Икром домла (1847-1925)

DO`STLARGA ULASHING: Икром домла, Мулла Икромча (тахаллуслари; асл исми Муҳаммад Икром ибн Абдусалом, 1847 — Бухоро — 1925) — Бухородаги тараққийпарвар уламолардан, муфтий ва мударрис. Бухоро мадрасаларида таҳсил олган. Аҳмад Донишнинг маърифатпарварлик ғояларига қўшилиб, мадрасалардаги таълим тизимини танқид қилган, уни ислоҳ килиш йўлларини ишлаб чиққан. 20-аср бошларида муфтий сифатида Бухородаги жадид — янги усул мактабларини … Читать далее

Аламкаш (1846-1924)

DO`STLARGA ULASHING: Аламкаш (тахаллуси; асл исми Убайдулло Ислом ўғли) (1846 — ҳозирги Ғаллаорол тумани, Қизилқўрғон қишлоғи — 1924) — шоир, хаттот, таржимон. Ўз қишлоғида мактаб очиб, шу мактаб ўқувчилари учун ҳисоб илмига оид дарслик тузган. Аламкашнинг 100 дан ортиқ шеърдан таркиб топган қўлёзма асари, 250 дан ортиқ шеърни ўз ичига олган девони ва матеиатикага оид … Читать далее

Ҳайрат Тўрақўрғоний (1845-1915)

DO`STLARGA ULASHING: Умрзоқ Холбой ўғли Ҳайрат (1845—1915) илғор фикрли маърифатпарвар шоир ва нозиктаъб хаттот. У Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидаги Ёртепада камбағал деҳқон оиласида дунёга келди. У дастлаб қишлоқ мактабида, сўнг Тўрақўрғон марказидаги Ғойибназар мадрасасида таҳсил кўрди. У таҳсил давридаёқ бадиий ижодга қизиқди, ўзбек ва форс-тожик классиклари асарларини қунт билан мутолаа қилди. Хаттотлик санъатининг кўплаб сирларини … Читать далее

Нодим (1844-1910)

DO`STLARGA ULASHING: Нодим Намангоний (тахаллуси; асл исм-шарифи Сулаймонхўжа Улуғхўжа ўғли) (1844 — Наманган —1910) — шоир. Саидқулибек мадрасасида таҳсил кўрган. Араб, форс тилларини ўрганган. Қўқон ва Тошкентда бўлган, фан-техника янгиликлари, рус маданияти, адабий ва маданий доиралари билан яқиндан танишган. Бухоро, Самарқанд (1899), Туркия, Миср, Арабистон (1902—03) га саёҳат қилган. Навоийдан ўрганган, ғазалларига тахмис, назиралар ёзган. … Читать далее

Отаниёз Ниёзий (1844-1928)

DO`STLARGA ULASHING: Ниёзий (тахаллуси; исми Отаниёз Хўжаниёз ўғли, 1844 — Шовот тумани — 1928) — шоир, бастакор. Комилжон Отаниёзовнинг отаси. Хивадаги Арабхон мадрасасида ўқиган. Араб, форс тилларини ўрганган, аруз илмини пухта эгаллаган. Хивадаги Абдуллахон мадрасасида мударрислик қилган (1920). Мумтоз шеъриятнинг турли жанрларида ижод қилган. Шеърларидан 3063 байтли девон тузган. Уларда халқ ҳаётининг турли томонлари акс … Читать далее

Сатторхон Абдуғаффоров (1843-1901)

DO`STLARGA ULASHING: Сатторхон Абдуғаффоров (1843, Чимкент — 1901, Тошкент) — маърифатпарвар, тарихчи. Йирик уламо (мударрис) оиласида туғилган. Тошкентдаги Шукурхон мадрасасини тугатган (1862). Араб ва форс тилларини яхши билган, рус тилини ўрганган. 1864 йилгача Чимкент шаҳар муфтийси, 1873—76 йилларда Чимкентдаги биринчи рус-тузем мактаби ўқитувчиси. 1876 йил апрелда Қўқон шаҳар қозиси этиб тайинланган. Сатторхон Абдуғаффоров қозилик лавозимидан … Читать далее

Муҳиддинхўжа қози (1841-1902)

DO`STLARGA ULASHING: Муҳиддинхўжа қози (1841, Тошкент — 1902 йил март) — ўзбек маърифатпарвари. Сўнгги Тошкент қозикалони — Ҳакимхўжа ўғли. Тошкент, Бухоро мадрасаларида таҳсил олган. Тошкентнинг Себзор даҳасидаги Исахонхўжа мадрасасида мударрислик қилган. Тошкент рус аскарлари томонидан қамал қилиниб аҳоли қирилиб кетиш арафасида турган 1865 йил июнида Муҳиддинхўжа қози Абулқосим эшон, Солиҳбек охунд ва ўз отасининг топшириғига … Читать далее

Юсуф Сарёмий (1840-1912)

DO`STLARGA ULASHING: Юсуф Сарёмий (тахаллуси; асл номи Юсуф мулла Абдушукур ўғли) [1840, Чимкент вилояти Сарём (Сайрам) қишлоғи — 1912] — шоир. Тошкент, Бухоро мадрасаларида таҳсил олган. Самарқанд, Тошкент, Қўқон адабий ҳаракатчилигида фаол қатнашган. «Беклар беги» мадрасасида ўқиган ва унга атаб шеърлар ёзган («Дар таърифи манзари мадрасаи Бек аз Юсуф»). Юсуф Сарёмий хаттотлик — котиблик билан … Читать далее

Муҳйи (1835-1911)

DO`STLARGA ULASHING: Муҳйи (тахаллуси; асл исм-шарифи Муҳаммад Ризо Охунд ўғли) (1835, Қандаҳор, Афғонистон — 1911, Андижон) — шоир. Туркий ва форсий тилларда ижод қилган. Ҳирот ва Бухоро мадрасаларида таҳсил олган. Муҳйи 19-асрнинг 60-йиллари ўрталарида Андижон шаҳрида яшаган. Андижон ҳокими — Худоёрхоннинг катта ўғли Насриддинбек (1865 — 75) Муҳйига «Тож уш-шуаро» («Шоирлар тожи», 1869) фахрий унвонини … Читать далее

Умидий (1835-1905)

DO`STLARGA ULASHING: Умидий (Ҳавоий, Марғилоний — тахаллуслари; асл исм-шарифи Муҳаммадумар қори Неъматулла охун ўғли) (1835 — Марғилон шаҳри — 1905) — шоир, тарихчи. Ҳаёти Фарғона ва Марғилонда, Шарқий Туркистон (Қашқар)да кечган, Фурқат, Муқимий ва бошқа шоирлар билан яқин ижодий ҳамкорликда бўлган. Ижодий фаолияти 19-асрнинг 2-ярмида Фарғонадан бошланган; адабий мероси кичик ҳажмдаги лирик ва сатирик шеърлар … Читать далее