Тушда дарахт-тушда дарахт кўриш хайрли ҳисобланади. Агар тушингизда қандай дарахт эканини била олмаётган бўлсангиз сиз ибодат аҳлидан экансиз ва яхшилик кўрасиз. Тушда мевасиз манзарали, ўрмон дарахтларини кўриш яхшиликка йўйилмайди. Тушга зайтун дарахти кириши фойдалидир. Агар сиз тушингизда анор дарахтини кўрсангиз қўлингизга ҳалол мол келади. Ширин таъмли анорни кўриш фойдадан даракдир.
Тушда дарахт
Цитрус меваларни (апелсин, мандарин каби) дарахтларни кўриш яхши киши билан дўст тутиниш ва оила қуришдир. Ҳар томонлама яхши деб таъбир қилинади. Ким тушида қовоқ палагини кўрса шифокор бўлади. Ўзи ҳам соғ-саломат бўлади. Тут дарахти тушингизга кирса, бадавлат ва ҳунарли бўласиз. Тут пишиғи фаслида туш кўрган бўлса унда ҳамма манфа- ат кўради. Қишда тут дарахтини кўриш об-ҳавонинг ёмонлашиши ва бўрондан даракдир. Тушида арча ва чинор дарахтини кўрган кишининг қўлига олтин ва кумуш, пул тушади. Мушк дарахтини кўрган киши бадавлат ва сахий бўлади. Агар туш кўрувчи аёл киши шундай туш кўрса бойийди.
Тушда олма дарахти
Олма пишиғида олма дарахтини кўрган киши касал бўлса ту- залади. Бошқа фаслда олма дарахтини кўрган киши эса касалликка йўлиқади.
Тушда қизил олма
Қизил олма туш кўрган кишининг иймони заифлигидан далолатдир. Жийда дарахтини туш кўрган киши ҳалол ризққа эришади. Хурмо дарахтини тушида кўрган киши манфаат кўради. Нок пишадиган пайтда нок дарахтини кўриб мевасидан еган киши ниятига етади. Бошқа фаслда кўрилган шундай туш эса ҳаром молдан да- лолатдир. Тушда шафтоли ейиш яхши эмас. Анжир дарахтини кўрган киши бойийди, аммо бойлиги тезда кўлдан кетади. Тушида анжир еган киши оила қуради, фарзандлар кўриб бахтли яшайди.
Тушда ёнғоқ дарахти
Тушида ёнғоқ дарахти еган киши хушмуомала, бийрон бўлади. Ёнғоқ пишган фаслда тушида ёнғоқ еган киши қийинчиликка дуч келади. Тушида ўрмон ёнғоғини кўриб унинг мевасидан еган одамнинг қўлига ҳаром мол тушади. Тушида мажнунтолни кўриш яхшиликка йўйилади. Узум пишиғида оқ узум кўрган ёки еган киши бадавлат бўлади. Узум пишмайдиган фаслда шундай туш кўрган киши қийинчиликка учрайди. Гилос дарахтини туш кўрган киши ўғилли бўлади. Гилос пишадиган фаслда гилос дарахтини, унинг мевасидан еганини туш кўрган кишиннг қўлига ҳалол пул тушади.