Уро-ваксом®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

УРО-ВАКСОМ®

URO-VAXOM

 

Препаратнинг савдо номи: Уро-Ваксом®

Умум қабул қилинган илмий номи: Escherichia coli бактерияларининг лиофилизацияланган лизати.

Дори шакли: капсулалар 6 мг.

Таркиби:

1 капсула ыуйидагиларни саылайди:

фаол модда: ОМ-89 лиофилизати – 60 мг: Escherichia coli бактерияларининг лиофилланган лизати – 6 мг;

ёрдамчи моддалар: пропилгаллат (сувсиз) – 0,084 мг; натрий глутамати (сувсиз) – 3,03 мг; маннитол – 60,0 мг гача; қайта желатинганган крахмали – 77,00 мг; магний стеарати –
3,0 мг; маннитол – керакли миқдорда 200,0 мг гача;

капсула қобиғининг ёрдамчи моддалари: темир (III) оксиди (Е172) – 0,01 мг; темир (II) оксиди (Е 172) – 0,21 мг; титан диоксиди (Е 171) – 0,87 мг (бўёвчилар); желатин 50,0 мг гача.

Таърифи: қопқоқчаси тўқ сариқ рангли, хира, корпуси сариқ рангли, хира, № 3 ўлчамли қаттиқ желатин капсулалар.

Капсуланинг ичидагиси – оч-сариқдан то оч-жигарранг ранглигача бўлган кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: иммуномодуляция қилувчи воситалар.

АТХ коди: L03A.

 

Фармакологик хусусиятлари

Иммунобиологик таъсири

Уро-Ваксом® қуйидаги таъсирларга эга:

  • Т–лимфоцитларни рағбатлантиради;
  • эндоген интерферон ҳосил бўлишини индукция қилади;
  • шу жумладан, сийдикда иммуноглобулин А (IgA) нинг миқдорини оширади.

Уро-Ваксом® сийдик йўлларининг инфекцияларини, айниқса циститларнинг қайталаниш тез-тезлигини камайтиради.

 

Қўлланилиши

Катталар ва 4 ёшдан катта болаларда микроорганизмларнинг табиатидан қатъий назар, сийдик йўлларининг сурункали инфекцияларининг қайталанишларини олдини олиш ва антибиотиклар ва антисептиклар билан бирга мажмуавий даволашда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Даволаш: микробларга қарши одатдаги даволаш ўтказилганида қўшимча дори воситаси сифатида 1 капсуладан ҳар куни эрталаб оч қоринга симптомлар йўқолгунича, аммо камида 10 кун буюрилади. Максимал даволаш муддати – 3 ойни ташкил қилади.

Сийдик йўлларининг сурункали инфекцияларининг қайталанишларини олдини олиш: 1 капсуладан эрталаб оч қоринга 3 ой давомида буюрилади.

Агар бола капсулани ютишга қийналса, уни очиш ва ичидагисини ичимликлар (мевали шарбат, сут ва бошқ.) билан аралаштириш керак.

Даволаш давомийлиги ёки даволашнинг такрорий курсини буюришни шифокор беморнинг ҳолатига қараб белгиланиши керак.

Ножўя таъсирлари

Клиник текширишларида ножўя кўринишларининг умумий тез-тезлиги тахминан 4% ни ташкил қилган.

Ножўя самараларини ривожланиш тез-тезлигига қараб, қайд қилинган ножўя самаралари қуйидаги жадвалда келтирилган:

Тез-тез (1% дан 10% гача)Тез-тез эмас (0,1% дан 1% гача)
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлардиарея, кўнгил айниши, диспепсияқорин оғриғи
Нерв тизими томонидан бузилишларбош оғриғи
Иммун тизими томонидан бузилишларюқори сезувчанлик реакциялар 
Умумий ҳолатини бузилишииситма
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан бузилишларқичишиш, тошма

Оғиз бўшлиғини шиши ва периферик шишлар, шунингдек алопецияни ривожланиши каби жиддий салбий кўринишларнинг якка ҳоллари қайд қилинган. Тери реакциялари, иситма (даволашни бошида ривожланадиган изоляцияланган ёки тушунтириб бўлмайдиган иситма (38оС дан юқори) ҳолида) ёки шиш пайдо бўлганида, даволашни тўхтатиш керак, чунки ушбу симптомлар аллергик реакцияларнинг белгилари бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар 

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Иммунодепрессив препаратлар Уро-Ваксом® препаратнинг самарасини сусайтиради ёки таъсирини тўлиқ сусайтириши мумкин.

Ҳозирги вақтгача бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири аниқланмаган. 

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни қўллашда эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш талаб қилинмайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Ҳомиладор аёлларда катта клиник текширувлар ўтказилмаган. Сийдик чиқариш йўлларининг ўткир инфекциялари билан ҳомиладор аёллар гуруҳида (n=62, ҳомиладорликнинг иккинчи ва учинчи уч ойлиги) мавжуд бўлган бирламчи бошланғич клиник тадқиқотлар доривор препаратни яхши ўзлаштирилганни кўрсатди, янги туғилган чақалоқлар Апгар шкаласи бўйича соғ бўлган. 

Ҳайвонларда ўтказилган текширишлар ҳомиладорликни кечишига, эмбрионни ривожланишига, ҳомила ва/ёки постнатал ривожланишга салбий таъсирини аниқланмаган. 

Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида тадқиқотлар ўтказилмаган. Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида Уро-Ваксом® препаратини буюришдан олдин шифокор даволашдан кутиладиган фойда ва потенциал хавфни баҳолаш керак. 

Эмизишга нисбатан махсус текширишлар ўтказилмаган ва ҳозирги вақтгача ушбу савол бўйича маълумотлар мавжуд эмас.

Педиатрияда қўлланиши  

Уро-Ваксом® препаратини самарадорлиги ва хавфсизлиги 4 ёшдан кичик болаларда ўрганилмаган. 

Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Уро-Ваксом® транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиш ҳоллари ҳақида маълумотлар йўқ. Уро-Ваксом® препаратининг табиати ва унинг токсиклигини ўрганиш натижалари, дозани ошириб юборилишининг эҳтимоли камлигини кўрсатади.

 

Чиқарилиш шакли

10 капсуладан алюмин фольга ва ПВХ/ПВДХ блистерда, 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

15 дан 250С гача ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

5 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича берилади.

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x