ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
КЛАРИТРОМИЦИН ПРОТЕКХ
CLARITHROMYCIN PROTECH
Препаратнинг савдо номи: Кларитромицин Протекх
Таъсир этувчи модда (ХПН): кларитромицин
Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар
Таркиби:
Ҳар бир қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 250 мг кларитромицин USP
ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, натрий крахмал глколяти, гидроксипропилметилцеллюлоза, маккажўхори крахмали, желатин, стеарин кислотаси, коллоидли кремний диоксиди, магний стеарати, тозаланган тальк, натрий лаурил сульфати, полисорбат 80, пропиленгликоль, титан диоксиди, тозаланган сув.
Таърифи: оқ рангли, қобиқ билан қопланган овал шаклда таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: антибиотик (макролидлар гуруҳи)
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Кларитромицин – эритромицин А нинг яримсинтетик ҳосиласи. У сезгир бактерияларнинг 50S рибосомал сегменти билан боғланиш ва оқсил синтезини сусайтириш йўли орқали антибактериал таъсир кўрсатади. Бу кенг доирадаги аэроб ва анаэроб граммусбат ва грамманфий микроорганизмларга қарши жуда кучли препаратдир. Кларитромициннинг минимал ингибиция қилувчи концентрацияси (МИК) одатда эритромициннинг ВПК сидан юқори. In vivo маълумотлар шунингдек кларитромициннинг легионеллалар ва пневмония микоплазмаларига нисбатан юқори фаоллигини кўрсатади. Кларитромициннинг Helicobacter Pylori га нисбатан бактерицид таъсири кислотали рН га нисбатан нейтрал рН да юқори. Пробиркада ва табиий шароитларда ўтказилган тадқиқот маълумотлари бу антибиотик микобактерияларнинг клиник аҳамиятли турларига нисбатан фаолликка эга эканлигини кўрсатади. Пробиркада ўтказилган тадқиқот натижалари Enterobacteriaceae Pseudomonas ва бациллаларнинг бошқа грамманфий турлари ачитқи лактозасисиз кларитромицинга сезгир эмаслигини кўрсатади.
Кларитромицин қуйидаги микроорганизмларнинг кўпгина штаммларига фаол эканлиги кўрсатилган:
Аэроб граммусбат микроорганизмлар:
Staphylococcus aureus;
Streptococcus pneumonia;
Streptococcus pyogenes;
Listeria monocytogenes.
Аэроб грамманфий микроорганизмлар:
Haemophilus influenza;
Haemophilus parainfluenzae;
Moraxella catarrhalis;
Neisseria gonorrhoeae;
Legionella pneumophila;
Бошқа микроорганизмлар;
Mycoplasma pneumonia;
Chlamydia pneumoniae (TWAR);
Mycobacteria;
Mycobacterium leprae;
Mycobacterium kansasii;
Mycobacterium chelonae;
Mycobacterium fortuitum;
Mycobacterium avium complex (MAC) қуйидагилардан ташкил топган:
– Mycobacterium avium;
– Mycobacterium Intracellulare.
Бета-лактамазани ишлаб чиқарилиши кларитромициннинг фаоллигига таъсир қилмайди.
Метициллин ва оксациллинга чидамли кўпгина стафилококклар кларитромицинга чидамли:
Helicobacter pylori.
In vitro шароитда кларитромицин қуйидаги микроорганизмларга нисбатан юқори фаолликка эга; аммо ушбу микроорганизмлар чақирган клиник инфекцияларни даволашда кларитромициннинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.
Аэроб граммусбат микроорганизмлар:
Streptococcus agalactiae;
Streptococci (Group C, F, G);
Viridans group streptococci;
Аэроб грамманфий микроорганизмлар;
Bordetella pertussis;
Pasteurella multocida.
Анаэроб граммусбат микроорганизмлар:
Clostridium perfringens;
Peptococcus niger;
Propionibacterium acnes.
Анаэроб грамманфий микроорганизмлар:
Bacteroides melaninogenicus;
Spirochetes;
Borrelia burgdorferi;
Treponema pallidum;
Campylobacter;
Campylobacter jejuni.
