Кардура

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КАРДУРА

CARDURA

 

Препаратнинг савдо номи: Кардура

Таъсир этувчи модда (ХПН): доксазозин

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: доксазозин мезилати 1,213 мг / 2,430 мг / 4,850 мг (1 мг, 2 мг, 4 мг доксазозинга эквивалент)

ёрдамчи моддалар:

1 мг ва 2 мг ли таблеткалар

1,200 мг карбоксиэтилкрахмал натрий, 40,000 мг лактоза моногидрати, 76,382 мг/75,170 мг микрокристалл целлюлоза, 1,080 мг магний стеарати, 0,120 мг натрий лаурилсульфати.

4 мг ли таблеткалар

Карбоксиэтилкрахмал натрий 2,400 мг, лактоза моногидрати 80,000 мг, микрокристалл целлюлоза 150,350 мг, магний стеарати 2,160 мг, натрий лаурилсульфати 0,240 мг.

Таърифи:

1 мг ли таблеткалар: оқ, думалоқ, икки томонлама қавариқ таблеткалар, бир томонида – “CN 1” гравировкаси, бошқа томонида – Pfizer гравировкаси бор.

2 мг ли таблеткалар: оқ, овал, икки томонлама қавариқ таблеткалар, бир томонида – “CN 2“гравировкаси ва рискаси, бошқа томонида – Pfizer гравировкаси бор.

4 мг ли таблеткалар: оқ, ромбсимон, икки томонлама қавариқ таблеткалар, бир томонида – “CN 4” гравировкаси ва рискаси, бошқа томонида – Pfizer гравировкаси бор.

Фармакотерапевтик гуруҳи: альфа1-адреноблокатор

АТХ коди: С02СА04

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Простата безининг хавфсиз гиперплазияси

Простата безининг хавфсиз гиперплазияси (ПБХГ) нинг симптомлари бўлган беморларга доксазозинни буюриш, уродинамика кўрсаткичларини анча сезиларли яхшиланишига ва касаллик симптомларини яққоллигини сусайишига олиб келади. Препаратнинг бу таъсирини простата безининг стромаси ва капсуласи, қовуқ бўйинчасида жойлашган α1-адренорецепторларини селектив блокадаси билан боғлиқ деб ҳисоблайдилар.

Доксазозин простата безида жойлашган α1-адренорецепторларининг тахминан 70% ташкил қилувчи α1-адренорецепторларининг 1А кичик гуруҳининг самарали блокатори эканлиги исботланган. Унинг ПБХГ бўлган пациентлардаги таъсири айнан шу билан тушунтирилади.

Доксазозин билан даволашнинг бир маромда ушлаб турувчи самараси ва унинг хавфсизлиги препарат узоқ муддат (масалан, 48 ойгача) қўлланганида исботланган.

Артериал гипертензия

Артериал гипертензияси бўлган беморларда доксазозинни қўллаш умумий периферик қон томирлар қаршилигини пасайиши натижасида артериал босимни (АБ) анча аҳамиятли пасайишига олиб келади. Бу самарани пайдо бўлишини қон томирлар тўрида жойлашган α1-адренорецепторларини селектив блокадаси билан боғлиқ деб ҳисоблайдилар. Препарат суткада 1 марта қабул қилинганида клиник аҳамиятга эга бўлган гипотензив самара 24 соат давомида сақланиб туради, АБ аста-секин пасаяди: максимал самара одатда препарат ичга қабул қилинганидан кейин 2-6 соатдан сўнг кузатилади. Артериал гипертензияси бўлган беморларни доксазозин билан даволашда АБ “ётган” ва “турган” ҳолатда бир хил бўлган.

Носелектив α-адреноблокаторлардан фарқли равишда доксазозин билан узоқ муддатли даволашда препаратга толерантлик ривожланмаслиги аниқланган. Самарани бир маромда ушлаб турувчи даволашни ўтказишда қон плазмасида рениннинг фаоллигини ошиши ва тахикардия кам учрайди.

