Энергияга эга бўлиш, тетиклашиш ва саломатликни яхшилаш учун совуқ душ қабул қилишнинг ўзи кифоя экани аллақачон исботланган.
Кучга тўласиз
Тетиклаштириши ва ўзингизни яхши ҳис қилишингизга сабабчи бўлади. Ўзингизни кучга тўлгандай ҳис қилишингиз ва комфорт зонасидан чиқишингиз мумкин бўлади.
Камроқ асабийлашасиз
Совуқ сув асаб тизимига ижобий таъсир қилади ва стрессларни осонроқ енгишга ёрдам беради. Тадқиқотларда совуқ душ қабул қилиш стрессга қарши кичик «эмланиш» экани аниқланган. Бир ой давомида доимий равишда совуқ душ қабул қилгандан кейин киши «совуққон» бўлади ва арзимаган нарсаларга асабийлашмайди.
Диққат ошади
Бундай душ қабул қилгандан кейинги биринчи сонияда нафас олиш қийин бўлади. Чуқур нафас олиш ҳар тонг юрак ритмини яхшилайди, қондаги кислород концентрациясининг ошишига ёрдам беради. Натижада сиз кун бўйи энергияга тўла ва бошқалардан диққатлироқ бўласиз.
Соч ва тери аҳволи яхшиланади
Сочлар иссиқ сувда ювилганда қуруқ бўлиб қолади совуқ сувда эса аксинча. Совуқ сув соч фолликулаларини ёпгани ҳисобига ёғ камроқ ажралади. Натижада сочларингиз жилокор ва кам тўкиладиган бўлади. Тери эса тоза ва тиниқ бўла бошлайди.
Сарвқомат бўласиз
Совуқ душ қабул қилгандан кейин токсинлар ажралиши тезлашгани сабаб ҳам ортиқча вазн тез йўқолади. Тадқиқотда аниқланишича, мунтазам равишда совуқ душ қабул қилиш йилига қўшимча 4 кило вазн ташлашга ёрдам беради.
Қон айланиши яхшиланади
Совуқ сув қон-томирларни торайтиргани сабаб қон айланиши тезлашади. Совуқ қотиш кузатилганидан кейин организм ички аъзоларни иситиш учун уларни қон билан таъминланишини жадаллаштиради ва бу юрак қон-томир тизимига ижобий таъсир қилади.
Камроқ касал бўласиз
Совуқ душ иммун тизимини фаоллаштиради, қондаги вирус ва бактерияларни йўқ қилиш хусусиятига эга бўлган лимфоцит ва моноцитлар кўпайишига ҳисса қўшади.
Лимфа тизимини тозалайди
Шунингдек, бундай душ қабул қилиш лимфа тизимига ҳам ижобий таъсир қилади. Лимфа тизимининг ёмон ишлаши турли касалликлар, суяк оғриқларига олиб келади. Иссиқ ва совуқ сувли контраст душ эса лимфа тизимини тозалаш ва тиклаш хусусиятига эга.
Депрессия йўқолади
Совуқ душ депрессияга хос симптомларини камайтиради, уни ҳар доим қабул қилинганда эса антидепрессантлардан кам бўлмаган самара беради.
Уйғониш осон бўлади
Тонгда уйғониши қийин кечадиганлар учун яхши тавсия: совуқ сув қаҳвадан кам бўлмаган таъсир кўрсатади.
Ухлаш ҳам осон бўлади
Уйқудан аввал совуқ душ қабул қилиш осон бўлмайди, шунинг учун аввалига илиқ сув билан танани иситиб олиш кейин эса секин-аста совуқ сув жўмрагини бураш керак. Янада яхши самара бериш учун бошқа бир идишга совуқ сув солиб, иссиқ сув қабул қилгандан кейин уни бўйин ва елка устидан қуйинг. Шундан кейин мушаклар бўшашади ва ухлашингиз осон бўлади.