Одамда ва приматлар кларитромициннинг асосий метаболити 14-ОН-кларитромицин ҳисобланади, у микробиологик фаол метаболитдир. Бу метаболит кўпгина микроорганизмлар учун дастлабки бирикмага нисбатан 1-2 марта камроқ фаол, H.influenzae дан ташқари, у унга нисбатан икки марта фаолроқ. Дастлабки бирикма 14-ОН-метаболити билан бактериал штаммларга боғлиқ ҳолда пробиркада ёки табиий шароитда H.influenzae га нисбатан аддитив ёки синергик самарага эга.
Фармакокинетикаси
Перорал қабул қилинган кларитромициннинг фармакокинетикаси бир қатор ҳайвонларда ва одамларда яхши ўрганилган. Бу тадқиқотлар кларитромицин тахминан 50% мутлоқ биокираолишлик билан енгил ва тез сўрилишини кўрсатди. Ҳеч қандай тўпланиши аниқланмаган ва бир неча марта дозалашдан кейин метаболик ўзгаришлар аниқланмаган. Қабул қилишдан бевосита олдин овқатланиш кларитромициннинг биокираолишини ўртача 25% га оширади. Умуман олганда, бу ошиш аҳамиятсиз ҳисобланади ва тавсия этилган дозалаш тартибида кам клиник аҳамиятга эга. Шу туфайли кларитромицин овқат билан ёки овқатсиз қабул қилиниши мумкин.
In vitro
Лаборатор тадқиқотлар концентрацияси 0,45 дан 4,5 мкг/мл бўлганда одам қони плазмаси оқсиллари билан боғланиши ўртача тахминан 70% ни ташкил қилишини кўрсатди.
45,0 мкг/мл концентрацияда боғланишни 41% дан камайиши тўйиниш сабабли бўлиши мумкин, аммо бу фақат препаратнинг терапевтик миқдоридан жуда юқори концентрацияларда юз берган.
Табиий шароитда
Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар айланиб юрувчи препаратнинг миқдорига нисбатан марказий нерв тизимидан ташқари барча тўқималарда кларитромициннинг миқдори бир неча марта юқорилигини кўрсатди. Энг юқори концентрациялар одатда жигар ва ўпкада эришилади, у ерда тўқима плазма нисбати (Т/П) 10 дан 20 гачани ташкил қилган.
Оддий субъектлар
Кунига икки марта 250 мг дан дозалашда кларитромицин учун плазмадаги турғун чўққи концентрациясига икки-уч кун давомида эришилган ва ўртача тахминан 1 мкг/мл ва
14-hydroxyclarithromycin кларитромицин учун эса 0,6 мкг/мл ни ташкил қилган, айни вақтда дастлабки препаратнинг ва унинг метаболитининг ярим чиқарилиш даври мувофиқ 3,57 соат ва 5,55 соатни ташкил қилган. Кунига икки марта 250 мг дан дозалашда кларитромицин ва унинг гидроксил гуруҳи билан бириккан метаболитининг Сmax кўрсаткичи бешинчи доза ҳисобига эришилган. Бешинчи ва еттинчи дозадан кейин кларитромициннинг Сmax кўрсаткичи ўртача 2,7 ва 2,9 мкг/мл ни ташкил қилган; унинг гидроксилланган метаболитининг кўрсаткичи эса мувофиқ 0,88 ва 0,83 мкг/мл ни ташкил қилган. 250 мг дозадаги дастлабки препаратнинг ярим чиқарилиш даври 4,8 соатгача, айни вақтда –
14-hydroxyclarithromycin кларитромициннинг ярим чиқарилиш даври 6,9 дан 8,7 соатгачани ташкил қилган. Турғун ҳолатда 14-hydroxyclarithromycin кларитромициннинг миқдори кларитмициннинг дозасига пропорционал равишда ошмаган ва кларитромицин ва унинг гидроксилланган метаболитининг ярим чиқарилиш даври юқори дозаларда катта бўлган. Бу тескари пропорционал фармакокинетикаси юқори дозаларда 14-гидроксил гуруҳи билан бириккан ва N-деметил гуруҳи билан бириккан маҳсулотларини ҳосил бўлишини умумий камайиши юқори дозаларда кларитромициннинг метаболизми тескари пропорционаллини кўрсатади.
