Оёқларда, айниқса бармоқлар орасида микроблар ҳамда замбуруғлар туфайли пайдо бўлган касалликлар энди бошланаётганда оддий усуллар билан даволаш мумкин экан. Бунинг учун аптекадан тайёр новшадил (нашатир) спиртини сотиб оласиз.
Кечқурун ухлашдан олдин 200 г сувга 1 ошқошиғини аралаштирасиз. Кейин бир парча тоза латтани унга бўктириб оёқларга ўрайсиз, устидан целлофан (полиэтилен) пакет ва пайпоқ кийиб оласиз. 5-6 марта ушбу муолажани қўллаганингиздан сўнг микроорганизмлар қирилиб, замбуруғ «қалпоқчалари» тўкила бошлайди. Қарабсизки, тез орада сизни безовта қилган паразитлар, шунингдек эски қадоқлардан ҳам қутуласиз.
Бу усулни ўзимда ҳам, кўпчилик танишларимда ҳам синаб кўрганмиз, доим самарали натижа берган. Муолажадан кейин бир неча кунлар оёқларни совунлаб ювишга эринманг, тоза сочиққа артиб, янги пайпоқ кийишни унутманг.
Азамат (Фарғона вилояти).