Урсодеоксин-TAI

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

УРСОДЕОКСИН-TAI

URSODEOKSIN-TAI

 

Препаратнинг савдо номи: Урсодеоксин-TAI

Таъсир этувчи модда (ХПН): Урсодеоксихол кислотаси.

Дори шакли: Капсулалар.

Таркиби:

Хар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: Урсодеоксихол кислотаси – 250 мг.

Ёрдамчи моддалар: крахмал, магния ёки калция стеарат.

Капсула қобиғи: желатин, глицерин, тозаланган сув, метилпарагидроксибензоат, титан диоксид, буёвчи: сариқ шафак Е-110.

Таърифи: Оқ рангли сиқилган кукун ёки гранулалар сақловчи оч сариқ тусли оқ рангли №0 цилиндр шаклига эга қаттиқ желатин капсулалар.

Фармакотерапевтик гурухи: Ўт пуфаги касалликларини даволаш учун воситалар.

АТХ коди: А05АА02

 

Фармакологик хусусиятлари

Дори воситасининг фармакологик таъсирини таъминловчи фаол модда – урсодеоксихол кислотасидир.

Гепатопротектор, сафро ҳайдовчи, холелитолитик, гипохолестеринемик, гиполипидемик ва бироз иммуномодулятор таъсир кўрсатади.

Гепатоцит мембранасига тизилиб олиб, унинг структурасини барқарорлаштиради ва жигар ҳужайраларини ўт кислотаси тузларининг шикастловчи таъсиридан химоя қилади, шу йул билан цитотоксик самарани пасайтиради. Холестазда Са2+ га қарам альфа-протеазани фаоллаштиради ва экзоцитозни рағбатлантиради, уларнинг концентрациялари сурункали жигар касалликлари бўлган беморларда ошган, токсик ўт кислоталарининг (хенодеоксихол, литохол, деоксихол ва б.) концентрациясини пасайтиради.

Юқори қутбликка эга бўлиб, урсодеоксихол кислотаси аполяр (токсик) ўт кислоталари билан токсик бўлмаган аралаш мицеллаларни ҳосил килади, бу билиар рефлюкс-гастритда ва рефлюкс-эзофагитда меъда рефлюктатининг ҳужайра мембраналарини шикастлаш хусусияти пасайтиради. Бундан ташқари, урсодеоксихол кислотаси цитопротектор ва гепатопротектор самаралар кўрсатади, ҳужайра мембраналарининг (гепатоцитлар, холангиоцитлар, меъда-ичак йўлларини эпицелиоцитлари) таркибига кириб олиш, уларни барқарорлаштириш ва цитотоксик мицеллаларнинг таъсирини сезмайдиган қилиб қўйиш ҳусусиятига эга бўлган иккиланган молекулаларни ҳосил қилади.

Сафрони холестерин билан тўйинганлигини, уни ичакда сўрилишини сусайтириш, жигарда синтезини сусайтириш ва уни сафрога секрециясини пасайтириш ҳисобига камайтиради; холестеринни сафрода эрувчанлигини ошириб, у билан суюқ кристалларни ҳосил қилади; ўтнинг литоген индексини камайтиради. Бунинг натижасида холестеринли ўт тошлари (сафрода холестерин/ўт кислоталари нисбатини ўзгариши оқибатида) эрийди ва янги конкрементларни ҳосил бўлишини олди олинади (сафрода холестерин миқдорини камайиши натижасида) – литолитик самара намоён бўлади.

Бикарбонатларга бой холерезни индукция қилади, бу сафрони чиқарилишини ошишига олиб келади ва ичак орқали токсик ўт кислоталарини чиқарилишини рағбатлантиради, бу жигарда холестазни камайишига ёрдам беради – антихолестатик самара намоён бўлади.