Пациентлар
Кларитромицин ва унинг 14-ОН метаболити организмнинг тўқима ва суюқликларида енгил ўтади. Чекланган пациентларда ўтказилган тадқиқотлар кларитромицин перорал қўллангандан кейин орқа мия суюқлигида аҳамиятли даражага етмаслигини кўрсатди (яъни гематоэнцефалик тўсиғи нормал бўлган беморларда орқа мия суюқлигида зардобдаги миқдорининг 1 дан 2% гачани ташкил қилади). Тўқималардаги концентрацияси одатда қон зардобидаги концентрациясидан бир неча марта юқори.
Қўлланилиши
Кларитромицинга сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцияларни даволаш:
- Бурун-ҳалқум (тонзиллит, фарингит), юқори нафас йўлларининг ва бурун атрофи бўшлиқларининг инфекцияларида.
- Қуйи нафас йўлларининг инфекцияларида: бронхит, бактериал пневмония ва атипик пневмония.
- Тери инфекцияларида: импетиго, сарамас, фолликулит, фурункулёз ва йирингли яраларда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Қўллаш усули: перорал қабул қилинади.
Тавсия этиладиган дозалаш.
Нафас йўлларининг касалликлари/тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари бўлган пациентлар.
Катталар: одатдаги доза 7 кун давомида, кунига икки марта 250 мг ни ташкил қилади, гарчи оғир инфекцияларда бу доза 14 кун давомида, кунига икки марта, 250 мг гача оширилиши мумкин.
12 ёшдан ошган болалар: катталардаги каби доза буюрилади.
12 ёшгача бўлган болалар: болалар учун Кларитромицин суспензиясидан фойдаланинг.
Ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги бўлган пациентларда H.pylori эрадикацияси учун
Катталар: кларитромициннинг одатдаги дозаси 14 кун давомида, кунига уч марта 250 мг ни ташкил қилади.
Икки томонлама даволаш: кларитромицинни кунига бир марта 40 мг омепразол билан бирга юбориш керак.
Уч томонлама даволаш: 250 мг кларитромицин таблеткаларини кунига икки марта 1000 мг амоксициллин ва кунига икки марта 20 мг омепразол билан 10 кун давомида қабул қилиш керак.
Кекса пациентлар: катталардаги каби доза қўлланади.
Буйрак етишмовчилиги
Креатинин клиренси минутига 30 мл дан камроқ бўлган буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда кларитромициннинг дозаси ярмига, яъни кунига 250 мг дан бир марта ёки оғирроқ инфекцияларда кунига икки марта 250 мг гача камайтирилиши керак.
Енгил ва оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун дозага тузатиш киритиш талаб қилинади, лекин нормал буйрак фаолияти бўлганлар учун эмас.
Кларитромицин таблеткаларини овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин, чунки овқат биокираолишлик даражасига таъсир қилмайди.
Ножўя таъсирлари
Кларитромицин одатда яхши ўзлаштирилади. Ножўя самаралари кўнгил айниши, диспепсия, диарея, қусиш, қоринда оғриқ ва парестезияни ўз ичига олади. Стоматит, глоссит, Мonilia ва тилни рангсизланиши ҳақида хабар берилмаган.
Бошқа макролидлар каби жигар фаолиятини бузилиши (одатда, қайтувчан бўлади), шу жумладан жигар фаолиятини ўзгариши, гепатит ва сариқлик билан ёки усиз холестаз ҳақида хабарлар тушмаган. Дисфункция оғир даражали бўлиши ва жуда кам ҳолларда жигар етишмовчилиги билан ўлим билан якунланиши мумкин. Зардобда креатининни ошиши, интерстициал нефрит, буйрак етишмовчилиги, панкреатит ва конвульсиялар ҳақида хабар берилмаган.
Бошқа ножўя самаралар бош оғриғи, бўғимда оғриқ, миалгия ва эшакеми, терида тошмалар, Квинке шиши ва анафилаксия каби аллергик реакцияларни ўз ичига олади. Кларитромицинни перорал қўлланганда Стивенс-Джонсон синдроми/ токсик эпидермал некролиз ҳақида хабар берилган.
Кларитромицинни қабул қилганда эшитишни қайтувчан йўқолиши ҳақида хабарлар берилган. Ҳид билишни ўзгариши, одатда таъм билишни ўзгариши билан бирга кузатилганлиги ҳақида маълумотлар олинган.
Кларитромицин қабул қилган пациентларда тишларни рангсизланиши ҳақида хабар берилган. Тишларни рангсизланиши одатда қайтувчан бўлади.
