8 mart haqida sherlar

Dаngillаmа uylаr qurdirаdigаn,
Qаrsillаtib tõylаr qildirаdigаn
Erlаrining sоqоlini,
xаr kuni qirdirаdigаn.
Ayоllаr оmоn bõlsin!

Shirin qilаr оshingni,
Zаxаr qilаr оshingni.
Tergin deyа tоshingni.
Og’ritsа xаm bоshingni.
Ayоllаr оmоn bõlsin!

Aytgаnini qilsа xаm,
Ustimizdаn kulsа xаm.
Begоnа duxilаrni,
Yuz metrdаn bilsа xаm.
Ayоllаr оmоn bõlsin!

Tur desаng õtirsа xаm ,
õtir desаng tursа xаm.
Kun bõyi pаrdоz qilib
Sаlоnlаrdа yursа xаm.
Ayоllаr оmоn bõlsin!

Jаxldа shimаrsа yeng,
Nаq enаmni kõrdim deng.
Tоqаti tоg’lаrgа teng.
Bilаgi Alplаrgа teng.
Ayоllаr оmоn bõlsin!

Bоzоrlаrdа yugurgаn.
Sаndiqlаrni tõldirgаn
Xаmmа ishgа ulgurgаn.
Ayоllаr оmоn bõlsin!

Qudа tаnlаb qidirgаn.
Suymаgаnni suydirgаn.
Muqоm qilib kuldirgаn.
Kelinini kõndirgаn.
Ayоllаr оmоn bõlsin!



Азиз ва ҳурматли Онахонлар , оп- сингиллар, аммаю- холалар сизларни кириб келаётган баҳорнинг биринчи байрами 8 – март байрами билан табриклайман. Сизларга узоқ умр , соғлик саломатлик, баҳор гулларидек яшнаб юришингизни тилайман. Фарзандлар бахтига, эркаклар бахтига доимо бор бӯлинг.

У ОЛАМНИНГ ГЎЗАЛЛИГИ СИЗДА НАМОЁН,
ҚАЛБИНГИЗГА МУҲАББАТ АЙЛАМИШ ОШИЁН.
СИЗ БОРСИЗ ТУРМУШИМИЗ НУРЛИ,ЧАРОҒОН,
БАХТИМИЗГА ҚИЗ-АЁЛЛАР БЎЛИНГИЗ ОМОН

Саккизинчи март бугун,
Байрамларнинг зури бу.
Хотин-кизлар шодон-у,
Эркакларнинг шури бу.

Неча йиллардан буён,
Нишонлаймиз биз хамон.
Чунтакларимиз куён,
Кийратгувчи бури бу.

Кимгадир чексиз кувонч,
Кимгадир «божу хирож».
Аёлларга (на илож),
Уйларимиз тури бу.

Кимки буни билмаса,
Байрамни соз килмаса,
Бирор совга олмаса,
«Эрнинг каро ери” бу.

Саккизинчи март бугун,
Байрамларнинг зури бу…

*********

Эрта баҳор гуллаган бинафша мисол,
Кўнглингиз доим беғубор бўлсин.
Янги очилган Лола гул мисол,
Лабларизда доим табассум бўлсин.
Дилдан эзгу тилакларим сизгадир танхо.
8-МАРТ Айёмингиз муборак бўлсин!

Яхшиямки оллоҳ одам атога ҳамроҳ қилиб момо Ҳавони яратиб берган.
Азиз ва муҳтарам аёлларимиз, онахонларимиз, опа-сингилларимиз!
барчангизни Баҳорнинг илк байрами, 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбдан муборакбод этаман. Барчангизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, хонадонингизга тинчлик-осойишталик, дастурхонингизга қут-барак, ўзингизга эса оддий АЁЛЛИК БАХТИни тилаб қоламан! Илоҳим хар бир кунингиз байрам, хар бир онингиз баҳор бўлсин! Доимо баҳор гулларидай чиройли, нафис, гўзал ва бетакрор бўлишингиз тилакдошиман!

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x