Кардилопин®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

(пациентлар учун маълумот)

Кардилопин®

таблеткалар 2,5 мг, 5 мг ва 10 мг 

(амлодппин)

 

Ушбу дори препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин бу йўриқномани диққат билан ва тўлиқ ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумот сақлайди.

  • Бу варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол, Сизга уни яна ўқиб чиқиш керак бўлиши мумкин.
  • Агар Сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг
  • Бу дори воситаси шахсан Сизга буюрилган ва Сиз уни бошқа шахсларга бермаслигингиз керак. Ҳатто агар уларда касалликни шу симптомлари бўлса ҳам, у уларга зарар етказиши мумкин.
  • Агар Сизда бирон-бир ножўя самара пайдо бўлса ёки Сиз ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самараларни сезсангиз, бу хақида шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг (4-бўлимга қаранг).

 

Ушбу илова-варақа қуйидаги маълумотларни сақлайди:

  1. Кардилопин® таблеткалари препарати нима ва у нима учун қўлланади
  2. Кардилопин® таблеткалари препаратини қўллашни бошлашдан олдин нималарни билиш керак
  3. Кардилопин® таблеткалари препаратини қандай қўллаш керак
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари
  5. Кардилопин® таблеткалари препаратини қандай сақлаш керак
  6. Яроқлилик муддати
  7. Дорихоналардан бериш тартиби
  8. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот

 

  1. Кардилопин® таблеткалари препарати нима ва у нима учун қўлланади

Кардилопин® препаратининг таъсир этувчи моддаси – амлодипин – кальций каналларининг блокатори ҳисобланади.

Кардилопин® қуйидаги ҳолатларни даволаш учун қўлланади:

  • Юқори артериал босими (артериал гипертензия)
  • Кўкракдаги оғриқнинг – стенокардиянинг маълум шакли, шунингдек унинг кам учрайдиган шакли – вариант стенокардияси (Принцметал стенокардияси)

Агар Сизда артериал босими юқори бўлса, бу препарат қон томирлардан қонни ўтишини енгиллагтириб, қон томирларни кенгайтиради. Стенокардияси бўлган пациентларда Кардилопин® юрак мушагини қон билан таъминланишини яхшилайди, бунинг натижасида тўш ортидаги оғриқ ривожланишини олдини олиб, у кислородни кўпроқ олади. Сизнинг дори воситангиз стенокардия чақирган тўш ортидаги оғриқни дарҳол енгиллашишини чақирмайди.

 

  1. Кардилопин® таблеткалари препаратини қўллашни бошлашдан олдин нималарни билиш керак

Кардилопин® таблеткаларини қуйидаги ҳолларда қабул қилманг

  • агар Сизда амлодипинга, кальций каналларининг бошқа антагонистларига ва/ёки 8 бўлимда келтирилган ҳар қандай бошқа ёрдамчи моддаларига аллергия бўлса. Бунда қичишиш, терини қизариши ёки нафас олишни қийинлашиши ривожланиши мумкин
  • агар Сизда артериал босим ҳаддан ташқари пасайган бўлса (гипотензия)
  • агар Сизда юрак аортал клапанининг клиник аҳамиятли торайиши (аорта стенози) ёки кардиоген шок (юрак тўқималарни етарли миқдорда қон билан таъминлай олмайдиган ҳолат) бўлса
  • агар Сизда миокард инфарктидан кейин юрак етишмовчилиги ривожланган бўлса.

 

Тиббий қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари

Кардилопин® препаратини қўллашни бошлашдан олдин даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Агар Сизда қуйидаги ҳолатлар бўлса ёки бўлган бўлса, даволовчи шифокорингизга хабар беринг

  • Яқинда ўтказилган миокард инфакти
  • Юрак етишмовчилиги
  • Артериал босимни ҳаддан ташқари ошиши (гипертоник хуруж)
  • Жигар касалликлари
  • Агар Сиз кекса ёшда бўлсангиз ва Сизга дозани ошириш зарур бўлса.

 

Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар

6 ёшдан кичик болаларда бу дори воситасини қўллаш мумкин эмас. Гипертонияни даволаш учун Кардилопин® таблеткаларини 6 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларга буюриш мумкин.

Агар Сизда саволлар пайдо бўлса, даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат этинг.

 

Бошқа дори воситалари ва Кардилопин® таблеткалари препарати

Шифокорингизга ёки фармацевтга Сиз қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилишни режалаштирган ҳар қандай дори воситалари ҳақида хабар беринг.