Перорал қанд миқдорини пасайтирувчи ёки инсулин қабул қилувчи пациентларда гипогликемия ҳақида кам хабарлар олинган.
Лейкопения ва тромбоцитопения ҳақида кам хабарлар тушган.
Бошқа макролидлар каби, кларитромицинни қабул қилганда QT интервалини узайиши, юрак қоринчалари тахикардияси ва милтиллаш-хилпиллаш ҳақида хабар берилган.
Кларитромицинни колхицин билан бир вақтда қўллаганда, айниқса кекса пациентларда, уларнинг баъзиларида буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда колхициннинг токсиклиги аниқланган. Бундай пациентларнинг баъзиларида летал ҳолатлар қайд этилган.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Кларитромициннинг макролид антибиотикларига маълум ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.
Кларитромицин ва қуйидаги санаб ўтилган фаол моддалардан бирини бир вақтда қўллаш мумкин эмас: астемизол, цизаприд, пимозид ва эрготамин ёки дигидроэрготамин.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Цитохром Р450
Кларитромицин асосан жигар цитохром Р450 3А (CYP3А) изоферменти таъсири остида метаболизмга учрайди. Бу кўпгина дориларнинг ўзаро таъсирини аниқловчи муҳим механизм ҳисобланади. Кларитромицин билан бирга буюрилганда бу тизим таъсири остида метаболизмга учрайдиган бошқа препаратларнинг метаболизми блокланиши мумкин ва бу бошқа препаратларнинг зардобдаги миқдорини ошиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Қуйидаги препаратлар ёки препаратлар синфи CYP3А изоферменти таъсири остида метаболизмга учраши аниқланган ёки тахмин қилинади: алпразолам, астемизол, карбамазепин, цилостазол, цизаприд, циклоспорин, дизопирамид, қоракуя алкалоидлари, ловастатин, метилпреднизолон, мидазолам, омепразол, перорал антикоагулянтлар (масалан, варфарин), пимозид, хинидин, рифабутина, силденафил, симвастатин, такролимус, терфенадин, триазолам и винбластин. Цитохром Р450 тизими доирасида бошқа изоферментлар орқали шу механизм каби ўзаро таъсирлашувчи препаратларга фенитоин, теофиллин ва вальпроат, карбамазепин киради.
Бу препаратлардан ҳар қандайи кларитромицин билан бир вақтда қабул қилинганида қонда айланиб юрувчи теофиллиннинг ёки карбамазепиннинг даражаси аҳамиятсиз ошган.
Кларитромицин ва ловастатин ва симвастатин каби ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари бирга юборганда рабдомиолиз ҳоллари ҳақида хабар берилган.
Цизаприд
Кларитромицин билан бир вақтда цизаприд қабул қилган пациентларда цизапридннг миқдорини ошиши қайд этилган. Бу QT интервални узайиши ва юрак аритмиялари, шу жумладан юрак қоринчалари тахикардияси, қоринчалар фибрилляцияси ва милтиллаш-хилпиллашга олиб келиши мумкин. Кларитромицинни пимозид билан бир вақтда қабул қилган пациентларда ножўя самаралар кузатилган.
Терфенадин
Хабар берилганидек макролидлар терфенадиннинг метаболизмини ўзгартиради, бу терфенадиннинг миқдорини ошиши, у ўз навбатида QT интервални узайиши ва юрак аритмиялари, шу жумладан юрак қоринчалари тахикардияси, қоринчалар фибрилляцияси ва милтиллаши-хилпиллаши каби юрак аритмиялари билан боғлиқ бўлади. 14 нафар соғлом кўнгиллиларда ўтказилган бир тадқиқотда кларитромицин ва терфенадинни бир вақтда юбориш қон зардобида терфенадиннинг кислотали метаболитини 2:58 марта ошиши ва клиник аҳамиятли таъсирга олиб келмайдиган QT интервални узайишига олиб келган. Бундай самаралар астемизол ва бошқа макролидларни бирга қўллаганда кузатилган.
Хинидин ва дизопрамид
Кларитромицин ва хинидин ёки дизопирамидни бир вақтда қўллаш билан кечувчи самаралар ҳақида хабар берилган. Бу препаратларнинг миқдори кларитромицин билан даволаш вақтида назорат қилиниши керак.
