Каметон

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КАМЕТОН

CAMETON

 

Препаратнинг савдо номи: Каметон

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): хлорбутанол гемигидрати, камфора, левоментол, эвкалипт мойи.

Дори шакли: орофарингеал/назал спрей, эмульсия

Таркиби:

фаол модда: хлорбутанол гемигидрати 1,0 г, левоментол 1,0 г, рацемик камфора 1,0 г, эвкалипт мойи 1,0 г;

ёрдамчи моддалар: вазелин мойи, эмульгатор Т-2, твин-80, тозаланган сув.

Таърифи: оқ ёки оқ сарғиш рангли ёки мовий тусли ўзига хос ҳидли эмульсия.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ЛОР-аъзоларини даволаш учун воситалар.

АТХ коди: R02АА20

 

Фармакологик хусусиятлар

Мажмуавий препарат, яллиғланишга қарши, антисептик ва енгил маҳаллий оғриқсизлантирувчи таъсир кўрсатади. 

Таъсир механизмида рефлектор реакциялар (сезувчи нерв охирларининг таъсирланиши) ва эндорфинлар, динорфинлар ва бошқа оғриқни ҳис қилишни ва қон томирларнинг ўтказувчанлигини бошқарувчи биологик фаол эндоген моддаларнинг ҳосил бўлишини рағбатлантириши ва ажралиб чиқишида роль ўйнайди.

 

Фармакокинетикаси

Препарат ингаляцион усулда қўллаш учун мўлжалланган ва асосан яллиғланиш ўчоғида терапевтик концентрацияни ҳосил қилади. Препарат компонентлари паст тизимли сўрилишга эга.

 

Қўлланилиши

ЛОР-аъзоларининг яллиғланиш касалликларида (ринит, фарингит, ларингит ва бошқалар) қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Аэрозол кўринишида препарат оғиз бўшлиғи ва бурун йўлларига нафас олиш вақтида пуркалади. Препаратни қўллаш учун флакон яхшилаб силкитилади, тиниқ ҳимоя қалпоқчаси олинади ва учлик флаконга 90° бурчак остида ўрнатилади. Учлик оғиз бўшлиғига ва бурун йўлларига киритилади ва суюқлик оқимини ишлов бериладиган соҳаларга йўналтириб пуркагич 2-3 марта охиригача босилади. Пуркагич бир марта босилганда 0,1 г препарат сепилади. Ювиш суткада 3-4 марта ҳар 2-3 соатда ўтказилади.

Пуркагични тиқилиб қолишидан сақлаш учун, уни пуфлаш ёки қайнаган сув билан ювиш тавсия этилади.

 

Ножўя таъсирлари

Препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин булмаган ҳолатлар

Препарат компонентларига юқори шахсий сезувчанлик, 5 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори воситалари билан мутаносиб, клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлари аниқланмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Ювишдан олдин флаконни яхшилаб силкитиш керак. Болаларни даволашни шифокор назорати остида ўтказиш керак. 

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллашга қарши кўрсатмалар аниқланмаган.

Препаратни қўллаш транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препарат ичга тушганда ўткир заҳарланиш белгилари: кўнгил айниши, қусиш, меъдада оғриқ пайдо бўлиши мумкин. Бемор дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. 

Дозани ошириб юборилишида ёрдам чоралари: меъдадан ва ичакдан препаратни чиқариб юбориш (меъдани ювиш, сунъий қусишни чақириш, хуқна, тузли сурги воситалар ва фаоллаштирилган кўмир қўллаш), симптоматик даволаш.   

 

Чиқарилиш шакли

Орофарингеал/назал спрей, эмульсия. 20 мл дан шиша флаконларда, герметик пургагич клапан ва тиниқ қалпоқчали мослама ёрдамида беркитилган. Бир флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан индивидуал картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15°С дан 25°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Флаконни зарбалардан, тушиб кетишлардан, бевосита қуёш нурлари таъсиридан ҳимоя қилиш керак.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан олиш тартиби

Рецептсиз.

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x