Тушда қария кўрса нима бўлади. Бирор киши тушида кекса одамнинг уйига кирса ва салом бериб яқинлашса ёки кекса кишининг орқасидан юрса, орзу қилинган давлатга эришади. Ёш кишининг тушида кекса ҳолда кўриниши заифликка ишорадир. Кекса занжини туш кўрган киши душманидан устун келади. Занжи очиқ чеҳрали бўлса, яхшилик аломати; хунук, хўмрайган бўлса, ғам-кулфат нишонаси, деб таъбир қилинади.Тушда жуда кексайган қарияни кўриш узоқ умр кўришга ишорадир.
Тушда қарға
Тушда қарға кўриш мол-мулк ва хабар, деб таъбир қилинади. Қарғанинг шох устида турганини кўрган киши мусофир бўлади. Қарға гўштидан еганини кўрган кишининг қўлига ҳаром мол тушади. Қарғанинг овозини эшитиш хабар, янгиликдир. Қарғанинг қағиллаши жуфт бўлса, яхшиликка йўйилмайди. Беш ёки ундан ортиқ марта қағилласа, хушхабар келади.
Тушда қассоб
Тушда кўрилган нотаниш қассоб Азроил (а. с.) деб таъбир қилинади. Тушида қассоблик қилганини кўрган киши гуноҳга ботади. Қўйнинг терисини шилганини кўриш зулмга ишорадир. Бирор кишининг қассобхона очганини кўриш ҳам шундай. Қўйнинг калласини танасидан ажратиш турмуш ўртоғидан айрилишга ишорадир. Қўлини қон билан ювган киши мақсадига етади. Бармоқлари орасидаги қонни ишқалаган киши фарзандлари ва биродарлари билан уришади. Нотаниш қассобдан гўшт олиб уйига келтирганини кўрган кишининг оиласида жанжал бўлади.
Тушда отасини сўйганини кўрган киши отаси билан кўришади ва унга яхшилик қилади. Тушида қассобни ўлдирганини кўрган киши касалликдан қутулади. Қассоб кема хўжайинига, меросхўрлар ва етимлар орасида мерос- ни тақсимловчи кишига ишора ҳам.
Тушда қатл
Тушда бирор кишини қатл қилганини кўриш дўст-ёр орасида эътиборнинг ортишига ишорадир. Ўзининг қатлга маҳкум этилганини кўрган кишининг умри узун бўлади.
,Тушда қафас
Тушда кўрилган қафас қамоққа, ёш болалар учун бешикка ишорадир. Қафас, одатда, уй, деб таъбир қилинади. Бошини қафасга тиқиб кўчаларда юрганини кўрган киши уйини сотади. Қафас ишларнинг қийинлашишига; оила қуришига ишорадир.
Тушда қиёмат
Тушда Қиёмат кунини кўриш туш кўрган кишини ёмон ишлардан, гуноҳлардан қайтаришга ишорадир. Тушида фақат ўзининг атрофида қиёмат кўрган киши вафот этади. Қиёмат кунида Аросат майдонида турганини кўрган киши сафарга чиқади. Бирор киши тушида қабрларнинг очилгани, ўликларнинг қабрдан чиққанини кўрса, шу ерда адолат ўрнатилади.
қиз
Тушда қиз кўриш амалдорлар учу,т қийинчилик демакдир. Бокира қиз кўриш баъзан гранспорт воситаси; ўсимлик ўсадиган жойга ишорадир. Тушда қиз бола кўриш мўл-кўлчилик, обрў, қийинчиликдан қутулиш, ўсиб, кўпайиб борадиган нарсаларга ишорадир. Тушда қизни опичлаб юриш ўғилни опичлаб юришдан яхшироқдир.
қилич
Тушда кўрилган қилич фарзанддир. Қиличнинг қинида турганини кўриш рафиқа, қинидан чиқарилган қилич обрў-эътибор, деб таъбир қилинади. Бирор киши тушида белига қилич боғланганини ёки қилични суғурганини кўрса, фарзандли бўлади. Тушда қиличнинг синганини кўриш фарзанднинг ўлимига ишорадир.