Иммуномодулятор таъсири HLA-антигенларни гепатоцитлар ва холангиоцитларнинг мембраналарида экспрессиясини сусайтириш, иммунокомпетент иммуноглобулинларнинг (биринчи навбатда Ig M нинг) фаоллигини пасайтириш, лимфоцитларнинг табиий киллерлик фаолиятини нормаллаштириш, интерлейкин-2 ни ҳосил бўлишига таъсири, эозинофиллар сонини камайитириши билан боғлиқдир.

Бирламчи билиар циррози, муковисцидози ва алкоголли стеатогепатити бўлган беморларда фиброзни ривожланиб боришини ишончли секинлаштиради – антифибролитик самара намоён этади. Қизилўнгач веналарини варикоз кенгайишини ривожланиш ҳавфини камайтиради. Урсодеоксихол кислотаси ҳужайраларни (гепатоцитлар, холангиоцитлар ва бошқаларни) барвақт қариши ва нобуд бўлиш жараёнларини секинлаштиради – антиапоптотик самара. Колоректал рак ҳужайраларини ўсишини тормозлайди (йўғон ичакнинг ракига нисбатан ўсмага қарши таъсир кўрсатади).

 

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганида ингичка ичакда пассив диффузия ҳисобига, ён бош ичакда эса фаол ташилиши ёрдамида сўрилади. Максимал концентрациясига (Cmax) 1-3 соатдан кейин эришилади. Оқсиллар билан боғланиши юқори (соғлом кўнгиллиларда оқсиллар билан урсодеоксихолат кислотасининг хеч бўлмаганда 70% боғланган).

500 мг бир марталик дозада қабул қилинганида қон зардобидаги концентрацияси 30, 60 ва 90 минутдан кейин мувофиқ 3,8; 5,5 ва 3,7 мкмоль/л ни ташкил қилади. Мунтазам қабул қилинганида урсодеоксихолат кислотаси қон зардобининг асосий ўт кислотаси бўлиб қолади (ўт кислоталарининг умумий миқдорининг 48% ни ташкил қилади).

Терапевтик самараси ўтдаги урсодеоксихол кислотасининг концентрациясига боғлиқ; даволаш фонида ўт кислоталарининг умумий миқдорида унинг улуши дозага боғлиқ равишда 50-75% гача ошади (10-20 мг/кг суткалик дозаларда).

Меъда-ичак циркуляцияси тизимига қўшилади.

Урсодеоксихол кислотаси жигарда глицин ва таурин билан боғланади; ҳосил бўлган коньюгатлар жигарга чиқарилади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади.

Асосан ичак орқали (50-70%), жуда оз (1% дан кам) миқдори сийдик билан чиқарилади. Сўрилмаган урсодеоксихол кислотасининг озгина миқдори йўғон ичакда бактериялар таъсирида (7-дегидроксидланиш) литохол кислотасигача парчаланади, у йўғон ичакда қисман сўрилиб, жигарда сульфатланади ва сульфатилхолилглицинли ёки сульфатилхолилтауринли коньюгатлар кўринишида ахлат билан тез чиқарилади. Литохол кислотасининг бир қисми энтерогепатик циркуляцияга тушади ва жигарда хено- ва урсодеоксихол кислоталарига яна қайта айланади.

 

