Тоғрайҳон

Тоғрайҳон ошкўк (ёки зиравор) бўлиши билан бир қаторда дори-дармон сифатида қўлланиладиган ўсимлик сифатида ҳам қадрланади. Унинг таркибида 2,2 фоиз эфир мойлари, 6-8 фоиз танид моддаси, микроэлементлар, органик кислоталар, С дармондориси, каротин каби моддалар бор.

Ўсимлик уруғларида 28 фоизга қадар ёғлар бўлади.

Халқ табобати амалиётида тоғрайҳон бод, фалаж, тутқаноқ, ичак оғриқларида қўлланилади, шунингдек ундан сийдик ҳайдовчи ва терлатувчи восита сифатида ҳам фойдаланилади.

Тоғрайҳондан тайёрланадиган дамлама терлатувчи омил сифатида шамоллаш билан боғлиқ бўлган касалликларда тавсия этилади. Тоғрайҳон меъда-ичак фаолиятининг сустлигида, умумий дармонсизликда тавсия этилади.

Тиббиёт амалиётида тоғрайҳон дамламаси ичак фаолияти заифлашганида, иштаҳа очувчи, овқат ҳазм бўлишини яхшиловчи, сийдик ва ел ҳайдовчи, балғам кўчирувчи, гижжа ҳайдовчи дори сифатида ҳам буюрилади.

Ташқи даво учун тоғрайҳон гиёҳидан компресс сифатида фойдаланилади. Ўсимлик мойи эса тиш оғриғини қолдирувчи восита ҳисобланади.

Уй шароитида тоғрайҳон ўтидан дори-дармон тайёрлаш учун икки чой қошиқ майдаланган тоғрайҳон 400 г қайноқ сувда дамланади. Тайёрланган дамламани бир сутка давомида истеъмол қилиш мумкин.

Тоғрайҳон мойини тайёрлаш учун бир қисм майдаланган тоғрайҳон ўтига 0,5 литр зайтун ёки писта (кунгабоқар) мойи билан аралаштирилиб, 8 соат давомида дамлаб қўйилади. Сўнгра эзиб докадан ўтказилади. Бу мой пахта пиликчага шимдирилиб, тиш кавагига қўйилса, оғриққа барҳам беради.

Гулчеҳра УМАРОВА, доришунос.

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x