Доксазозин қоннинг липид профилига ижобий таъсири юқори зичликдаги липопротеидларнинг умумий холестеринга нисбатини аҳамиятли ошириши ва умумий триглицеридлар ва умумий холестерин миқдорини аҳамиятли пасайтириши билан ифодаланади. Шу боисдан у кўрсатилган кўрсаткичларга ижобий таъсир қилмайдиган диуретиклар ва β-адреноблокаторларга нисбатан афзалликка эга. Артериал гипертензия ва қонда липид профилини юрак ишемик касаллиги билан аниқланган боғлиқлигини ҳисобга олиб, доксазозинни қабул қилиш фонида АБ ва липидлар миқдорини нормаллашиши юрак ишемик касаллигини ривожланиш хавфини пасайишига олиб келади.

Доксазозин билан даволаш, чап қоринча гипертрофиясини регрессиясига, тромбоцитлар агрегациясини сусайишига ва плазминогеннинг тўқима активаторининг фаоллигини кучайишига олиб келиши кузатилган. Бундан ташқари, доксазозин глюкозага толерантликни бузилиши бўлган пациентларда инсулинга сезувчанликни ошириши аниқланган.

Доксазозин ножўя метаболик самараларга эга эмас ва бронхиал астма, қандли диабет, юракнинг чап қоринчаси етишмовчилиги ва подаграси бўлган беморларда қўлланиши мумкин.

In vitro шароитдаги тадқиқотлар доксазозиннинг 6’ ва 7’- гидроксиметаболитларини 5 микромоль концентрацияда антиоксидантлик хусусиятларини кўрсатди.

Артериал гипертензияси бўлган беморларда ўтказилган назоратли клиник тадқиқотларда доксазозин билан даволаш эректил функцияни яхшиланиши билан кечган. Бундан ташқари, доксазозин қабул қилган беморларда эректил функцияни қайта бузилишлари, антигипертензив воситаларни қабул қилган пациентларга нисбатан камроқ аниқланган.

Фармакокинетикаси

Доксазозин терапевтик дозаларда ичга қабул қилинганидан кейин яхши сўрилади; унинг қондаги концентрацияси тахминан 2 соатдан кейин максимумга етади.

Доксазозин қон плазмаси оқсиллари билан тахминан 98% га боғланади.

Доксазозиннинг бирламчи метаболизмининг йўллари О-деметилизация ва гидроксилизация ҳисобланади.

Қон плазмасидан чиқарилиши 22 соатлик якуний ярим чиқарилиш даври билан икки фазали бўлади, бу препаратни суткада 1 марта буюриш имконини беради. Доксазозин фаол биотрансформацияга учрайди; фақат дозанинг 5% дан камроғи ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Махсус пациентлар гуруҳида қўлланилиши

Кекса пациентлар ва буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда ўтказилган фармакокинетик тадқиқотларнинг маълумотлари бўйича препаратнинг фармакокинетикаси ёш ва буйрак функцияси нормал бўлган беморларникидан сезиларли фарқ қилмайди. 

Фақат жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда ва жигар метаболизмини ўзгартириш қобилиятига эга препаратлар (масалан, циметидин) таъсирини ўрганишда олинган чекланган маълумотларгина бор. Жигар функциясини ўртача бузилиши бўлган 12 нафар беморда ўтказилган клиник тадқиқотлар доксазозинни бир марта қўллаш “концентрация/вақт” эгри чизиғи остидаги майдонни (AUC) 43% га ошиши ва ҳақиқий перорал клиренсини 40% га камайиши билан кечган. Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда, жигарда тўлиқ биотрансформацияга учрайдиган бошқа дори воситалари каби доксазозинни буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

 

Қўлланилиши

  • Простата безининг хавфсиз гиперплазияси;
  • сийдик оқимини тутилишини ва ПБХГ билан боғлиқ симптомларни даволаш учун; 
  • артериал гипертензияда (мажмуавий даволаш таркибида) қўлланилади.

  

Қўллаш усули ва дозалари

Кардура препарати эрталаб ҳам, кечқурун ҳам буюрилиши мумкин ва ичга қабул қилиш учун мўлжалланган.

Простата безининг хавфсиз гиперплазияси

Постурал гипотензия ва/ёки синкопал ҳолат (ҳушдан кетиш) ривожланишини минимумга етказиш учун Кардура препаратини тавсия қилинган бошланғич дозаси суткада 1 марта 1 мг ни ташкил қилади (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг). Уродинамика кўрсаткичларининг индивидуал ўзига хос хусусиятлари ва ПБХГ симптомларининг мавжудлигига қараб, дозани 2 мг гача, сўнгра 4 мг гача ва тавсия қилинган максимал 8 мг дозагача ошириш мумкин. Дозани ошириш учун тавсия қилинган интервал 1-2 ҳафтани ташкил қилади. Одатда тавсия қилинган доза суткада 1 марта 2-4 мг га тенг.

