КАЛЬЦЕМИН® АДВАНС
(CALCEMIN® ADVANCE)
қобиқ билан қопланган таблеткалар
Илова – варақа
(пациентлар учун)
Савдо номи
Calcemin Advance
Дори шакли
Қобиқ билан қопланган таблеткалар
Таърифи
Овал, пушти рангли, бир томонидан ўйиқчаси бўлган таблеткалар.
Таркиби:
Фаол ингредиентлар: кальций (кальций цитрати ва кальций карбонати) 500 мг, D3 витамини 200 ХБ, магний 40 мг, рух 7,5 мг, мис 1 мг, марганец 1,8 мг, бор 250 мкг.
Фаол бўлмаган ингредиентлар: микрокристалл целлюлоза (Е460), стеарин кислотаси (Е570), натрий кроскармеллоза, мальтодекстрин, соя полисахариди, натрий лаурилсульфати.
Қобиғи: гидромеллоза, магний саликати (Е553а), титан диоксиди (Е171), триацетин (Е1518), минерал мойи (Е905), FD&C қизил №40 лаки (Е129), FD&C ҳаворанг №1 лаки (Е133), FD&C сариқ №6 лаки.
Фармакотерапевтик гуруҳи
Кальций препаратлари бошқа препаратлар билан мажмуада.
Фармакологик хусусиятлари
Витаминлар, макро-/микроэлементлар сақловчи мажмуавий препарат. Таъсири таркибига кирувчи ингредиентларнинг хусусиятларига боғлиқ.
Кальций, D3 витамини ва микроэлементларнинг танқислигини тўлдиради, остеопорозни олдини олиш ва даволаш қобилиятига эга, суяк тўқимасининг зичлигини оширади, тоғай тўқимаси ва породонтани мустаҳкамлаш қобилиятига эга.
Қўлланилиши
– турли генезли остеопорозни олдини олиш ва мажмуавий даволаш: аёллардаги менопауза даври (табиий ва жарроҳлик); кортикостероидлар ва иммунодепрессантларни узоқ муддат қабул қилаётган шахсларда;
– таянч-ҳаракат аппаратининг касалликларини даволаш: жароҳатли синишларни тезроқ консолидацияси учун;
– ўсмирларда кальций ва микроэлементларнинг танқислигини тўлдириш учун қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 1 таблеткадан кунига икки марта овқатланиш вақтида қўлланилади.
Ножўя таъсирлари
Кам ҳолларда овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан бузилишлар пайдо бўлиши мумкин (қабзият, қоринни дам бўлиши, кўнгил айниши). Препаратни узоқ вақт қабул қилгандан кейин сийдикда кальцийнинг даражаси ва қон зардобида кальцийнинг концентрацияси ошиши мумкин, бу шифокор томонидан назорат қилиниши керак.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар.
Препаратнинг ҳар қандай ингредиентларига шахсий юқори сезувчанликда қабул қилинмасин. Препаратни буйракларнинг касалликларида, сийдик-тош касаллиги, қалқонсимон бези олди безларининг касалликларида, ўсмаларнинг суяклардаги метастазларида қўллаш бўйича албатта шифокорнинг маслаҳати керак.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилишида қабзият, кўнгил айниши ва қусиш бўлиши мумкин.
Махсус кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари
Доза ушбу йўриқномада кўрсатилганидан ошмаслиги керак.
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири.
Диуретиклар билан бир вақтда қўлланганида қабул қилиш тартибини шифокор билан келишиш керак.
Кальций препаратлари юрак гликозидларининг терапевтик ва токсик самарасини кучайтириши, МИЙ дан тетрациклинларни сўрилишини ошириши, бисфосфонатлар ёки натрий фторидининг сўрилишини пасайтириши мумкин, шунинг учун Calcemin Advance препарати ва кўрсатилган дори воситаларини қабул қилиш орасидаги интервал, камида 2 соатни ташкил қилиши керак.
Ҳомиладорлик ва лактация
Ҳомиладорлик ва лактация даврида кальцийнинг суткалик дозаси 1500 мг дан ошмаслиги керак, D3 витамини эса – 600 ХБ.
Автомобилни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Таъсир қилмайди.
Сақлаш шароити
250С дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Ўрами
30, 60 ва 120 таблеткадан флаконда. Флаконлар илова-варақаси билан бирга картон қутида.
Бериш тартиби
Рецептсиз.