DO`STLARGA ULASHING:
Зоҳидов Воҳид Йўлдошевич — (1914.14.12 — Тошкент — 1983.19.7) — адабиётшунос олим, файласуф, публицист. Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1966), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1964), фалсафа фанлари доктори (1946), профессор (1949).
Озарбайжон педагогика институтини тугатган (1933). Ўзбекистоннинг турли олий ўқув юртларида дарс берган (1933— 35; 1938-66), Ўзбекистон Фанлар академиясида илмий ходим, академиги-котиб (1943-48), Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти директори ва бўлим мудири (1949—53), Тошкент давлат педагогика институти профессор (1953—57), «Шарқ юлдузи» журнали (1949), «Ўзбекистон маданияти» газетаси бош муҳаррири (1959—62), Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтида бўлим мудири (1957—64), Ҳамза номидаги Санъатшунослик институти директори (1964—67; 1970—83), Ўзбекистон Маданият вазири (1967— 70) бўлиб ишлаган.
Илмий ишлари ўртаосиёлик мутафаккир ва шоир (Беруний, Навоий, Бобур, Огаҳий, Фурқат ва бошқа)лар хамда қардош туркий халкдар адабиёти вакиллари (Низомий, Абай ва бошқа) ижодига бағишланган. Маданий мерос ва адабий ҳаётнинг муҳим масалаларига оид монографиялар («Ўзбек адабиёти тарихидан», 1961; «Донолар давраси», 1973; «Нафосат ижодкори», 1980 ва бошқа), публицистик асарлар («Инсон ва замон садоси», 1961; «Шарқни шарафлаб», 1973 ва бошқа) муаллифи.
Воҳид Зоҳидовнинг илмий раҳбарлиги ва таҳрири остида «Ўзбек адабиёти» (5 жилд, 7 китоб) нашр этилган, «Навоий асарлари»ни ўзбек (15 жилд, 1961—68) ва рус тилларида (10 жилд, 1968—70) нашрга тайёрлашда қатнашган.
Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1973). Тошкент кўчаларидан бирига Воҳид Зоҳидов номи қўйилган.