Кардилопин® бошқа дори воситаларининг самарасига таъсир кўрсатиши мумкин, бошқа препаратлар эса Кардилопин® таблеткаларининг самарасига таъсир кўрсатиши мумкин. Уларга қуйидаги дори воситалари киради:

  • кетоконазол, итраконазол (замбуруғларга қарши препаратлар)
  • ритонавир, индинавир, нелфинавир (ОИТВ ни даволаш учун қўлланадиган протеаза ингибиторлари деб номланувчи)
  • рифампицин, эритромицин, кларитромицин (антибиотиклар)
  • верапамил, дилтиазем (юрак касалликларини даволаш учун препаратлар)
  • дантролен (тана ҳароратини оғир ўзгаришларини даволаш учун инфузиялар).

Агар Сиз юқори артериал босимни даволаш учун бошқа препаратларни бир вақтда қабул қилаётган бўлсангиз, Кардилопин® артериал босимни яққолроқ пасайишини чақириши мумкин.

 

Кардилопин® препаратини овқат ва ичимликлар билан қабул қилиш

Кардилопин® қабул қилаётган пациентлар грейпфрут истеъмол қилмасликари ёки грейпфрут шарбатини ичмасликлари керак. Бу грейпфрут ва унинг шарбати қон плазмасида фаол модданинг (амлодипиннинг) даражасини ошириши мумкинлиги билан боғлиқ, бу Кардилопин® таблеткаларининг артериал босимни пасайтириш самарасини бошқариб бўлмайдиган кучайишига олиб келиши мумкин.

 

Фертиллик, ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, эмизсангиз, ҳомиладорман деб тахмин қилсангиз ёки ҳомиладор бўлишни режалаштирсангиз, бу препаратни қўллашни бошлашдан олдин бу хақида даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг.

Ҳомиладорлик

Ҳомиладорликда амлодипинни қўллашнинг хавфсизлиги текширилмаган.

Эмизиш даври

Амлодипин кўкрак сути билан ажралиши номаълум.

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизсангиз, ҳар қандай дори воситасини қабул қилишдан олдин даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

 

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Кардилопин® Сизнинг транспорт воситалари бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятингизга таъсир кўрсатиши мумкин. Агар таблеткаларни қабул қилиш вақтида Сиз кўнгил айниши, бош айланиши, толиқиш ёки бош оғриғини сезсангиз, транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлашдан сақланинг ва бу ҳақида дарҳол даволовчи шифокорингизга хабар беринг.

 

  1. Кардилопин® таблеткалари препаратини қандай қабул қилиш керак

Ушбу препаратни қатъий шифокорнинг буюриши бўйича қабул қилиш керак.Агар Сизда саволлар пайдо бўлса, даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат этинг.

Дозалаш тартиби

Тавсия этилган бошланғич дозаси кунига бир марта 5 мг ни ташкил қилади. Беморнинг реакциясини ҳисобга олиб бошланғич доза кунига бир марта 10 мг гача оширилиши мумкин.

Кекса ёшдаги беморларда, шунингдек буйрак фаолиятини бузилиши бўлганда препарат одатдаги дозаларда буюрилади.

 

Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар

6 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар учун тавсия этиладиган бошланғич дозаси суткада 2,5 мг ни ташкил қилади. Максимал тавсия этиладиган дозаси – суткада 5 мг. Таблеткаларни қабул қилишни тўхтатмаслик жуда муҳим. Таблеткаларингиз тугашини кутмасдан, даволовчи шифокорингизга мурожаат этинг.

Қўллаш усули

Ичга қабул қилиш учун таблеткалар.

Кардилопин® таблеткаларини куннинг бир вақтда қабул қилиш тавсия этилади.

Бу дори воситасини овқатдан олдин ёки кейин, сув билан бирга қабул қилишингиз мумкин. Кардилопин® ни грейпфрут шарбати билан қабул қилманг.

 

Агар Сиз буюрилганидан кўпроқ Кардилопин® таблеткаларини қабул қилган бўлсангиз

Керагидан ортиқ миқдорда таблеткаларни қабул қилиш Сизнинг қон босимингизни аҳамиятли ёки ҳатто хавфли пасайишига олиб келиши мумкин. Сизда бош айланиши, ҳушдан кетиш ёки толиқиш ҳисси ривожланиши мумкин. Сизнинг терингиз совуқ ва ёпишқоқ бўлиши мумкин ва Сиз ҳушдан кетишингиз мумкин. Агар Сиз ҳаддан ташқари кўп Кардилопин® таблеткаларини қабул қилган бўлсангиз, дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат этинг.

 

Агар Сиз Кардилопин® таблеткаларини қабул қилишни унутган бўлсангиз

Хавотир олманг – агар Сиз таблеткани қабул қилишни унутган бўлсангиз, бу дозани ўтказиб юборинг. Кейинги дозани керакли вақтда қабул қилинг. Агар кейинги дозани қабул қилиш вақти келган бўлса, ўтказиб юборилган дозани ўрнини тўлдириш учун дозани икки марта қабул қилманг, чунки шу тариқа Сиз компенсацияган эришмайсиз, лекин дозани ошириб юборилиши хавфини оширишингиз мумкин.

 

Агар Сиз Кардилопин® таблеткаларини қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз

Даволовчи шифокорингиз Сиз бу препаратни қанча қабул қилишингизни маслаҳат беради. Даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашмасдан дори препаратини қабул қилишни тўхтатманг, чунки бу Сизнинг ҳолатингизни ёмонлашишига олиб келиши мумкин.

Агар Сизда ушбу препаратни қўллаш бўйича қўшимча саволлар пайдо бўлса, даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат этинг.

 

  1. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари

Барча дори воситалари каби, ушбу препарат ҳам нохуш реакциялар чақириши мумкин, лекин улар ҳаммада ҳам пайдо бўлавермайди.

Агар Сизда қуйида келтирилган, жуда кам ҳолларда учрайдиган ножўя самаралардан биронтаси ривожланса, дарҳол даволовчи шифокорингизга мурожаат этинг:

  • Тўсатдан ҳуштаксимон нафас, кўкракда оғриқ, ҳансираш ёки нафас олишни қийинлашиши
  • Қовоқлар, юз ёки лабларни шиши
  • Нафас олишни аҳамиятли даражада қийинлаштирувчи тил ёки томоқни шиши
  • Миокард инфаркти, юрак уришини нормал бўлмаслиги
  • Меъда ости безини яллиғланиши ўзини жуда ёмон ҳис билан кечувчи қоринда ёки белда кучли оғриқ чақириши мумкин.

Қуйидаги тез-тез учрайдиган ножўя самаралар ҳақида хабар берилган. Агар Сизда бу реакциялардан биронтаси ривожланса ёки агар бир хафтадан ортиқ давом этса, даволовчи шифокорингизга мурожаат этинг.

Тез-тез (10 пациентлардан 1 тадан кўпроғида учрайди):

  • бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик (айниқса даволашни бошида)
  • кучли юрак уришини ҳис қилиш, қуйилишлар
  • қоринда оғриқ, кўнгил айниши
  • тўпиқларни шиши, толиқиш

Бошқа ножўя самаралар қуйида келтирилган:

Тез-тез эмас (100 пациентлардан 1 тадан камроғида учрайди):

  • Кайфиятни ўзгариши, ҳавотирлик, депрессия, уйқучанлик
  • Қалтираш, таъм билишни ўзгаришлари, ҳушдан кетиш, ҳолсизлик
  • Қўл-оёқда увишиш ёки санчиш ҳисси, оғриқ ҳиссини йўқолиши
  • Кўришни бузилишлари, кўзларда иккиланиш, қулоқларда шанғиллаш
  • Артериал босимни пасайиши
  • Бурун шиллиқ қаватини яллиғланиши (ринит) чақирган аксириш, бурундан ажралмалар ажралиши
  • Ичак фаолиятини ўзгариши (диарея, қабзият, овқат ҳазм қилолмаслик, оғизни қуриши, қусиш)
  • Сочларни тўкилиши, кўп терлаш, тери қичишиши, терида қизил доғлар, тери рангини ўзгариши
  • Сийдик чиқаришни бузилиши, тунда кўп сийиш зарурати, сийишга кўп қистовлар
  • Эрекцияга эришолмаслик, эркакларда сут безларида дискомфорт ёки катталашиши
  • Ҳолсизлик, оғриқ, ўзини ёмон ҳис қилиш
  • Тана вазнини ошиши ёки камайиши.

Кам ҳолларда (1000 пациентдан 1 тадан камроғида учрайди):

  • онгни чалкашиши.