Қўлланилиши

  • жаррохлик хавфи юқори бўлган беморларда ва литотрипсиядан кейин беморларда ўт-сафро холестеринли тошларни эритиш учун қўлланилади. Даволашнинг муваффақиятини шартлари бўлиб, фаолият кўрсатаётган ўт пуфаги ва диаметри 2 см дан катта бўлмаган тоза радиотранспарант холестерин тошларни борлиги ҳисобланади.
  • I ва II босқичдаги бирламчи жигар биллиар циррози;
  • бирламчи склерозловчи холангит;
  • гепатит (сурункали, фаол, шу жумладан сурункали аутоиммун гепатитнинг атипик шакллари, сурункали ва ўткир вирусли гепатит);
  • ноалкоголли стеатогепатит;
  • жигарнинг токсик (шу жумладан алкоголли, дори воситалари таъсирида) шикастланиши;
  • билиар рефлюкс – гастрит;
  • билиар рефлюкс – эзофагит;
  • билиар диспепсия;
  • ўт йўлларининг дискинезияси;
  • болалардаги жигарнинг холестатик касалликлари (шу жумладан ўт йўлларининг атрезияси);
  • жигар трансплантациясидан кейинги холестаз;
  • сурункали описторхоз;
  • йўғон ичак ракини ривожланиш хавфи юқори бўлган беморларда уни олдини олиш мақсадида (масалан, ярали колитда);
  • семз беморларда тана вазнини тез йўқотилиши ўт тошларини хосил бўлишини олдини олиш мақсадида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Капсулаларни ичга, овқат қабул қилишдан қатъий назар, етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади. Дозалаш тартиби ва даволаш муддати шахсий равишда белгиланади ва кўрсатмаларга хамда бемор холатининг оғирлигига боғлиқ. Ўртача дозаси 6-12 ой давомида суткада 8-10 мг/кг ни ташкил қилади. Дозалаш қулай бўлиши учун қуйидаги маълумотлардан фойдаланиш мумкин:

 

Тана вазниУрсодеоксихол кислотасиКапсулалар сони
60 кг гача

80 кг гача

100 кг гача

100 кг дан ортиқ

500 мг

750 мг

1000 мг

1250 мг

2

3

4

5

 

Ўт-тош касаллиги, рефлюкс-гастрит: суткада 1 марта уйқудан олдин қабул қилинади. Сурункали жигар касалликлари, холестеринли ўт тошлари: узлуксиз узоқ муддат давомида (бир неча ойдан бир неча йилгача) суткалик доза 10 мг/кг дан 12-15 мг/кг гача дозада (2-5 капсула) қабул қилинади. Тошларни эритиш учун қабул қилиш муддати – тўлиқ эриб кетгунича 3 ойни ташкил этади. Тош хосил бўлишини қайталанишларини олдини олиш мақсадида ташкил этади.

Билиар рефлюкс-гастрит ва билиар рефлюкс-эзофагит: суткада 250 мг (1 капсула); даволаш курси 10-14 кундан 2 йилгача давом этади.

Бирламчи билиар цирроз: суткада 8-15 мг/кг (зарурати бўлганда 20 мг/кг гача) 6 – 24 ой давомида (бир неча йилгача) қабул қилиш буюрилади.

Бирламчи склерозловчи холангит: суткада 12 – 15 мг/кг (20 мг гача) 6 – 24 ой давомида (бир неча йилгача).

Муковисцидоз: суткада 20-30 мг/кг гача 6 – 24 ой ва ундан ортиқ муддат давомида қабул қилиш буюрилади.

Жигарни алкоголли ва токсик шикастланишлари: суткада 10 – 15 мг/кг 6-12 ой ва ундан ортиқ мудда давомида қўлланилади.

 

Ножўя таъсирлари

Препарат беморлар томонидан анча яхши ўзлаштирилади.

Кам холларда диарея ёки қабзият, кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал сохада ва ўнг қовурға ости сохасида оғриқ, ўт тошларини кальцификацияланиши, илгари бўлган псориазни зўрайиши, аллергик реакциялар (тошмалар, терини қичиши), бош айланиши, аллергик реакциялар юз бериши бўлиши мумкин.

Бирламчи билиар циррозни даволашда, препарат бекор қилинганидан кейин йўқоладиган жигар циррозининг ўткинчи декомпенсацияси кузатилиши мумкин.

