Янги жарроҳлик усули йўлга қўйилди

Простата бези аденомаси катта ёшли эркак лар орасида кенг тарқалган бўлиб, даво лаш усуллари ҳам такомиллашиб бормоқда. Сўнгги асрда бу касаллик бўйича бир қанча опе ратив даволаш усуллари ишлаб чиқилди. Бунга анъанавий даволаш усулларидан тортиб, янги технологияларга асосланган эндоурологик ТУР ва лазерли операцияларни киритиш мумкин.

Клиникамизда бугунги кунда юқори техно логияларга асосан Биполяр ТУР операциясини муваффақиятли бажариш билан бирга, респуб ликада биринчи бўлиб ретропубик аденомэктомия операциясини ҳам йўлга қўйдик.

Бўлимимизда ўтган йилнинг ўн ойида юқори технологияли каминвазив усулда 700 дан ортиқ жарроҳлик амалиёти бажарилди. Шундан 2 та янги (яъни, простата бези ТУР операцияси ва ре тропубик аденомэктомия) ўзлаштирилди. Ретро пубик аденомэктомия операцияси трансвезикал аденомэктомия операциясига нисбатан қуйидаги афзалликларга эга:

Трансвезикал аденомэктомия қовуқ орқа ли бажарилади, гиперплазия тугунлари яхши кўринмасада ажратилади, аденома олиб ташлан ган жойда гемостазни адекват назорат қилиб бўлмайди, эпицистома зарурияти туғилади, кўпинча гемостаз мақсадида 3 кунгача тампон ва уретрал катетер қолдирилади.

Ретропубик аденомэктомия қовуқдан ташқарида бажарилади, гиперплазия тугунлари яхши кўринади ва ажратилади, аденома олиб ташланган жой адекват ревизия қилинади, сийдик қопи – уретрал сигмент сақлаб қолиниб, уретрал катетер қолдирилади.

Демак, йўлга қўйилган ретропубик аденомэк томиянинг афзалликлари қуйидагича:

  1. Қовуқ умуман кесилмайди.
  2. Цистостомик дренаж қўйилмайди.
  3. Операциядан кейинги даврда тампон қолдирилмайди.
  4. Операциядан кейин бир кун ўтиб, бемор ўзи юра олади.
  5. Бемор операциядан кейин касалхонада 13 кун эмас, 8 кун ётади.
  6. Операциядан кейинги асоратлар камаяди.

Мавлуда МУҲАММАДИЕВА ёзиб олди.

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x