Янги даволаш ускунаси иш бошлади

Сўнгги йилларда онкологик хасталикларни тезкор ва самарали даволаш усуллари қўлланилаётганлиги натижасида беморлар ўртасида бу оғир дард туфайли ўлим кўрсаткичи кескин камаймоқда. Тошкент шаҳар онкология диспансерида ҳам бу борада ижобий натижаларга эришиляпти. Масофадан бошқариладиган «TERABALT» замонавий радиотерапия тиббий аппарати диспансер шифокорлари ишини енгиллаштиришда қўл келмоқда. Чехия республикасида ишлаб чиқарилган бу ускуна ўрнатилгандан сўнг уни ишлатиш бўйича диспансер мутахассислари Москва, Белоруссия ва Чехославакияда малака ошириб қайтдилар.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш тизимидаги МАГАТЭ ташкилоти томонидан олиб келинган ташқи ва ички нур бериш аппарати ёрдамида ҳам кўплаб хавфли ўсма касалликлари самарали даволанмоқда. Ушбу аппарат онкологик касалликларга жарроҳлик амалиётидан олдин ва кейин нур юбориш йўли билан даволаш имконига эга. Касаллик босқичи аниқлангандан сўнг мутахассис тавсиясига биноан беморлар ўз яшаш жойларидан махсус йўлланма асосида бу марказга мурожаат қилишади ва тиббий текширув комиссиясидан ўтган сўнг беморлар шифокор тавсиясига кўра аппарат кўмагидан фойдаланишлари мумкин.

Радиотерапия аппарати ёрдамида сут бези саратони, бачадон бўйни, юмшоқ тўқималар, бош ва бўйин саратони касалликларига сиртдан нур бериб даволанади. Муолажа давомида бемор танасидаги соғлом аъзоларга зарар етмаслиги учун махсус ҳимоя чоралари мавжуд.

Саратонга чалинган аъзоларни нуртерапия билан даволаш имконияти аслида саноқли давлатлардагина мавжуд. Ушбу даволаш муассасасига эса олти ойча олдин шу мақсадга кўра «BEBIG» аппарати келтирилди. Бу тиббий асбоб ёрдамида бошқа тўқималарга зарар етказмасдан, гинекологик касалликлар, ичак, трахея, ўпкадаги хасталикларнинг турига қараб мутахассис томонидан даво тайинланади. Бугунги кунда бу аппаратдан тўлиқ фойдаланиш имконияти етарли.

Бундан ташқари, диспансерда яқин фокусли рентген терапия аппарати ҳам ўрнатилди. У асосан тери саратонини даволашда қўл келаяпти. Муҳими шундаки, касалликнинг бошланғич босқичида тегишли ускуналар муолажалар бошланса, бемор тез ва асоратсиз тузалиб кетади.

Мавлуда МУҲАММАДИЕВА.

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x