Эрготамин/дигидроэрготамин
Кларитромицин ва эрготамин ёки дигидроэрготаминни бирга юбориш вазоспазмлар ва оёқ-қўл ва бошқа тўқималар, шу жумладан марказий нерв тизми ишемияси билан характерланувчи қоракуянинг ўткир токсиклиги билан боғлиқ бўлган. Кларитромицин ва бу препаратларни бир вақтда юбориш мумкин эмас.
Дигоксин
Кларитромицин ва дигоксинни бир вақтда қабул қилаётган пациентларда зардобда дигоксиннинг концентрациясини ошиши кузатилган. Дигоксин ва кларитромицинни бир вақтда қабул қилаётган пациентларда дигоксиннинг концентрациясини синчковлик билан назорат қилиш керак.
Колхицин
Колхицин CYP3А ва Р-гликопротеин учун субстрат ҳисобланади. Кларитромицин ва бошқа макролидлар маълумки, CYP3А ва Р-гликопротеинни ингибирлайди. Кларитромицин ва колхицинни бирга юборилганда Р-гликопротеинни ёки CYP3А ни ингибирлаши колхициннинг таъсирини кучайтириши мумкин. Колхициннинг токсиклиги клиник симптомларини аниқлаш мақсадида пациентлар текширувдан ўтишлари керак.
Антиретровирус препаратлар
ОИТВ-инфекцияланган пациентларда кларитромицин таблеткалари ва зидовудинни бир вақтда перорал юбориш зидовудиннинг мувозанат концентрациясини пасайишига олиб келиши мумкин. Кларитромицин зидовудиннинг бир вақтда перорал сўрилишига таъсир қилиши сабабли, ҳар бир препаратни қабул қилишлар орасидаги 4-соатлик интервални сақлаган ҳолда бу ўзаро таъсирдан аҳамиятли даражада сақланиш мумкин. Бу ўзаро таъсир эҳтимол кларитромициннинг суспензиясини зидовудин ёки дидезоксиинозин билан қабул қилаётган ОТИВ-инфекцияси бўлган пациентларда кузатилмайди.
Махсус кўрсатмалар
Ҳомиладорлик ва лактация даврида ишлатилиши
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида кларитромициннинг хавфсизлиги аниқланмаган. Шунинг учун агар фойда хавфдан устун бўлмаса, кларитромицинни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар эмбриотоксик самара, фақат она учун аниқ токсик бўлган дозада кузатилган. Кларитромицин лактациядаги ҳайвонлар ва одам кўкрак сутида аниқланган.
Шифокор ҳомиладор аёлларга, айниқса ҳомиладорликнинг биринчи уч ойи давомида фойда ва хавфни синчковлик билан баҳоламасдан буюрмаслиги керак.
Сохтамембраноз колит деярли барча антибактериал агентлар, шу жумладан макролидлар қўлланганда хабар берилган ва енгил даражадан ҳаётга хавф солувчи даражагача ўзгариши мумкин.
Кларитромицин асосан жигар орқали чиқарилади. Шунинг учун жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларга ушбу антибиотик буюрилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Шунингдек ўртача ва оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда кларитромицин буюрилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Кларитромицин ва колхицин бирга қўлланганида, айниқса кекса ёшли пациентларда колхициннинг постмаркетинг токсиклиги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда кузатилган. Бундай пациентларда ўлим ҳоллари ҳам кузатилган.
Кларитромицин ва бошқа макролидлар, шу жумладан линкомицин ва клиндамицин орасида кесишган чидамлилик бўлишига эътибор бериш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Кларитромицинни кўп миқдорда қабул қилиш меъда-ичак йўллари томонидан симптомларга олиб келиши аниқланган. Биполяр бузилиши бўлган 8 г кларитромицин қабул қилган бир пациентда руҳий ҳолатини ўзгариши, параноидал ҳатти-ҳаракатлар, гипокалиемия ва гипоксия кузатилган. Дозани ошириб юборилиши билан кечувчи ножўя реакциялар пайдо бўлган ҳолларда препаратни қабул қилишни иложи борича эртароқ бекор қилиш ва тегишли чораларни кўриш керак.
Бошқа макролидлар каби, кларитромициннинг зардобдаги миқдори гемодиализ ёки перитонеал диализда аҳамиятли даражада ўзгармайди.
Чиқарилиш шакли
1х 10 таблетка блистерда.
Сақлаш шароити
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ, ёриқликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича