Туш таъбири нима дейилади

Тушда муз кўрса. Ким  тушда муз кўрса, ёвуз одамлар унга зарар етказадилар. Кимки тушида тиниқ сув юзида сузиб кетаётган музни кўрса, ҳасадгўйлар қилган ҳаракат туфайли унинг омади кетибди.              Туш соҳиби муз устидан кетаётган бўлса, ўнгида арзимаган сабаб билан ўз обрўсига зарар келтиради. Қиз бола муз устида кетаётган бўлса, ўнги да бир иш қилиб, шарманда бўлади. Бўғотдан осилиб турган сумалак — қашшоқликка ишора

             Мушукнинг эркаги.  Қиз бола тушида мушукнинг эркагини кўриши, ўнгида узоқ кутган танишувга эришади. Чоршанбадан пайшанбага ўтар кечаси бу туш содир бўлса, оддий- гина масалада яқин одамингиз билан умумий тил топиша олмайсиз, шанбадан якшанбага ўтар кечаси бу тушни кўрсангиз, ҳаётни ўрганишингиз сизга ортиқчалик қилмайди

           Тушда одам. Тушингизда на аёллиги,  эркаклиги маълум бўлган одамни учратсангиз, ўнгингизда иш жойингиз ўзгаради Агар тушдаги одам юқори бир жойда турган бўлса, ўнгингизда ҳаётингизда кескин ўзгаришлар содир бўлади, лекин бу ўзгаришни яхши томонга буриш сиздан кўп куч талаб қилади. Тушингизда ёвуз одамни кўрсангиз, ўнгингизда ўзингиз ҳам, яқинларингиз ҳам хафачиликни кўради.

         Тушда ой. Ойни тушда кўриш — учрашувга ишора. Агар ой юзида доғ кўрсангиз, ўнгингизда бу учрашув сизга қувонч келтирмайди, агар ой ярақлаб кўзни қувонтириб турса, учрашган одамингиз сизга қувонч келтириши мумкин.

Ой тутилиши. Агар тушингизда ой тутилишини кўрсангиз, ўнгингизда эҳтиёт бўлинг, бирон нарсангизни йўқотасиз, аммо бу йўқотишдан кейин яна ўша нарсани топишингиз мумкин.

Картинки по запроÑу Ñблока

Тушда олма. Тушда олмани кўриш ҳамиша яхшиликка таъбир қилинади. Дарахтнинг кўм кўк барглари орасидаги қизил олмани тушда кўриш барча жиҳатларда ҳам эзгуликка деб таъбир қилинади. Агар чириган олмани тушда кўрсангиз, ўнгингизда ҳар қандай ҳолатда кўнгилсизликлардан эҳтиёт бўлинг.

 

Картинки по запроÑу родители

Тушда ота-она. Тушда ота-онани кўриш кўп ҳолларда хайрликдир. Агар ўз онасини тушда кўрса, ризқининг ортишига ишора. Отани тушда кўриш ҳам ризққа тааллуқли; агар ота яхши ҳолатда кўринса, ризқи мўл бўлади, бемор бўлса, шифо топади, бирон нарсаси йўқолган бўлса, топиб олади.

Картинки по запроÑу лошад

            От тушда. Тушингизда оғир юкли аравани тортиб кетаётган отни кўрсангиз, ўнгингизда ҳамма ишни ўз зиммангизга олманг, юкнинг бир қисмини эрингизнинг ҳам гарданига ортинг.

           Тушда ошхона. Бу туш ҳамма учун бирон нарсани англата- вермайди, аммо аёл ўз ошхонасининг озода ва саранжом эканлигини кўрса, ўнгида атрофдагиларнинг севимлисига айланади.

         Ошхона жиҳози. Ҳозирда кўп қаватли уйларда истиқомат қиладиганлар ошхонани мебел билан жиҳозлайдилар ва ўша ерда таомланадилар. Агар тушингизда ошхонада ўтириб нонушта қилаётган бўлсангиз, ўнгингизда муваффақиятга ҳамда қариндошларингиз билан муросага ишора.

Картинки по запроÑу ведьма

           Пари ва алвасти. Тушда пари ва алвастини кўриш ёлгон гапга деб таъбир қилинади. Бу — биринчи таъбир. Иккинчидан, бундай туш кўрган одам кимлар биландир гаройиб воқеаларга дуч келади. Бу гаройиботлар хор бўлишга ва тушкунликка олиб келади. Агар тушида пари ва алвасти ҳужум қилса, туш соҳибаси савдо иши билан шугулланса, ишига зарар етади

           Тушга соч кирса. Кимки тушида сочларининг қуюқ ва узун бўлганлигини кўрса, бойлик, шараф ва узоқ умр далолатидир. Кимки сочлари орасида оқ кўрса, эри туфайли ташвишга қолади. Агар аёл киши боши очиқлигини кўрса, кетган эри қайтиб келади, агар аёл турмуш қурмаган бўлса, эрга тегади. Агар сочини кимлардир олиб ташлаётган бўлса, эридан талоқ олади. Қизлар тушида соч ўрса, турмушга чиқиб, ҳурмат кўради.

Тушда таҳорат олиш.

           Тушда таҳорат олиш. Кимки тушида таҳорат олаётган бўлса, ўнгида гуноҳлардан фориғ бўлади. Кимки тушида мукаммал таҳорат олаётган бўлса, ўнгида қашшоқлик ва гам-андуҳдан кетади. Ибодат олдидан оддийгина таҳорат олаётган одам унгида омонатдорликдан халос бўлади.

          Тушда товуқ. Агар тушингизда товуқ ҳовлини чир айланиб юрганини кўрсангиз, ўнгингизда меҳмон келади ва унинг учун анчагина сарф қилишингизга тўгри келади. Бу туш чоршанбадан пайшанбага ўтар кечаси содир бўлса, ўнгингизда эҳтиёт бўлишингиз керак, сизни фирибгарлик ишига жалб этишлари мумкин.

Туш шанбадан якшанбага ўтар кечаси содир бўлса, ичингиздаги ҳамма гапни учраган одамга айтавериш керакмаслигини англатади, агар якшанбадан душанбага ўтар кечаси бу туш воқеа бўлса, ишингизда тўсиқ пайдо бўлиб, бир ўзингиз уни енгиб ўтолмайсиз.

Картинки по запроÑу гори

               Тоғлар тушда. Тушда тоғларни кўриш тўсиқларни англатади. Агар тушингизга тоғлар кирса, узоқ вақт режалаштирган ишларингиз амалга ошмай қолади. Тушингизда қор билан қопланган чўққи кўринса, ўнгингизда нима бўлганда ҳам режаларингизнинг амалга ошиши учун ҳаракат қилишингиз, бор кучингизни шу ишга ташлашингиз керак.

             Тушда туфли. Кимки тушида янги туфли кийса, ўнгидаги фаровонликка ишорадир. Жумадан шанбага ўтар кечаси бундай туш кўрган одам унгида ким биландир зиддиятга боради. Якшанбадан душанбага ўтар кечаси кимки магазин кўргазмасида туфли кўрса, ўнгида уни омадсизлик кутади; пул муаммоларини ҳал қила олмайди.

Картинки по запроÑу колцо

             Узук тушда. Душанбадан сешанбага ўтар кечаси тушингизда узук тақсангиз, болаларингиз сизга қувонч олиб келадилар. Якшанбадан душанбага ўтар кечаси бу туш содир бўлса, эрингиз билан муносабатларингиз изига тушади. Жумадан шанбага )ггар кечаси тушингизда узугингиз синган бўлса, оилангиз бузилиши кутилади. Умуман тушда узук кўриш муҳаббат рамзи ҳисобланади.

      Уй тушда.

              Уй тушда. Бу туш сизни ҳам огоҳлантиради, ҳам севинтиради: агар бошқа уйга кўчаётган бўлсангиз, ўнгингизда ишларингиз юришмай қолиши мумкин. Тушингизда бирон уй эгаси- ни кўрсангиз, зшгингизда бой кишилар билан шериклик қилиб катта фойда оласиз. Аввалги уйни кўриш — яхши хабарлар рамз

           Тушда уй алмаштириш. Бу туш муҳаббатга хиёнат, деб таъбир қилинади.

Фолчи. Тушингизда фолчини кўрсангиз ва унинг гапларига қулоқ солсангиз, ўнгингизда ботил ва фойдасиз нарсалар билан шуғулланар экансиз. Тушда аёл ўз-ўзига фол очаётган бўлса, қачондир бошланиб қолиб кетган бир иш уни безовта қиляпти.

Балогатга етган қиз ўз-ўзига фол очаётган бўлса, ўнгида келаётган совчилардан бирини танлаши керак.

Картинки по запроÑу большой камень

         Тушда ҳарсангтош. Тушингизда харсангтош аён бўлса, ўнгингизда ҳамкасбларингиз хизмат пиллапояларидан кўтарили- шингизга халал берадилар. Агар харсангтош йўл четида тур- ган бўлса, ўнгингизда сизга халал берувчиларнинг ниятлари кўпда амалга ошмайди.

         Тушда хотин. Агар тушингизда кимнингдир хотини бўлсангиз, ўнгингизда бошлаган, аммо ташлаб қўйган ишингизни давом эттиришингиз лозим экан, лекин бу сиздан куч ва гайрат талаб қилади. Тушингизда кимнингдир хотини бўлсангизу, аммо юзингиз чўтир бўлса, ўнгингизда катта бойликни қўлга киритасиз.

Тушлар таъбирида

            Тушда хўроз. Агар тушингизда хўроз қичқирса, билингки, ашула айтишга истеъдодингиз бор экан. Агар хўроз товуқ билан дон олишса, демак, ўнгингизда шахсий ҳаётингиз жойида бўлади. Тушингизда хўроз сизни чўқиса, унгингизда кимдир сизга аллақачон унутиб юборган бир ишни эслатади.

            Тушда челак. Кимнинг тушида уйидаги челаги сувга тўла бўлса, ўнгида яхши ишларни амалга оширади, челак бўш бўлиши кўнгилсизликка олиб келади. Челак сувнинг ичида бўлса, ёруғлик ва обрўдир.

Тушда чивин. Беҳуда гапларни эшитишга йўйилади.

Тушда чироқ. Кимки тушида ёниб турган чироқни кўрса, сало- матлик ва узоқ умр кўришига ишорадир.

Тушда чойшаб. Жуфтлик муносабатларининг барқарорлиги.

Тушда чумоли. Тушда чумоли инини бузиш — ўнгдаги фалокатга ишора. Агар тушингизда чумолилар ҳар томонга тарқаб кетаётган бўлсалар, ҳаётингиздаги нохуш кунлар тугаганидан далолат.

Чумчуқ тушда. Номаълумлик ва ҳодисаларнинг алмашинувини англатади. Агар тушда уни кимдир ўлдирса, ўнгдаги фалокатга ишора. Агар уни қафасга солаётган бўлсангиз ўнгдаги касал бўлишингиздан далолат. Чумчуқнинг чирқиллашини тушингизда эшитсангиз, ўнгингизда шахсий муаммоларингизнинг ҳал бўлишида тўсқинликлар бўлади. Якшанбадан душанбага ўтар кечасидаги тушингизда чумчуқ кўрсангиз ҳеч нарсани англатмайди.

Чўл тушда

Чўл тушда. Тушингизга қақраган чўл кирса, ўнгингизда анчадан бери кўрмоқчи бўлган одамингизни учратишга бўлган интилишингиз беҳуда кетади. Агар чўл кўкаламзор бўлса, ўша одам билан учрашувингиз тез орада содир бўлади ва умидларингиз рўёбга чиқади.

Картинки по запроÑу ÑвинÑ

Чўчқа тушда. Тушингизга чўчқа кирса, билингки, ҳаётингизга кимдир аралашмоқчи. Агар тушингизда чўчқа югураётган бўлса, шуни эсда тутингки, болалар у ёқда турсин, ҳатто эрингизга ҳам ҳамма нарсани гапираверманг.

Тушда шам. Шанбадан якшанбага ўтар кечаси тушингизда деразадан шам ёруғини кўрсангиз, бу шгингиздаги бахтиёр кексаликка ишора бўлади. Душанбадан сешанбага ёки як- шанбадан душанбага ўтар кечаси тушингизда сизга ёниб турган шам билан шамдон совға қилсалар, ўнгингизда энг қийин дамларда ғойибдан ёрдам оласиз.

Шамол тушда. Агар тушингизда шамол турганлигини кўрсангиз, ўнгингизда яқин ўртада ҳаётингиз учун муҳим бўлган воқеалар содир бўлади. Тушингизда совуқ шамол турган бўлса, ўнгингиздаги зиёнга ишорадир.

Тушда шаршара. Тушингизда шаршара кўрсангиз, ўнгингизда ҳеч эсингиздан чиқмайдиган бир зиёфатда инггирок этасиз.

Тушда шиппак. Тушда шиппак кўриш — муҳаббат масалаларининг муваффақиятсиз тугашидан далолат. Пайшанбадан жумага ўтар кечаси тушингизда шиппак кўрсангиз, ўнгингизда зиёфатларда иштирок этиб, вақтингизни хуш ўтказа сиз, аммо кейинчалик бу хурсандчиликлар бурнингиздан чиқади.

Тушда эмизикли она. Кимки тушида эмизикли онани кўрса ва у боласини эмизаётган бўлса, туш соҳибасининг ўнгида ишлари ўнгланиши учун яхши шароит вужудга келади. Тушда энага. Тушда энага кўриш — кутилмаган ёрдамга ишора, бемор одам бу тушни кўрса соғаяди, қарздор кўрса, тез орада қарзидан қутулади, қашшоқ бўлса, бирон жойдан ёрдам етади. Мушкулликлар ичида қолган одамнинг мушкуллари осон бўлади.

Тушда эркак кишини кўрса-агар тушингизда нотаниш эркакни кўрсангиз, ўнгингизда қалтис бир ишга қўл урасиз. Тушингизда ўзингизни эркак сифатида кўрсангиз, ўнгингизда завқли бир ҳолатни бошдан кечирасиз, аммо бунинг оқибати кейинчалик билинади. Агар тушингизда кўрган эркак ҳибсда бўлса, ўнгингизда анчадан бери ўйлаб юрган режангизни амалга оширасиз.

Тушда юлдузлар кўрса.

Тушда юлдузлар кўрса. Тушингизда юлдузларни кўрсангиз, ўнгингизда ҳаётингизда ўзгаришлар бўлишига ишорадир. Агар юлдузлар совуқ ва кўкимтир тусда бўлса, ўнгингиздаги ҳодисалар ижобий бўлади.

Тушда ясанмоқ. Аёл тушида ясанса, ўнгида ўйламай босган қадамидан пушаймон бўлади.

Тушда яшил. Агар тушингизда яшил рангли нарсаларни кўрсан гиз, билингки, муродингизга етасиз.

Картинки по запроÑу паук

Тушда ўргимчак. Тушингизда ўргимчак юзингизга тушган бўлса, хонадонингизда «янги меҳмон» пайдо бўлади. Агар тушингизда ўргимчак сиз томонга қараб ўрмалаётган бўлса, ўнгин- гизда касал бўлсангиз, тузалиб кетасиз.

Тушда ўрмон. Тушингизда ўрмон ичида янги экилган дарахтлар орасидан кетаётган бўлсангиз ва майсалар сизга қараб интилаётган бўлса, ўнгингизда яқин ўртада сизнинг орзуларингиз амалга ошади.

Тушда ўчоқ. Тушида киши ўчоқ кўрса, ўнгида бадавлат рўзгорли бўлишга ишорадир. Агар туш соҳибасининг тушида ўчоқ бузилган бўлса, ўнгида неъмат ва роҳатини йўқотади.

Тушга ўғри кирса— Агар уйингизга ўғри тушса, бу туш ўтмишда қилган гуноҳларингизни ва бу гуноҳлар учун виждон азо- бини тортаётганингизни англатади. Ўтмишда қилган хатоларингизни тузатмагунингизча, виждон азоби сизни қийнайверади. Акс ҳолда сиз учун катта хавф бор.

Атир тушда

Атир тушда. Тушда атир искамоқ унгдаги яхши хабарга ишорадир. Кимки тушида атир сотиб олса, ўнгида уни кимдир севар экан. Агар аёл киши тушида ўзига атир сепса, ўнгида жамиятда нуфузли ўрин эгаллайди.

Тушда бева. Тушингизда бева бўлиб қолсангиз, демак, ҳаётда кундошингиз бор. Эркак киши тушида бевага уйланса, ўнгида мерос олишига ишора. Агар бўйдоқ тушида бевага уйланса, ўнгида маҳбубаси уни ташлаб кетади.

Тушда беморлик. Тушингизда ўзингизни қувватсиз сезиб, мазангиз қочган бўлса, ўнгингизда соғлиғингизга эътибор беришингиз керак. Шунингдек, бу туш ўнгдаги кўнгилсиз гапларга ҳам ишора.

Тушда билакузук. Агар тушингизда билагингизда билакузук кўрсан гиз ва бу билакузук жуда чиройли бўлса, шахсий ҳаётингизда хурсанд бўладиган катта ўзгаришлар рўй беради. Ёшларга бу туш ўнгда тез ва шошқич турмуш қуришни англатади

Тушда бой. Агар тушингизда ўзингизни бой кўрсангиз, Зшгингизда огир касалликка чалинасиз. Камбагал тушида ўзининг бойиб кетганлигини кўрса, ўнгида хорлик кўради. Агар тушингизда танишларингизни бой кўрсангиз, унгингизда улар сизни қийин пайтларда ташлаб қўймас эканлар. Кимкй тушида бойлик тўпласа, ўнгида йўқотган нарсаларини топиш

Картинки по запроÑу виноград

Тушда узум. Тушда узум кўриш — бахт, фаровонлик, ҳосилдорлик ва севгидаги муваффақиятга ишора. Эркак киши тушида узум кўрса ва уни еса (агар узум нордон бўлмаса), қувончга ишорадир, шу билан бирга аёллар билан муомаладан фойда олишга далолат бўлади. Тушда уруғсиз узумни кўриш зиёндан дарак беради. Агар узум узилиб, йиғилаётганини кўрсангиз, ўнгингизда барча орзуларингиз амалга ошади.

Тушда уй. Агар тушингизда ҳамма томони ялтираб турган ёки тилла билан қопланган уйни кўрсангиз, ўнгингизда кунгилсиз воқеаларга дуч келасиз. Тушда уй сотиб олиш — ўнгдаги ҳаётнинг ўзгаришига ишора.

Тушингизда уй қураётган бўлсангиз, ўнгингизда жамиятдаги ўрнингиз барқарор бўлиши ва фаровон яшашингиз учун кўп меҳнат қилишингизга туғри келади. Бу меҳнат ҳам ақлий, ҳам жисмоний бўлиши мумкин.

Фалаж. Тушингизда фалаж бўлиб ётиб қолган бўлсангиз, ўнгингизда ёмон тушкунликка тушасиз. Уз соғлигингиз ҳақида қайғуришингиз керак.

Фолбин. Тушда фолбиннинг валдирашини эшитиш — ўнгдаги муваффақиятсизликка ишора. Агар тушингизда ўзингиз фол очаётган бўлсангиз, ўнгингизда бирон нарсага эга бўласиз.

Харита. Агар кимки тушида географик харитани синчиклаб қараётган бўлса, уни хорижий сафар кутади. Бундан ташқари туш эгасининг ҳаётида ўзгаришлар ҳам бўлади; турар жойини ўзгартириши мумкин. Агар бундай тушни савдогар кўрса, айланма даромади кўпаяди ва моли харидоргир бўлади.

Хаскаш. Оғир турмушни англатади, аммо сиз бу қийинчиликлардан гирромлик билан чиқиб кетишни истар экансиз. Агар қўлингизда хаскаш билан далага бораётган бўлсангиз, ўнгингизда ўзгаларнинг етиштирган ҳосилидан усталик билан фойдаланасиз.

Хиёбон. Кимки тушида гўзал, дарахтлар билан ўралган хиёбонда сайр қилиб юрса, тез орада хорижий сафарга кетади ёки ҳаётида қувончли ҳодисалар рўй беради. Агар тушдаги хиёбон қоронги бўлса, ўнгдаги ишлар чалкашиб кетади.

Картинки по запроÑу измена

Хиёнат. Агар тушингизда биронтаси сизга хиёнат қилган бўлса, яқинларингиз ўнгингизда алдамайди. Узингиз кимгадир тушингизда хиёнат қилган бўлсангиз, }шгингизда сизни бахтсиз ҳодиса кутади.

Чойшаб. Тушингизда чойшаб юваётган бўлсангиз, ўнгингиздаги хафачиликка ишорадир; оилангизда жанжал бўлиб, турмушингиз бузилишгача боради. Камбагал одам тушида ювилган ва дазмолланган чойшаб кўрса, ўнгида рўшнолик кўради.

Чопон. Тушингазда кенг ва узун чопонга ўралиб олган бўлсангиз, ўнгангазда сизни касаллик кутади, бундан ташқари ишларингизда муаммолар туғиладики, уларни бартараф қилишингиз қийин кечади. Агар тушингазда уни йўқогсангаз ёки ўгирлаб кетишганини кўрсангиз, у ҳолда ўнгингазда барча муаммолар чангалидан осонгина чиқиб кетасиз.

Чумчуқ. Агар тушингизда кўп чумчуқларни кўрсангиз, ўнгингизда, билингки, ҳеч нарсани осонгина қўлга кирита олмайсиз, бировларнинг ёрдами сизга етишмайди. Чумчуқ чирқиллаши , ғийбатга ишора.

Чуқурлик. Кимки тушида чуқурлик ичида бўлиб қолса, ўнгда ишларнинг юришмаслигадан далолат, бундан ташқари туш кўрувчининг қизиқувчанлига яхшиликка олиб бормаслигини англатади. Агар чуқурдан чиқиб олса, кутилмаганда омад ёр бўлади.

Чўмилиш ҳовузи. Тушингизда ҳовузда чўмилаётган бўлсангиз, боз устига ҳовуздаги сув тиниқ бўлса, ўнгда ишларингиз яхши бўлиб, жамиятдага мавқеингиз мустаҳкамланади.

Тушда шамол

Шамол. Тушда шамолнинг қаттиқ эсиши — ўнгдаги тез ўзгаришларга ва зудлик билан юборилган хабарга ишора. Агар тушингизда шамолдан йиқилишдан қўрқиб бир нарсани ушлаб турган бўлсангиз, ўнгангизда қийинчилик билан қашшоқликдан чиқиб оласиз.

Шамол тегирмони. Тушингизда шамол тегирмонини кўрсангиз, ўнгингизда табиат қўйнида тараллабедод қилиб юрасиз. Агар тушингизда шамол тегирмони юраётган бўлса, ўнгингизда сизни омад кутади.

Шармандалик. Тушда ўзни шармандали аҳволда кўриш — ўнгдаги бефарқлик туфайли муҳим бир ҳужжатни йўқотишга ишора.

Шаршара. Тушингизда тиниқ сувли шаршарани кўрсангиз, ўнгингизда уйингизга бахт кириб келади, болаларингиз соглом бўлади.

Шароб сақланадиган ертўла. Бўм бўш ертўлада бўлиб қолиш, севишганлар учун ўнгда бахтиёрлик нишонасидир. Бевалар тушларида шароб сақланадиган ертўлада бўлиб қолсалар, ўнгларида иккинчи марта турмуш қурадилар, аммо бу турмуш совиган ошдек бўлади. Агар ертўлада шароб тўла хумларни кўрсангиз, ўнгингизда бойлик топасиз.

Шаҳар. Тушда катта шаҳарни кўриш катта мақсадлар ва интилишлар рамзидир. Катта шаҳарга тушингизда келган бўлсангиз, ўнгингизда шахсий режаларингиз амалга ошади. Қишлоқ одамлари тушларида катта шаҳарни кўрсалар, орзулари пуч эканлигига, агар шаҳарликлар кўрса, даромадларининг ошишига ишора.

Кимки тушида катта шаҳарда ишлаётган бўлса, ўнгида меҳнати беҳуда кетади. Агар катта шаҳар қурилишида иштирок этаётган булсангиз, ўнгингизда фойдали лойиҳада қатнашасиз ва бу нарса сизнинг келажагингиз учун фойдали бўлади.

Юзпарда. Агар аёл киши тушида юзига юзпарда тутиб юрган бўлса, демак, унинг ўнгида бир сири борки, ошкор бўлишидан қўрқади. Тушдаги қора парда азадорликка, дафн маросимларига, хафачилик ва қайгуга ишорадир.

Юк. Тушингиэда юк кўрсангиз ўнгингизда кўп қийинчиликларга дуч келасиз. Агар бошқалар юкни ортаётганларини кўрсангиз, ўнгингизда ўзингизнинг енгил табиатингиз ва ҳушёр эмаслигингиз туфайли катта жанжал бўлади

Тушда ютуқ

Ютуқ. Тушингизда бирон нарсада ютиб чиқсангиз, меросга эга бўласиз, аммо бирон ўйинда гирромлик билан ютсангиз, ўнгингизда бор нарсангизни қўлдан чиқарасиз.

Ялангоёқлик. Тушингизда ялангоёқлигингизни кўрсангиз, ўнгингизда кўп ташвишларни бошингиздан кечирасиз. Агар оёқларингизни аяб босаётган бўлсангиз, ўнгингизда дўстларингиз мушкул пайтларингизда қўллаб-қувватлар эканлар. Агар ялангоёқбўлиб узоқ йўлга кетаётган бўлсангиз, у ҳолда ўнгингизда сизни бойлик ва мартаба кутади.

Ўғри. Кимки тушида ўғрини жиноят устида ушлаб олса, ўнгида алдов ва фирибни фош қилади ва ортиқча ташвишлардан қутулади.

Қайтиш. Тушингизда узоқ йўқ бўлиб кетган одамнинг қайтганини кўрсангиз, ўнгингизда умидингизни узган бир ишдан яхшигина даромад оласиз.

Қарға. Тушда қарғани кўрсангиз, ўнгингизда зинокорлик ишларингиз туфайли оилангизда жанжал содир бўлади. Агар бошингизда қарга айланаётган бўлса, ўнгингизда хавфу хатар бор. Тўда қарғаларни кўриш — алдовга ишора.

Қашшоқ. Тушда қашшоқ ёки бир нечта жулдурвоқи кийинган одамларни кўриш — ўнгдаги ташвишларга ишора.

Қиш. Тушингизда ёз ойи бўлсаю унда қиш совугини кўрсангиз, ўнгингизда ишларингиз ва савдоингизда тўсиқлар пайдо бўлади. Умуман, агар ҳарбий кишилар тушларида қиш бўлганини кўрсалар,ўнгда кунларини кўнгилли ўтказадилар,  деҳқон эса ўнгида мўл ҳосил олади. Уйланиш ёки турмушга чиқиш арафасида турган ёшлар тушларида қиш совуғини кўрсалар, ўнгларидаги муносабатлари ҳам совуқ бўлади.

Қўй. Агар тушингизда ўтлаб юрган қўй подасини кўрсангиз, ўнгингизда орзуларингиз амалга ошади. Қўйларнинг маъраганларини эшитсангиз, унгингизда оилавий бахт ва ҳурмат- эътиборга далолат.

Қўрқув. Тушда нимадандир қўрқсангиз, ўнгингизда ташвиш тортасиз, аммо бу ташвишлар яхшилик билан тугайди. Агар тушингизда қўрқмаётган бўлсангиз, ўнгингизда ишларингиз тез ривожланиб кетади.

Ғазаб. Агар тушингизда ғазабланганингизни кўрсангиз, ўнгингизда кўнгилсиз бир суҳбатда иштирок этасиз ёки бирон жанжалга бошчилик қиласиз.

Ғам-андуҳ. Тушингизда ғам-андуҳ чексангиз, ўнгингизда тақдирингиз яхши томонга ўзгаради.

Ҳамён. Тушда ҳамён кўриш — ўнгдаги фарювонлик ва оилавий тинчликка ишора. Агар ҳамён топиб олсангиз ва унинг ичида тўла пул бўлса, ўнгингизда бойиб кетишингиздан далолат.

Ҳаммом.  Агар ҳаммомда аёл кишини кўрсангиз, ўнгингизда тушкун кайфиятга тушасиз, эркак кишини кўрсангиз, моддий жиҳатдан қииинчилик бўлади.

Ҳид. Тушдаги ёқимли ҳид — ўнгдаги яхши хабарларга, қўланса ҳидлар — ўнгдаги ташвиш ҳамда муаммоларга ишора. Агар ёқимли ҳидли нарсалар совға қилинса, яхши хабарга далолат. Агар туш соҳиби хушбўй нарсаларни сепган бўлса, ўнгида ҳурмат ва шарафга ишора.

Картинки по запроÑу беременнÑ

Тушингизда  ҳомиладор бўлганлигингизни кўрсангиз– Тушда ҳомиладорликни кўриш — ўнгдаги янги режалар билан боглиқ ташвишларга ишора. Агар кимки тушида чиройли ҳомиладор аёлни кўрса, ўнгида тер тўкиб қилган меҳнатига яраша фойда кўради. Ҳомиладор бўлган хунук, бадбашара аёлни кўриш бунинг аксидир.

Тушда ҳўкиз кўриш– ўнгдаги садоқатли дўстга ишора. Қўшга қўшилган ҳўкизни тушингизда кўрсангиз, ўнгингизда мушкул пайтларингизда дўстларингиз сизни ёлғиз қолдирмасликларига гувоҳ бўласиз. Агар ҳўкиз юк тортаётганлигини кўрсангиз, ўнгингизда кўп муаммоларга дуч келасиз. Агар улар ғайриоддий ҳаракат билан олдинга силжиётган бўлсалар, ўнгингизда муҳаббат масаласида омад.

 

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x