Жуда кам ҳолларда (10000 пациентдан 1 тадан камроғида учрайди):

  • оқ қон таначалари миқдорини камайиши, қон пластинкалари миқдрини камайиши, улар одатдаги бўлмаган тери ости қон қуйилашлари ёки қон кетишларга олиб келиши мумкин (қизил қон таначаларини шикастланиши)
  • қонда қанд даражасини ошиши (гипергликемия)
  • нерв тизимидаги ўзгаришлар, улар ҳолсизлик, санчиш ва увишиш ҳиссини чақириши мумкин
  • йўтал, милкларни шиши
  • ичакда газларни тўпланиши (гастрит)
  • жигар фаолиятини ўзгариши, жигарни яллиғланиши (гепатит), терини сарғайиши (сариқлик), жигар ферментлари даражасини ошиши, бу айрим тиббий тестларга таъсир кўрсатиши мумкин
  • мушаклар тонусини ошиши
  • кўпинча тери тошмаси билан кечувчи қон томирларни яллиғланиши
  • ёруғликка сезувчанлик
  • ригидлик, қалтираш (тремор) ва/ёки ҳаракат бузилишларини ўз ичига олувчи бузилишлар.

 

Ножўя самаралар ҳақида хабар бериш

Ҳар қандай ножўя самаралар, шу жумладан ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самаралар аниқланганида, илтимос шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

Сиз дори воситаларининг ножўя самараларини қайд этишнинг миллий тизими орқали ҳар қандай ножўя самара ҳақида хабар беришингиз мумкин. Сизнинг хабарларингиз туфайли, бу дори воситасининг хавфсизлиги хақида қўшимча маълумот олишга ёрдам берасиз.

 

  1. Кардилопин® таблеткалари препаратини қандай сақлаш керак

25оС дан юқори бўлмаган хароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Сифатининг ёмонлашганини белгилари (масалан, рангини ўзгариши) пайдо бўлганида Кардилопин® таблеткаларини қўллаш мумкин эмас.

 

  1. Яроқлилик муддати

Яроқлилик муддати ўрамида кўрсатилган.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати (йил/ой) ўтганидан кейин препарат ишлатилмасин.

Яроқлилик муддатининг ўтиш санаси кўрсатилган ойнинг охирги куни ҳисобланади.

Дори воситаларини маиший чиқиндилар ёки оқава сувларга ташлаш мумкин эмас. Агар керак бўлмаган препаратни чиқиндиларга ташлаш керак бўлса, фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф-муҳитни ифлосланишини олдин олишга ёрдам беради.

 

  1. Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича берилади.

 

  1. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот

Кардилопин® таблеткалари нима сақлайди

Таъсир этувчи модда:

Кардилопин® таблеткалари 2,5 мг:

Ҳар бир таблеткада 3,475 мг амлодипин бесилати шаклида 2,5 мг амлодипин

Кардилопин® таблеткалари 5 мг:

Ҳар бир таблеткада 6,95 мг амлодипин бесилати шаклида 5 мг амлодипин

Кардилопин® таблеткалари 10 мг:

Ҳар бир таблеткада 13,90 мг амлодипин бесилати шаклида 10 мг амлодипин.

Ёрдамчи моддалар:

микрокристалл целлюлоза, натрий крахмал гликоляти, магний стеарати, сувсиз коллоид кремний.

 

Кардилопин® таблеткалари препаратининг ташқи кўриниши ва ўрам ичидагиси

Ташқи кўриниши

Кардилопин® таблеткалари 2,5 мг:

Оқ, деярли оқ ёки сарғиш-оқ рангли, думалоқ ясси шаклли, фаскали, бир томонидан Е харфи ва бошқа томонидан “251” сони кўринишидаги гравировкаси бўлган, ҳидсиз ёки деярли ҳидсиз таблеткалар.

Кардилопин® таблеткалари 5 мг:

Оқ, деярли оқ ёки сарғиш-оқ рангли, думалоқ ясси шаклли, фаскали, бир томонидан Е харфи ва бошқа томонидан “252” сони кўринишидаги гравировкаси бўлган, ҳидсиз ёки деярли ҳидсиз таблеткалар

Кардилопин® таблеткалари 10 мг:

Оқ, деярли оқ ёки сарғиш-оқ рангли, думалоқ ясси шаклли, фаскали, бир томонидан Е харфи ва бошқа томонидан “253” сони кўринишидаги гравировкаси бўлган, ҳидсиз ёки деярли ҳидсиз таблеткалар.

 

Ўрами

10 таблеткадан блистерда, 3 блистер тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

 

 

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x