Кўп йиллар ўтириб ишлаганим учун, елкамда, белимда ва тиззаларимда пайдо бўлган оғриқлар, айниқса баҳор ва куз фаслида мени кўпроқ безовта қилади.
Ерқалампир (хрен) ёрдамида оғриқларни камайтириш мумкинлигини кекса бир шифокордан эшитиб билдим. Агар сизни ҳам шундай оғриқлар қийнаётган бўлса, янги ўсиб етилган ерқалапирнинг шохчаларини синдириб олинг ва тўпланг. Кейин уларни ухлашдан олдин ёки кундузи оғриқ жойга боғлаб олинг ва барглари қуриб кетгунча юраверинг. Шунда оғриқлар камаяди ва ўзингизни анча бардам ҳис қиласиз.
Ерқалампир ўрнига карам баргини ҳам қўлласа бўлади, лекин унга озроқ асал суртиб, тоза латта билан оғриқ жойга ўраб олсангиз самараси сезилади.
Омон (Тошкент шаҳри).