Ҳар қандай ғайритабиий реакциялар пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокор билан маслахатлашиш лозим.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

  • ўта юқори сезувчанлик;
  • рентгенмусбат (кальций миқдори юқори бўлган) ўт толари;
  • ўт қопи, ўт йўллари ва ичакнинг ўткир яллиғланиш касалликлари, Крон касаллиги;
  • фаолият кўрсатмайдиган ўт қопи;
  • ўт йўлларининг тўлиқ обструкцияси;
  • декомпенсация босқичидаги жигар циррози;
  • буйрак, жигар, меъда ости безининг фаолиятини яққол бузилишлари;
  • ўт-меъда-ичак оқмаси (свищ);
  • ўткир холецестит;
  • ўткир холангит;
  • хомиладорлик;
  • лактация даври;
  • 6 ёшгача бўлган болалар (тана вазни 35 кг гача);
  • тез-тез билиар санчиқларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Колестирамин, колестипол, ёки алюминий гидроксидини сақловчи антацидлар урсодеоксихол кислотасини ичакда боғлаб олади, уни сўрилишини сусайтиради ва самарадорлигини пасайтиради. Юқорида санаб ўтилган препаратлар билан бир вақтда даволаш зарурати туғилганида, уларни препаратни қабул қилишдан 2 соат олдин ёки кейин қўллаш тавсия қилинади.

Гиполипидемик дори воситалари (айниқса клофибрат), эстрогенлар, неомицин, прогестинлар ўтни холестерин билан тўйинишини ошириши ва урсодеоксихол кислотасининг холестеринли ўт тошларини эритиш хусусиятини пасайтириши мумкин.

Препарат ичакда циклоспоринни сўрилишини кучайтириши мумкин. Шунинг учун бу препаратни бир вақтда қабул қилаётган пациентларда, циклоспориннинг даражасини назорат қилиш ва унинг дозасини тўғирлаш керак.

 

Махсус кўрсатмалар

Ўт-тош касаллигида даволаш самарадорлигини назорати, холелитиазни қайталанишларини олдини олиш учун хар 6 ойда ўт чиқариш йўлларининг рентгенологик ва ультратовуш текширувини ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Ижобий натижаларни фақатгина ўлчами 15 – 20 мм дан катта бўлмаган тоза холестеринли (рентгеннегатив) ўт тошлари бўлганда, ўт-сафро қопчасининг фаолияти сақланганида ва ўт қопчасининг йўли ва умумий ўт йўлининг ўтқазувчанлиги сақланиб қолгандагина олиш мумкин.

Узоқ вақт (1 ойдан ортиқ) даволанишда жигар трансминазалари, ишқорий фосфатаза, гамма- глутамилтрансферазанинг фаоллиги ва билирубин миқдорини аниқлаш учун хар ойда қоннинг биокимёвий тахлилини (айниқса даволашнинг биринчи 3 ойида) ўтказиш лозим. Юқори кўрсаткичлар сақланиб қолганида препаратни бекор қилиш лозим.

Конкрементлар тўлиқ эригандан кейин, аниқлаш учун ўлчамлари хаддан ташқари кичик бўлган конкрементларнинг қолдиқларини эриб кетишига ёрдам бериш учун, қўллашни хеч бўлмаганда 3 ой давомида давом эттириш тавсия қилинади.

Агар даволаш бошланганидан кейин 6-12 ой давомида тошларни қисман эриши юз бермаса, даволашни самарали бўлиш эхтимоли кам.

Даволаниш вақтида кўринмайдиган ўт пуфаги аниқланиши, бу тошларни тўлиқ эримаганидан далолатдир, ва даволашни тўхтатиш керак.

Препарат билан даволаш вақтида туғруқ ёшидаги аёллар контрацепциянинг ногормонал усулларини ёки эстрогенларнинг кам миқдорини сақлаган контрацепцивларни қўллашлари лозим.

Препарат автомобилни хайдаш, техника билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: Доза ошириб юборилганида диарея бўлиши мумкин.

Даволаш: Препаратни қабул қилишни тўхтатиш. Суюқлик ва электролитларнинг мувозанатини сақлаган холда симптоматик даволашни ўтказиш керак.

 

Чиқарилиш шакли

Қаттиқ желатин капсулалар, 10 капсуладан контур уяли ўрамда, 5 контур уяли ўрамдан қутида.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлик муддати  

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x