Тушда шайтон кўрса нима бўлади.

Тушда шайтон кўрса нима бўлади. Бирор киши тушида шайтонни кўрса, ўша ерда келишмовчиликлар бўлади. Тушда шайтон ўтган жойларда хафагарчилик, зулм, фалокатлар, қурғоқчилик туфайли очарчилик бўлади. Шайтоннинг чиққанини кўриш халқ орасида бидъат тарқаши, йўлдан адашишга ишорадир.

Шунингдек тушда кўрилган шайтон маккор, бепарво, динга душман, ҳирсга берилган кишига ишорадир.

Бу киши доимо шайтоннинг измида бўлади. Тушида шайтонинг ўлдирганини кўрган киши маккор кишиларга ҳийла ишлатади.

Шакар

Тушда шакар кўриш ризқни қийинчилик билан топишга ишорадир. Баъзан тушда шакар кўриш ҳибсдан қутулиш, соғайиш, ҳомиладор аёлнинг қийин туғиши деб таъбир қилинади. Шакарни бойлик, деб таъбирловчилар ҳам бор. Бир дона қанд кўриш фарзанддир.

Кўп қанд кўриш ғийбатдан дарак беради. Тушда ^чмиш кўриш ҳалол мол топишга ишорадир. Шакар лавлаги эса яхши феълли, ёлғон гапирмайдиган, ҳар ишга бурнини тиқадиган кишига ишора. Тушда кўрилган қандолатчи яхши табиатли инсондир.

ШАМ

Қўлига шам олиб ёққанини кўрган киши гўзал аёлга уйланади. Туш кўрган киши оилали бўлса, фарзанд кўради. Мусофирликда бўлса, юртига қайтади, қадрдонлари билан кўришади.

Тижоратчи бўлса, кўп фойда кўради. Бой бўлса, бойлиги янада кўпаяди. Бундай тушни шаҳарда ёки ўз уйи- да кўрган киши юрт улуғларидан ҳурмат кўради, қувонади, роҳат-фароғатда яшайди.

ШАМОЛ

Тушда шамол кўриш туш кўрган кишининг аҳволига қараб турлича таъбир қилинади. Кучли шамол жамиятга таъсир кўрсатадиган қийинчиликларга; чанг-тўзон билан эсиб, дарахтларни синдирган, ағанатган шамол ўлимга сабаб бўлувчи юқимли касалликлар ва фалокатларга ишора- дир.

Самум (чўл шамоли) иситма билан кечадиган оғир ка- салликларга, совуқ шамол қон-томир, асаб касалликларига ишорадир. Тушда енгил шабада эсганини кўриш қувончли хабар дараги. Шамол кучи олиб кетганини кўрган киши узоқ сафарга чиқади. Шамолда учганини кўрган киши машҳур бўлади. Ёқимли шабадалар Аллоҳ томонидан юборилган хушхабардир.

ШАТРАНЖ

Тушида шатранж ўйнаганини кўрган киши динга мувофиқ келмайдиган иш қилади. Шатранжда рақибини ютганини кўрган киши душманидан устун келади. Тушда шатранж ва шунга ўхшаш ўйинлар ўйнаганини кўриш ҳийла ва жанжал, деб таъбир қилинади.

ШАҚОЛ

Тушда шақол кўриш туш кўрган кишининг золимнинг ҳийласига алданиб азоб чекишига ишорадир.

 

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x