Болага оёқ кийим танлаймиз

Боланинг оёғи остида – рефлексоген нуқталар – организмнинг нафас олиш тизими, юрак-қон томирлари тизими ва бошқа аъзолар билан алоқадор бўлади. Шу сабабли боланинг тўғри қадам ташлаши ва унинг ривожланиши ана шу аъзоларга, ҳатто бутун организмга таъсир қилади.

Демак, сиз:

Болангизга ҳар қандай оёқ кийимни кийдирманг!

Энди қадам ташлаб, юра бошлаган боланинг ялангоёқ одимлагани яхши ва фойдалидир. Оёқ кийимларнинг эгилувчан (эластик), юмшоғини танлаб кийдиринг. Чунки юмшоқ пойафзал боланинг эркин қадам ташлаши учун қулай ва оёғининг тўғри, меъёрда ривожланишини таъминлайди.

Оёқ кийим ўлчами (размери) боланинг оёғини сиқиб турганидан кўра, бироз каттароқ бўлгани маъқул.

Қаттиқ материалдан тайёрланган оёқ кийимларни кийдирманг..

Бундай оёқ кийимлар қадам ташлаганда оёқ ва бармоқлар ҳаракатини чеклаб қўяди. Натижада бола оёғининг ҳаракатчанлиги йўқолиб, оёқ ва бармоқлари нимжон бўлиб қолиши мумкин.

Эҳтиёт бўлинг!

Энди қадам ташлаётган ёки кичик ёшдаги болалар кўп йиқилишади. Натижада турли жароҳатлар олиши мумкин. Болангиз оёқ кийимининг остки қисми текис, унчалик юпқа бўлмаган ва сирпанмайдиган бўлгани маъқул.

Кўринишига эътибор беринг!

Болангизга оёқ кийимларнинг катта ёшдагиларга мўлжалланган кўринишдагисини асло кийдирманг. Учи ингичка, баланд пошнали ёки таги қаттиқ, қайрилмайдиган оёқ кийимлар боланинг қадам ташлашида ноқулайлик туғдиради, ҳамда бола оёғининг тўғри ривожланишига халал беради.

Агар бола яссиоёқ бўлса…

Оёқ кийим албатта тоза чармдан тайёрланган, таглиги (тўшамаси) ҳам чармдан бўлгани маъқул.

Пошнаси паст, учи кенгроғини танланг. Оёқ кийимнинг таги эгилувчан бўлса янада яхши. (“Платформа” шаклдан воз кечинг!)

Бола оёқ кийими учун махсус тўшама ва патаклардан фойдаланишингиз мумкин. Махсус оёқ кийим ва тўшамаларни танлашда албатта мутахассис билан маслаҳатлашиб олинг.

Шодиёна ЙЎЛДОШЕВА,
Тошкент шаҳридаги “BIBO” коррекцияловчи ортопедик
мосламаларни тайёрлаш устахонаси раҳбари.

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x