Тушда ёмғир ёғса нимани билдиради.

Тушида ёмғир ёққанини кўрган кишининг қўлига ҳалол мол тушади.

Картинки по запроÑу дожд

Момоқалдироқ гумбурлаб, чақмоқ чақиб, гўфон кўтарилиб, осмон қоп-қора бўлган ҳолда ёмғир ёққанини кўриш юртда фалокатлар бўлишига ишорадир.

Тушда емғир

Бу фалокатлар юқимли касаллик, оммавий қирғин ва очарчилик деб таъбир қилинади. Ўз вақтида ва мавсумида кўрилган ёмғир барака ва қувончга, бошқа пайтдаги ёмғир эса қийинчиликка ишора ҳисобланади.

ЕР

Тушида ям-яшил, серсув жойларни кўрган кишининг иймони мустаҳкам бўлади. Шундай жойга уй қурганини кўргани киши бахтли ҳаёт кечиради. Ўзини бепоён саҳрода кўрган киши сафарга чиқади. Ерини ҳайдагани, боғини қазиганини кўрган киши хотини билан яхши келишади. Еридан мўл ҳосил олганини кўрган кишининг фарзандлари, набиралари кўп бўлади.

ЕРТЎЛА

Тушда кўрилган ертўла ҳомиладор аёлга ишорадир. Ертўланинг кўмилиб қолганини кўрган кишининг онаси касал бўлса, вафот этади. Нотаниш ертўла, чуқурга тушганини кўрган киши касал бўлса, дунёдан ўтади. Кема ёки игунга ўхшаш нарсада бўлса, чўкади. Йўловчи бўлса, сафарда бўлса, йўли ёпилади. Душманлик ҳолида бўлса қамалади. Агар бундай ҳолатларда бўлмаса, ичига кириш мақул бўлмаган ҳаммомга ёки зинакор аёлнингуйига киради.

Тушда дўл

Тушда дўл ёққанини кўриш хукмдорнинг фуқароларга азоб бериши, мол-мулкини талон-тарож қилиши, баъзиларга тан азоби бериши тарзида таъбирланади. Бемаврид қор ёки дўл ёққанини кўрган киши касалликка йўлиқади, касал бўлса дарддан тезда қутулади. Устига дўл ёққанини кўрган кишининг моли қўлдан кетади. Вақтида ёққан қор ва дўл ғамлар барҳам топиши, душманлар ва хоинларнинг йўқолишини билдиради.

 

ДОРИ-ДАРМОН

Тушдаги дори-дармон имоннинг бутлигидир. Дори ичга- нини кўрган киши диндор бўлса, динда тўғриликка эришади. Дин билан алоқаси бўлмаса, дунёси обод бўлади.Тушда дори ичиш илм, насиҳат ва булардан фойдаланишга ишора- дир. Тушда дорини рад этиш, ичмаслик ҳақ йўлдан қайтиш, йўлдан озиш нафсининг истакларини афзал кўришдан даракдир. Ҳапдори дунёга ҳирс қўйиш, дорининг ичил- гани ризқ-насиба, ютилгани исёнкор учун илмдан ҳазар қилишдир. Тушда пилик ишлатиш сўраб-суриштириш, сирли нарсаларни билишга қизиқиш аломатидир. Кўзига дори томизганини кўрган киши диний ҳаётга янада кўпроқ аҳамият беради. Ютиш қийин бўлган, томоқдан ўтиши мушкул бўлган дори тез тузаладиган касалликдир.

ДОЯ

Доя ёрдамчи ва ўринбосардир. Гўзал ва ёш доя кўрган кишига умрининг охиригача давом этадиган дўстлик на- сиб этади. Баъзи таъбирчиларнинг фикрича, доя кўриш қизли бўлишга, кекса ва хунук доя туш кўрган кишининг фарзандлари ўта заковатли бўлишига ишорадир.

ДУО қилиш

Тушда дуо қилиш дуо қилганнинг дуоси қабул бўлиши, ҳидоят, ризқ ва буюк зотлар ёнида мақтанишига ишорадир. Тушдаги дуо мақсадга етиш ва фарзанддан дарак. Умуман олганда, дуо яхши бир тушдир. Ҳар бир дуо нима мақсадда қилинган бўлса, шундай таъбир қилинади.

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x