Кексалар таомномаси

Геродиетологлар (кексалар парҳези билан шуғулланувчи мутахассислар) нинг фикрига кўра, ёши улуғ инсонларнинг таомномасида геропротекторлар (қаришни секинлаштирувчи моддалар) нинг мавжуд бўлиши муҳим аҳамиятга эга экан. Геродиетологлар (кексалар парҳези билан шуғулланувчи мутахассислар) нинг фикрига кўра, ёши улуғ инсонларнинг таомномасида геропротекторлар (қаришни секинлаштирувчи моддалар) нинг мавжуд бўлиши муҳим аҳамиятга эга экан.

Айниқса антиоксидантлар (саратон ҳужайралари пайдо бўлишининг олдини олувчи моддалар), масалан, аминокислоталар (метонин, цистеин, глутамин кислота), витаминлар, аскорбин кислота (витамин С), никотин кислота ва В гуруҳи витаминлари, Р, А, Е, К витаминлари, А провитамини (каротин) ва шу моддалар сирасига кирувчи минерал моддалар (магний, рух, темир моддаси, мис) зарур ҳисобланиб, улар ўз хусусиятига кўра кексайишни кечиктиради.

Одам организми учун фойдали биофлавоноидлар, ўсимлик стероидлари, бетаин (қизил лавлагига ранг берувчи модда) каби антиоксидантлар қичитқи ўтида, қизил лавлагида, кашнич, мармарак, эстрагон ўсимлигида, розмарин гиёҳларида мавжуд. Олма, узум, чой, қатиқ, сузма, айрон, қимиз, қимрон (туя сути), эчки сути ҳам антиоксидант маҳсулотлар сирасига киради. Мутахассис шифокорлар антиоксидант маҳсулотлар стресс (руҳий зўриқиш)нинг олдини олишини аниқлашган.

Барвақт қаришнинг олдини олиш учун одам бир кеча-кундузда 8 соат тўйиб ухлаши ва тўғри овқатланиши шарт. Кексалар ўз мижозларига қараб енгил ҳазм бўладиган парҳез таомларни оз-оздан ва тез-тез истеъмол қилишлари керак. Ёғсиз гўшт, парранда, балиқ маҳсулотларини қайнатиб, сабзавотли гарнирлар билан истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ. Чунки сабзавотлар гўштли таомларнинг биологик қийматини оширади.

Кексалар учун творог (бир кунда 50 грамм), шунча миқдорда балиқ ва гўштнинг ёғсиз турини 60 граммдан истеъмол қилганлари маъқул. Балиқ ва гўшт солинган шўрваларни ҳафтада 2-3 мартадан кўп истеъмол қилмасликлари керак. Чунки, бундай шўрваларда экстрактив моддалар кўп бўлиб, подагра касаллигини (бўғим оғриғини) келтириб чиқариши мумкин.

Ҳафтанинг бошқа кунларида сабзавотли шўрва, мева қоқилари (олхўри, олма, туршак, анжир) солинган сули, тариқ, манний бўтқаларини тайёрлаш фойдадан холи бўлмайди. Денгиз маҳсулотлари (денгиз карами, қисқичбақа, балиқлар)дан тайёрланган таомлар эса паришонхотирликнинг олдини олади. Айниқса, уларни 70 ёшдан кейин мунтазам истеъмол қилиш хотира пасайишини камайтиради. Билиш муҳимки, ёғли маҳсулотлар, масалан, курка, мол ёки қўй гўшти, ҳайвон буйраклари ва миясида холестерин миқдори кўп бўлиб, қон томирларда тиқилмалар ҳосил қилади.

Кексалик ёшидагилар кунига 5-6 марта енгил овқатланишлари керак. Уйқудан 2-3 соат олдин кечки овқатни ейиш, уйқуга ётишдан аввал эса бир стакан қатиқ ёки биокефир ичиш даркор. Соғлиқларига зарар етмайдиган жисмоний машқларни бажаришлари (кўп пиёда юриш, очиқ ҳавода сайр, боғ ёки томорқадаги енгил ишларни бажаришлари, спортнинг ўзларига мос турлари билан шуғулланиш ва сузиш) ҳам фойдали. Шунингдек, ичаклар ҳаракатини яхшилаш учун эрталаб оч қоринга қайнаган ва хона ҳароратида турган илиқ сув ёки ивитилган туршак сувини ичиш, сутга сариёғ, асал аралаштириб ҳамда ширқовоқ истеъмол қилиш янада яхши.

Вақт ўтиши билан кекса ёшдагилар ичагида бижғитувчи бактериялар миқдори ортиб боради. Натижада ичакдаги табиий микрофлоранинг зарарсизлантирувчи фаолияти издан чиқади ва организмдан холестерин чиқиб кетиши қийинлашади. Ичак микрофлорасини яхшилаш учун ўсимлик ва сут маҳсулотларидан тайёрланган таомлар истеъмол қилиш катта аҳамиятга эга.

Шакарни кунига 30 г, яъни 4 чой қошиқдан кўп истеъмол қилманг. Уни асал билан алмаштиринг, аммо асални шакар, торт, пирожний, конфетлар емаслик шарти билан кунига 60 г истеъмол қилса бўлади. Туз миқдори кунига 1 чой қошиқдан ошмасин, агар аллергиянгиз бўлмаса, кўпроқ ҳар хил ёрма, ловия, кўк нўхатдан таом тайёрлаганингиз маъқул. Дастурхонда албатта, жавдар ёки кепакли ундан тайёрланган нон, сархил мевалар, саримсоқ, янги узилган кўкатлар, сабзавотлар ва пиёз бўлиши шарт.

Аида КАМИЛОВА,
Тошкент тиббиёт академияси
«Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси»
кафедраси ассистенти.

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x