Артериал гипертензия

Дозалаш суткада 1 мг дан 16 мг гача ўзгариб туради. Постурал гипотензия ва/ёки синкопал ҳолат (ҳушдан кетиш) (“биринчи доза” феномени) ривожланишини минимумга етказиш учун даволашни 1 ёки 2 ҳафта давомида суткада 1 марта 1 мг дан бошлаш тавсия қилинади (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг). Биринчи доза қабул қилинганидан кейин пациент 6-8 соат давомида АБ ни мониторингини ўтказиши лозим. Бу, “биринчи доза” феномени ривожланиши, айниқса бундан аввалги диуретикларни қабул қилиш фонидаги яққол феноменни ривожланиши мумкинлиги туфайли талаб этилади. 

Кейинги 1 ёки 2 ҳафта давомида доза суткада 1 марта 2 мг гача оширилиши мумкин. АБ ни исталган пасайишига эришиш учун, агар зарурати бўлса, пациентни препарат қабул қилишга бўлган реакциясининг яққоллигига қараб, қабул қилишдаги бир хил интервалларга амал қилиб, суткалик дозани аста-секин 4 мг, 8 мг ва максимал 16 мг гача ошириш керак. Одатда доза суткада 1 марта 2-4 мг ни ташкил қилади.

Агар даволашга диуретик ёки бошқа гипотензив восита қўшилаётган бўлса, Кардура препаратининг дозасига пациентнинг ҳолатига қараб, кейинчалик уни шифокор назорати остида титрлаш шарти билан тузатиш киритилади.

Агар Кардура препарати билан даволаш бир неча кунга тўхтатилган бўлса, препаратни қўллашни қайтадан бошлашни бошланғич дозадан бошлаш керак.

Кекса ёшдаги пациентларда қўлланиши. 

Дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.

Буйрак етишмовчилигида қўлланиши

Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда доксазозиннинг фармакокинетикаси ўзгармайди, препаратнинг ўзи эса, мавжуд буйрак дисфункциясини ёмонлаштирмайди, шунинг учун бундай беморларда у одатдаги дозаларда қўлланади.

Жигар етишмовчилигида қўлланиши

Эҳтиёткорликка риоя қилиш керак (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг)

Болаларда қўлланиши

Кардура препаратини болаларда қўллаш тажрибаси йўқ.

 

Ножўя таъсирлари

Нохуш реакцияларнинг учраш тез-тезлиги қуйидаги тасниф бўйича келтирилган:

Жуда тез-тез: ≥ 10%

Тез-тез: ≥1% ва <10%

Тез-тез эмас: ≥0,1% ва <1%

Кам ҳолларда: ≥0,01% ва <0,1%

Жуда кам ҳолларда: <0,01%

 

Простата безининг хавфсиз гиперплазияси

Назоратли клиник тадқиқотларнинг маълумотлари бўйича, ПБХГ бўлган беморларда кузатилган ножўя реакциялар артериал гипертензияси бўлган беморлардаги каби бўлган. 

Препаратни постмаркетинг қўллаш даврида қуйидаги ноҳуш реакциялар тўғрисида хабар берилган:

Қон яратиш ва лимфатик тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – лейкопения, тромбоцитопения.

Эшитиш аъзоси ва вестибуляр аппарати томонидан: тез-тез эмас – қулоқларни шанғиллаши.

Кўриш аъзоси томонидан: тез-тез – ранг ажратишни бузилиши, тез-тез эмас – атоник камалак парда синдроми.

Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез – қоринда оғриқ, диарея, диспепсия, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини қуриши; тез-тез эмас – метеоризм, қабзият, қусиш.

Жигар томонидан: жуда кам ҳолларда – холестаз, гепатит, сариқлик.

Иммун тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – анафилактик реакциялар

Лаборатор кўрсаткичлар: тез-тез эмас – тана вазнини ошиши; жуда кам ҳолларда – “жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиши.

