Тушда гул курса

ГУЛ

Тушда гул кўриш яхшилик аломати. Гуллар аёл ва фарзанд деб таъбирланади. Кўрилган гулларининг ранги ҳам аҳамиятлидир. Қизил гул ғам-андуҳ, сариқ рангли гул касаллик, мовий тусдаги гул роҳат-фароғат, оқ гул хурсандчилик ва хушхабар, пушти гул узоқ давом этмайдиган бахтдан даракдир.

Райҳоннинг гулларини кўриш фарзанд, севимли аёл, умр йўлдош. Унинг шохчасини синдириб олиш эса йиғи ва ғамдир. Нилуфар кўриш хизматчи қиз ёки котибага ишорадир. Бирор аёл кимгадир нилуфар берганини кўрса, ундан айрилади.

тушда гул

Оилали киши учун бундай тушнинг таъбири фарзанддир. Бинафша ўсадиган фаслда бинафша кўриш аёл севги изҳори ва улардан кўриладиган нафдир. Асл ватани бошқа ўлкалар бўлган гуллар сирли аёл демакдир. Ясмин фарзанд кутаётганлар учун ўғил дараги. Шунингдек, нолаи фарёдга сабаб бўладиган қайғуга ишора ҳам.

Дарахтларнинг гуллари эзгулик рамзи саналади. Гулларни улар бўладиган фаслдан бошқа вақтда кўриш яхши эмас.

Агар тушунгизга гулларни йиғаётганингизни кўрсангиз-хаётда гуллаб яшнашингизга ишора. Ҳамма бошлаган ишингизда омадли бўласиз.

тушда гул куриш

Миллернинг туш таъбирида гуллар

Агар сиз тушунгиздабоғча ёрқин рангдаги гулларни кўрган бўлсангиз ўз ишингиздан мамнунланасиз. Оқ гул-хафачиликка. Қуруқ колган гулни тушда кўриш кийинчилик. Агар ёш аёл тушида хар хил рангдаги гуллар тўпламини олса ошиқлари кўп бўлади. Унмайдиган ерда гулларни кўриш мушкул ишга. Лекин туш шу билан бирга ўзини иродаси билан бу қийинчиликдан тез чиқиб олишини ҳам айтади.

Лоффа туш таъбирида

Гуллар бу-кенг маъноли гўзаллик рамзидир. Сирен гули-кассаллик, захар. Архидея –чиройли кўриниш,кўнгилчанглик. Қизил атиргул-севги. Сариқ атигул дўстлик.

Светкова таъбири

Кўп гуллар кўриш-қайғу-алам, битта дона гулни кўриш хурсандчилик, оқ гул-тўй ёки янги иш, гулни хидлаш-ёрдам, совға қилиш айрилиқ, тувакда гул-янги кашфиёт. Қиш масумида кўриш-тўсиқга-қийнчиликка.

Ванга туш таъбирида

Агар сиз сизга совға қилинган гулни тикони кириб кетса-яқин одамингиз туфайли қайғуга ботасиз.

Тушингизда боғингизни топталганини кўрсангиз-сизни душманларингиз бор кучини ишга солади, сиз билишингиз керак бўлган маълумотни билмаслигингизга. Агар хонангизда кўпгина тувак гуларни кўрсангиз-бу яширин бўлган хиссиётни билдиради. Боғда кўпгина бетакрор гулларни кўрсангиз ва хидласангиз-сизни хиссий учрашув кутади. Сиз боғингизга гуллар экаётганингизни кўрсангиз- унда сиз яхши ишлар билан бандсиз.

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x