Нодир Жонузоқ (1976)

Нодир Жонузоқ 1976 йил 14 мартда Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида туғилди. Самарқанд Давлат университетининг ўзбек филологияси факультетида таҳсил олди (1993–1998).

Бир муддат (1998–1999) “Туркистон”, “Республика” газеталарида хизмат қилди. Шундан сўнг Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида муҳаррир сифатида иш бошлаб, кейинчалик “Ўзбекистон” телеканалининг “Маънавият”, “Мусиқий дастурлар” студиялари бош муҳаррири, “Маданият ва маърифат” телеканалининг “Маданий-бадиий дастурлар” муҳарририяти бош муҳаррири, “Маданият ва маърифат” телеканали директор ўринбосари вазифаларида фаолият юритди (1999–2015). 2015 йилдан Ўзбекистон ёшларининг адабий-ижтимоий нашри – “Ёшлик” журнали бош муҳаррири лавозимида хизмат қилиб келади.

Ўқувчилик йилларидан ўз шеърлари билан туман ва вилоят газеталарида қатнашиб келган Нодир Жонузоқ талабалик пайтида (1997) республика ёш ижодкорларининг Зомин семинари ғолиби бўлди. “Томчилар” номли илк китоби Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти томонидан “Истеъдод” (1997) рукнида чоп этилди.

Шундан сўнг унинг “Сизни севар эдим” (2006), “Меҳрибоним” (2008) номли шеърий тўпламлари, “Ўн етти лаҳза”, “Нилуфар”, “Синиқ ой” каби бир қатор достонлари дунёга келди. Шоир асарлари ўз самимийлиги, тиниқ ташбеҳларга бойлиги, айни чоқда жамиятимиздаги эврилишлар, янгиланишлар руҳи акс эттирилгани билан адабий жамоатчилик ва мухлислар эътиборини қозонди.

Нодир Жонузоқ тележурналист сифатида “Ёзувчи ва замон”, “Шеър ва шуур”, “Гап чиқди”, “Оқ ва қора”, “Шахсий фикр”, “Ҳаёт гўзал!”, “Ижодий учрашувлар” сингари кўрсатув ва токшоулар тайёрлади. Шунингдек, унинг сценарийлари асосида кўплаб видеофильмлар тасвирга олинди. “Бобби”, “Тафаккур ўйинлари”, “Панда изидан” каби чет эл фильмларини, М. Лермонтов, А. Блок каби машҳур шоирлар шеърларини она тилимизга ўгирди.

 

“Ўзбек адиблари” (С. Мирвалиев, Р. Шокирова. Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 2016) китобидан.

https://saviya.uz/hayot/tarjimai-hol/nodir-jonuzoq-1976/

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x