Моддалар алмашинуви томонидан: тез-тез эмас – анорексия

Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: тез-тез эмас – артралгия, белда оғриқ, мушак спазмлари, мушак кучсизлиги, миалгия.

Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: тез-тез – парестезия; тез-тез эмас – гипестезия, тремор

Руҳият томонидан: тез-тез – қўзғалиш, безовталик, уйқусизлик; тез-тез эмас – депрессия.

Сийдик чиқариш йўллари томонидан: тез-тез эмас – сийишни тезлашиши, полиурия, сийдикни тута олмаслик; жуда кам ҳолларда – дизурия, гематурия, никтурия.

Репродуктив тизими томонидан: тез-тез эмас – гинекомастия, импотенция, приапизм; жуда кам ҳолларда – ретроград эякуляция.

Нафас тизими томонидан: ҳансираш, ринит; тез-тез эмас – йўтал, бурундан қон кетиши; жуда кам ҳолларда – мавжуд бронхоспазмни зўрайиши, 

Тери қопламалари томонидан: тез-тез эмас – алопеция, терини қичишиши, тери тошмаси, пурпура; жуда кам ҳолларда – эшакеми

Юрак-қон томир тизими томонидан: тез-тез эмас – юз терисига қон “оқиб келишлари”, АБ пасайиши, постурал гипотензия

Бошқалар: тез-тез эмас – турли локализацияли оғриқлар.

Артериал гипертензия

Назоратли клиник тадқиқотларда Кардура препаратини постурал турга киритиш мумкин бўлган (камдан-кам ҳушдан кетиш билан боғлиқ бўлган) ёки носпецифик ножўя реакциялари кўпроқ кузатилган, улар қуйидагиларни ўз ичига олган:

Эшитиш аъзоси ва вестибуляр аппарати томонидан: тез-тез – вертиго.

Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез – кўнгил айниши

Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: жуда тез-тез – бош айланиши, бош оғриғи; тез-тез – постурал бош айланиши (биринчи доза қабул қилинганидан сўнг АБ ни жуда кучли пасайиши ривожланиши мумкин, у ортостатик бош айланишига, оғир ҳолларда эса, айниқса “ётган” ҳолатдан “турган” ҳолатга ёки “ўтирган” ҳолатга тезда ўтишда – ҳушдан кетишга олиб келиши мумкин), уйқучанлик. 

Нафас тизими томонидан: тез-тез – ринит. 

Бошқалар: тез-тез – астения, оёқларда шишлар, толиқиш, ҳолсизлик

Қуйидаги ножўя реакциялар Кардура препаратини артериал гипертензияси бўлган беморларда постмаркетинг қўлланиши жараёнида кузатилган, аммо бундай симптомлар ушбу препаратсиз даволашда ҳам кузатилиши мумкин: тез-тез – тахикардия, юрак уриб кетишини ҳис этиш, кўкрак қафасида оғриқ; тез-тез эмас – стенокардия, миокард инфаркти ва аритмиялар; жуда кам ҳолларда – брадикардия, бош мияда қон айланишини бузилишлари. 

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Кардура препаратини хиназолин, доксазозин ёки препаратнинг ҳар қандай ёрдамчи компонентларига юқори сезувчанлик;
  • Лактаза танқислиги, лактозани ўзлаштираолмаслик, глюкоза-галактоз мальабсорбция;
  • 18 ёшгача бўлган пациентлар;
  • Оғир жигар етишмовчилиги пациентларнинг бу тоифасида қўллаш тажрибаси йўқлиги туфайли қўллаш мумкин эмас;
  • Сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари;
  • Анурия;
  • Авж  олиб борувчи буйрак етишмовчилиги;
  • Гипотензия ва ортостатик бузилишларга мойиллик (шу жумладан анамнездаги);
  • Юқори сийдик чиқариш йўлларининг ёндош обструкцияси;
  • Қовуқда тош бўлганида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Митрал ва аортал стеноз, минутли қон отилиб чиқишини ошиши билан кечувчи юрак етишмовчилиги, ўпка артериясини эмболияси ёки экссудатив перикардит билан боғлиқ бўлган юракнинг ўнг қоринчаси етишмовчилиги, тўлиш босими паст бўлган чап қоринча етишмовчилиги, бош мияда қон айланишини бузилиши, кекса ёшдаги пациентлар, 5-чи тур фосфодиэстераза (ФДЭ-5) ингибиторлари билан бир вақтда қўлланилиши, чунки симтоматик гипотензия, жигар етишмовчилиги юз бериши мумкин.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кардура препаратини ФДЭ-5 ингибиторлари билан бирга қўллаш, айрим пациентларда симптоматик гипотензияга олиб келиши мумкин (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Доксазозиннинг катта қисми (98%) қон плазмаси оқсиллари билан боғланган. In vitro шароитларда ўтказилган одам плазмасини ўрганиш тадқиқотлари натижалари, доксазозинни дигоксин, варфарин, фенитоин ва индометациннинг оқсиллар билан боғланишига таъсир қилмаслигидан далолат беради. Клиник амалиётда Кардура препарати тиазид диуретиклар, фуросемид, β-адреноблокаторлар, антибиотиклар, ичга қабул қилинадиган гипогликемик воситалар, урикозурик воситалар ва антикоагулянтлар билан ҳеч қандай ўзаро таъсирсиз қўлланган. 

Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (айниқса индометацин), эстрогенлар ва симпатомиметик воситалар доксазозиннинг антигипертензив таъсирини пасайтириши мумкин.

Доксазозин, эпинефриннинг альфа-адреностимуляторлик самарасини бартараф этиб, тахикардияга ва артериал гипотензияни ривожланишига олиб келади.

Силденафил билан бирга ўпка гипертензиясини даволаш учун қабул қилинганда ортостатик гипотензияни хавфи ошади. 

Кардура препаратини бир марта суткада 1 мг 4 кун давомида, циметидинни 400 мг дан суткада 2 марта бирга қабул қилишда, доксазозиннинг AUC ни ўртача кўрсаткичини 10% га ошиши ва Cmax (қон плазмасидаги максимал концентрацияси) ўртача даражасини ва ўртача ярим чиқарилиш даврини статистик аҳамиятсиз ошиши кузатилган. Циметидинни қабул қилиш фонида доксазозиннинг AUC ни ўртача кўрсаткичини худди шундай 10% га ошиши, плацебо билан солиштирганда доксазозин учун AUC ни ўртача кўрсаткичларини вариабел ўзгаришлари (27%) доирасида бўлади. 

Бошқа гипотензив воситалар билан бир вақтда қўлланганда уларнинг таъсир яққоллигини оширади (дозага тузатиш киритиш зарур).

Альфа-адренорецептрларнинг бошқа блокаторлари билан бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди.

Жигардаги микросомал оксидланиш индукторлари билан бир вақтда қўлланганда доксазозиннинг самарадорлиги ошиши, ингибиторлари билан қўлланганда эса – пасайиши мумкин.

Номутаносиблик

Маълум эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Постурал гипотензия/ ҳушдан кетиш

Ҳар қандай α-адреноблокаторлар билан даволашда, айниқса даволаш бошида, жуда аҳамиятсиз фоиз пациентларда бош айланиши ва ҳолсизлик ёки ҳушдан кетиш билан намоён бўлувчи постурал гипотензия кузатилган (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг). Ҳар қандай альфа-адреноблокаторлар билан даволашни бошлашдан аввал постурал гипотензия симптомлари ривожланишидан қандай сақланиш кераклиги ҳақида пациентни огоҳлантириш керак, хусусан гавда ҳолатини тез ўзгаришларидан сақланиш лозим. Кардура препарати билан даволашни бошида ҳолсизлик ва бош айланиши пайдо бўлган ҳолларда эҳтиёткорликка риоя қилиш кераклиги тўғрисида пациентга тавсиялар бериш керак.

Кардура препаратини кекса ёшдаги пациентларда, ортостатик гипотензияни ривожланиши мумкинлиги туфайли эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Ёш ўтгани сайин бош айланиши, кўришни бузилиши ва ҳушдан кетишни юз бериш хавфи ошади.

Пациентни, алкоголь истеъмол қилинганда, узоқ муддат давомида турганда ёки жисмоний машқларни бажарганда, шунингдек иссиқ об-ҳавода ортостатик гипотензияни ривожланиш хавфи ошиши тўғрисида хабардор қилиш керак.

