Камфора

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КАМФОРА 

CAMPHORA

 

Препаратнинг савдо номи: Камфора

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Камфора, этанол.

Дори шакли: Спиртли эритма.

Таркиби: камфора – 10 г, 70% этил спирти 100 мл гача.

Фармакотерапевтик гурухи: Маҳаллий таъсирловчи воситалар.

 

Фармакологик хусусиятлари

Маҳаллий қўлланганда камфора таъсирловчи ва қисман антисептик таъсир кўрсатади. 70% концентрацияли этил спирти сиртга қўлланганда бактерицид самара ва таъсирловчи таъсир кўрсатади, терининг препаратни қўйиладиган қисмига мувофиқ жойлашган аъзо ва тўқималарда модда алмашинувини яхшиловчи трофик рефлексларни чақиради, иккиламчи оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади.

Препарат спирт билан биргаликда яққол қитиқловчи, иккиламчи оғриқ қолдирувчи ва антисептик таъсир кўрсатади.

 

Қўлланилиши

Бўғим, мушак ва нервларнинг яллиғланиш жараёнларини (артритлар, миозитлар, невралгиялар) даволаш. Ётоқ яраларни олдини олишда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга. Оғриқли жойга препаратнинг оз миқдори қўйилади ва енгил ҳаракатлар билан ишқалаб суртилади. Даволаш давомийлиги 7-10 суткани ташкил қилади.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар, терини таъсирланиши, бош оғриғи, бош айланиши бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Терининг шикастланган соҳасига қўйиш мумкин эмас ва экзема, дерматозларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: ҳомиладорлик, лактация даври, болалик ёши.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: қўзғалиш, тахикардия, тиришишлар. 

Доза ошириб юборилганда препаратни қўллашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим. 

Даволаш: симптоматик даволаш ўтказиш керак.

 

Чиқарилиш шакли

10% спиртли эритма, 25, 40 ва 50 мл дан флаконларда.

 

Сақлаш шароити

Салқин, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

5 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x