Клодифен

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КЛОДИФЕН

CLODIFEN

 

Препаратнинг савдо номи: Клодифен

Таъсир этувчи модда (ХПН): диклофенак 

Дори шакли: гель 

Таркиби: 

Клодифен гель 1%

100 г гель қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 1,0 г диклофенак натрий;

ёрдамчи моддалар: карбомер 980, пропиленгликоль, троламин, 96% ли этанол, метилпарагидроксибензоат, тозаланган сув. 

Клодифен 5% ли гель

100 г гель қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 5,0 г диклофенак натрий; 

ёрдамчи моддалар: гидроксиэтилцеллюлоза, пропиленгликоль, 96% ли этанол, метилпарагидроксибензоат, тозаланган сув.

Таърифи: тиниқ, сарғиш, бир хил, пуфакчалар сақламайдиган, кучсиз спирт ҳидли гель.

Фармакотерапевтик гуруҳи: сиртга қўллаш учун ностероид яллиғланишга қарши воситалар. 

АТХ коди: М02АА15

 

Фармакологик ҳусусиятлари

Сиртга қўллаш учун мўлжалланган ностероид яллиғланишга қарши восита (НЯҚВ). Яққол яллиғланишга қарши ва оғриқни қолдирувчи таъсир кўрсатади. Таъсир механизми яллиғланиш ўчоғида ЦОГ-1 ва ЦОГ-2 ларни носелектив сусайтириши, арахидон кислотасининг метаболизмини бузилиши ва простагландинлар биосинтезини сусайтириши билан боғлиқ. Яллиғланиш жараёнида Клодифенни қўллаш оғриқ синдромини ва тўқималарнинг шишини камайишига ёки бартараф бўлишига олиб келади. 

Фармакокинетикаси

Диклофенакнинг тери орқали сўриладиган миқдори у суртиладиган майдонга пропорционал, шунингдек препаратнинг умумий дозаси ва терининг гидратацияси даражасига боғлиқ. Препарат сиртга қўлланганида диклофенакнинг 6% дан кўп бўлмаган қисми сўрилади. 

Метаболизми асосан гидроксидланиш орқали бир неча ҳосилаларни ҳосил бўлиши билан амалга ошади, улардан иккитаси фармакологик жиҳатдан фаол, лекин диклофенакка нисбатан аҳамиятли даражада кам. Диклофенак ва унинг метаболитлари асосан сийдик билан чиқарилади. Қон плазмасидаги диклофенакнинг умумий тизимли клиренси минутига ўртача 263 ± 56 мл, якуний ярим чиқарилиш даври эса – 1-3 соатни ташкил қилади.

 

Қўлланилиши

  • юмшоқ тўқималар ва бўғимларни жароҳатдан кейинги яллиғланиши (чўзилиши, зўриқиши ва лат ейиши оқибатида);
  • юмшоқ тўқималарнинг ревматик касалликлари (тендовагинит, бурсит, периартикуляр тўқималарни шикастланиши ва бошқалар);
  • мушаклар ва бўғимларнинг касалликлари билан боғлиқ бўлган оғриқ синдроми ва шиш (ревматоид артрид, остеоартроз, радикулитлар, люмбаго, ишиас ва бошқалар)да қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Клодифен гели сиртга қўлланади. Клодифен гелининг концентрацияси яллиғланиш жараёни ва оғриқ синдромининг яққоллигига қараб аниқланади. 

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга Клодифен 1% ли гели суткада 3-4 марта қўлланади. Узунлиги тахминан 5-10 см (2-4 г гель) гель тасмаси терига қўйилади ва аста-секин ишқаланади. Қўлланадиган препаратнинг миқдори оғриқли соҳанинг майдонига боғлиқ. 

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга Клодифен 5% гели суткада 2-3 марта қўлланади. Қўлланадиган препаратнинг миқдори -2 г гача (4 см гача гель) бўлади.

Препарат суртилганидан сўнг қўлни ювиш керак. 

Даволаш давомийлиги препаратни қўллаш учун кўрсатмаларга ва даволашнинг самарадорлигига боғлиқ. Препаратни қўллаш бошланганидан сўнг 2 ҳафта ўтгач даволашни давом эттириш мақсадга мувофиқлиги юзасидан шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Юмшоқ тўқималарни шикастланиши ёки юмшоқ тўқималарнинг ревматик касалликларида препаратни узлуксиз 14 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас ва артрит билан боғлиқ бўлган оғриқда препаратни узлуксиз 21 кундан ортиқ қўллаш (агар шифокор бошқа даволаш тартибини буюрмаган бўлса) мумкин эмас. Агар 7 кун давомида ижобий клиник динамика кузатилмаса ёки пациентнинг аҳволи ёмонлашса, шифокорга мурожаат қилиш керак.

 

Ножўя таъсирлари

Клодифен гели кам ҳолларда ножўя реакциялар чақиради. Баъзида гель суртилган соҳада қизариш, қичишиш ёки ачишиш ҳисси пайдо бўлади. Алоҳида пациентларда фотосенсибилизация кузатилиши мумкин. 

Жуда кам ҳолларда ўта юқори сезувчанлик реакциялари (тошма, эшакеми, бронхиал астма, ангионевротик шиш) кузатилади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • тери қопламаларининг бутунлигини бузилиши;
  • ҳомиладорликни III уч ойлиги;
  • 12 ёшгача бўлган болалар;
  • препаратнинг компонентларига, ацетилсалицил кислотасига ёки бошқа НЯҚВ юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. 

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ўзаро таъсир қилиш эҳтимоли аҳамиятсиз даражада, чунки диклофенак сиртга қўлланганида тизимли сўрилиши жуда кам. Препаратни бошқа НЯҚВ билан бирга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Клодифен гели фотосенсибилизацияни чақирувчи препаратларнинг таъсирини кучайтириши мумкин. Клодифен гелини маҳаллий косметик воситалар билан бирга қўллаш мумкин эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Клодифен гелини фақат шикастланмаган терига суртиш керак, очиқ жароҳатларга тушишидан сақланиш керак. Препарат суртилганидан сўнг окклюзион боғлов қўйиш мумкин эмас. Препаратни кўзга ва шиллиқ қаватларига тушишига йўл қўймаслик керак. 

Клодифен гели жигар порфирияси (зўрайиш босқичида), меъда-ичак йўллари (МИЙ) ни эрозив-ярали шикастланишлари, жигар ва буйрак фаолиятини оғир даражадаги бузилишлари, сурункали юрак етишмовчилиги, бронхиал астмада, кекса ёшдаги пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Клодифенни ҳомиладорликнинг III уч ойлигида қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорликнинг I ва II уч ойликларида, она учун даволашдан кутиладиган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳолдагина қўллаш мумкин.

Диклофенак ва унинг метаболитлари кўкрак сутига ўтади, шунинг учун препаратни эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди.

Педиатрияда қўлланиши

Препарат 12 ёшгача бўлган болаларда қўлланмайди.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Клодифен автомобилни бошқариш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди. 

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиш эҳтимоли кам, чунки диклофенак сиртга қўлланганида унинг тизимли сўрилиши жуда кам. Препарат тасодифан ичга қабул қилинганида диклофенакнинг перорал шакллари учун хос бўлган ножўя самараларни чақириши мумкин. Тизимли ножўя самаралари пайдо бўлганида меъдани ювиш ва адсорбентни қабул қилиш тавсия этилади. Даволаш симптоматик.

 

Чиқарилиш шакли

Клодифен 1% ли гель

45 г гель алюмин тубада. 1 алюмин туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Клодифен 5% ли гель

45 г гель алюмин тубада. 1 алюмин туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x