Простата безининг хавфсиз гиперплазияси

ПБХГ бўлган беморларда препаратни хам артериал гипертензия борлигида, ҳам нормал АБда буюриш мумкин. ПБХГ бўлган нормал АБ бўлган беморларда препарат қўлланганида, АБ ни ўзгариши сезиларли эмас. Бунда артериал гипертензия ва ПБХГ қўшилиб келган ҳолларда препаратни монотерапияда қўллаш мумкин.

Простата безининг хавфсиз гиперплазиясини даволашни бошлашдан олдин унда ракни бошланишини истисно қилиш лозим.

Доксазозин қон плазмасида простатага специфик антиген (ПСА) концентрациясига таъсир қилмайди.

Атоник камалак парданинг интраоперацион синдроми

Атоник камалак парданинг интраоперацион синдроми (“тор қорачиқ” синдроимининг варианти) альфа1-адреноблокаторлар билан даволанган ёки даволанаётган, катаракта юзасидан операция ўтказган айрим пациентларда кузатилган. Атоник камалак парданинг интраоперацион синдроми жарроҳлик аралашувлари вақтида асоратлар сонини ошишига олиб келиши мумкинлиги туфайли, операция қилувчи жарроҳни, альфа1-адреноблокаторлар операциядан олдин илгари қабул қилингани ёки ҳозирги пайтда қабул қилинаётгани тўғрисида огоҳлантириш лозим.

ФДЭ-5 ингибиторлари билан бирга қўллаш

Кардура препарати фосфодиэстеразанинг 5-тур ингибиторлари билан бирга қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки айрим пациентларда бу симптоматик гипотензияга олиб келиши мумкин.

Жигар функциясини бузилиши

Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларга Кардура препаратини буюришда, жигарда тўлиқ биотрансформацияга учрайдиган бошқа дори воситалари билан бўлгани каби, максимал дозаларни буюришга йўл қўймай, эҳтиёткорликка риоя қилиш керак (“Фармакокинетикаси” бўлимига қаранг).

Приапизм 

Пострегистрацион тадқиқотлар вақтида альфа1-адреноблокаторлар билан, шу жумладан доксазозин билан даволаш фонида узоқ муддатли эрекция ва приапизмни ривожланиш ҳоллари тўғрисида хабар берилган. Эрекция 4 соатдан ортиқ сақланиб турган ҳолларда зудлик билан тез ёрдамга мурожаат қилиш лозим. Агар приапизмни даволаш дарҳол ўтказилмаса, бу жинсий олат тўқималарини шикастланишига ва потенцияни қайтмас йўқолишига олиб келиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Гарчи ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда препарат тератоген таъсир кўрсатмаган бўлсада, аммо у жуда юқори дозаларда қўлланганида ҳомилани яшаб қолишини пасайиши кузатилган. Кўрсатилган дозалар одам учун тавсия қилинган максимал дозалардан тахминан 300 марта юқори бўлган. Ҳомиладорлар ва эмизикли аёлларда адекват яхши назоратли тадқиқотлар ўтказилмаганлиги сабабли, Кардура препаратини ҳомиладорлик вақтида ёки эмизиш даврида қўллаш хавфсизлиги хали аниқланмаган. Шу боисдан ҳомиладорлик вақтида ёки лактация даврида Кардура препарати, фақатгина шифокорнинг фикри бўйича, она учун потенциал фойда, ҳомила ёки бола учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина ишлатилиши мумкин.

Автомобилни бошқариш ва техникадан фойдаланиш қобилиятига таъсири

Даволаниш даврида транспорт воситаларини бошқаришда ва диққатни юқори жамлаш хамда психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда (бош айланиши, ҳолсизликни риволаниш хавфи) эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: АБ ни, баъзан ҳушдан кетишлар билан кечувчи хаддан ташқари пасайиши.

Даволаш: беморни дарҳол чалқанча ётқизиб, оёқларини бироз кўтариб, зарурати бўлганида симптоматик даволашни ўтказиш керак. Доксазозинни қон плазмасидаги оқсиллар билан боғланиши юқори, шунинг учун диализ самарасиз.

 

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар 1, 2, 4 мг дан.

7, 10 ёки 14 таблеткадан блистерда; 7 таблеткадан 2 блистер, 10 таблеткадан 3 блистер ёки 14 таблетк адан 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.  

 

Яроқлилик муддати 

5 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби 

Рецепт бўйича.

 

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x