таъсирга эга эмаслиги аниқланган. Бироқ пострегистрацион мониторинг вақтида пациентларда бош айланиши, уйқучанлик кузатилган, бу автомобилни бошқариш қобилиятига таъсир қилиши мумкин.

Ҳомиладорлик вақтида ва лактация даврида қўлланиши. Ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас. Даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозалашни терапевтик диапазони катта бўлгани учун, токсинли таъсирлари ривожланиши билан кечадиган дозани ошириб юборланиши эхтимоли кам. Баъзи холатларда томирларни переферик қаршилиги пасайиши кузатилиши мумкин, бу эса юзни гиперемиясига ёки артериал гипотензияга олиб келади. 

Даволаш: симптоматик даволаш.

 

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан контур-уяли ўрамларда. 3 ёки 6 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутили ўрамларга жойланган.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда,150С дан 250С гача бўлган ҳароратда сақлансин. 

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x