Уяли телефондан кўп фойдаланиш, эркакларда бепуштликни келтириб чиқарадими?

❓Уяли телефондан кўп фойдаланиш, эркакларда бепуштликни келтириб чиқарадими?

📊 Америка репродуктив тиббиёт жамиятининг бир гуруҳ олимлари 364 нафар эркак иштирокида тадқиқот ўтказишди. Тадқиқотдан мақсад, мобил телефонлардан фойдаланиш эркаклар бепуштлигига таъсир қилиш ёки қилмаслигини аниқлаш эди.

🚹 Тадқиқот шуни кўрсатдики, кунига тўрт соатдан кўпроқ вақт давомида телефондан фойдаланадиган эркакларда уруғ концентрацияси уяли телефондан фойдаланмайдиганларга нисбатан 23 фоизга паст бўлар экан.

🌐 Аммо сперма сифатининг ёмонлашувига электромагнит нурланиш сабаб бўлади деган аниқ хулоса мавжуд эмас. Бу оддий сўровномага асосланган текширув усули бўлиб, телефондан фойдаланиш бепуштликка сабаб бўлади деган қатъий хулосани бермайди.

❎ Бунга стресс, ҳаракатсиз ҳаёт тарзи, телефондан доимий фойдаланиш ва наслий омиллар ҳам сабаб бўлиши мумкин.

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x