Қирқбўғин

Доривор сифатида бу ўсимликнинг шохлари ва баргларидан фойдаланилади. У кўп йиллик ўтсимон гиёҳ бўлиб, таркибида кремний, алкалоидлар, флавоноидлар, каротин, аскорбин кислота мавжуд. Қирқбўғин қадимдан халқ табобатида ишлатиб келинади. Абу Али ибн Синонинг таъкидлашича, у яраларни битирувчи, ажойиб ўсимликдир. Жигар шишида, қон аралаш ич сурганда, истисқода, чуррани (грыжа) даволашда қирқбўғин бир қанча дорилар таркибига қўшилади.

“Махзан-ул-адвия” асарида Муҳаммад Ҳусайин қирқбўғин ўсимлиги ҳақида қуйидагиларни баён қилади: “Қирқбўғин сурункали йўталда, айниқса қон аралаш балғам бўлганида, кўкрак оғриғида, нафас сиқишида, ичаклар жароҳатида, қовуқ касалликлари ва улардаги яраларда жуда яхши ёрдам беради”.

Халқ табобатида қирқбўғин асосан қуйидаги хасталикларда фойда беради:

  • ўпка, буйрак, юрак иши издан чиққанда;
  • жигар шишлари ва вирусли гепатитда;
  • нафас йўлларининг кучли шамоллашида;
  • нафас сиқишида;
  • балғам аралаш қон туфлаганда;
  • меъда-ичак яраларида;
  • буйракда тош ва қум тўпланганда;
  • бод, подагра, истисқода;
  • темиратки ва теридаги турли хил яраларда.

Қирқбўғин препаратлари буйрак хасталигида (унда тош ва қум бўлганида, буйракнинг ўткир ва сурункали шамоллашида), сийдик йўллари ва буйракнинг ўткир ва сурункали шамоллашида), жигар ва ўт йўллари хасталигида, қон босими юқори бўлганида, нафас йўллари ва ўпка касалликларида (бронхит, астма), экзема ва майда йирингли касалликларда ишлатилади.

Дорихоналарда қирқбўғиндан тайёрланган хабдорилар, қайнатмалар мавжуд, лекин уларни шифокор маслаҳатисиз истеъмол қилиш ман этилади. Касалликларга қўшимча муолажа сифатида қирқбўғиндан қуйидагича фойдаланилади: қуритиб майдаланган қирқбўғиндан 2 ошқошиқ олиб, қайнаб турган 200 мл сувда 1-2 соат давомида дамлаб қўйилади, сўнг докадан сузиб олинади, овқатдан 20-30 дақиқа олдин 50 мл дан кунига 3-4 маротаба ичилади.

Дониёр ҲАМДАМОВ, биолог.

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x