Марина ЦВЕТАЕВА (1892–1941)

ХХ аср рус шеъриятининг  забардаст вакили, Марина Ивановна Цветаева 1892 йил, 26 сентябрда  (янги тақвим бўйича 9 октябрь) Москвада туғилган.Дастлабки шеърий тўпламлари – “Оқшом альбоми” ва “Сеҳрли фонарь”, “Блокка аталган шеърлар”, “Ҳижрон”, “Ҳунар” каби  шеърий китоблари нашр этилган. Марина Цветаева XX аср рус шеъриятига катта ҳисса бўлиб қўшилган  лирикасидан ташқари, ўн еттита поэма, саккизта шеърий … Читать далее

Фозил Искандар (1929–2016) ҚАРЗДОРЛАР

(Ҳикоя) Таниқли ёзувчи Фозил Искандар ҳикояларини ўқиганда китобхоннинг дили яйраб, лабига ним табассум югуради. Адибнинг “Юрак” ҳикояси таржимаси аввалги сонларимиздан бирида ҳукмингизга ҳавола этилганди. Қуйида Ф.Искандарнинг яна икки ҳикояси чоп этилмоқда. Қарз сўрайдиган одам ҳам, қарздор одам ҳам огоҳлантирувчи хабарнома жўнатмайди. Ҳаммаси кутилмаганда рўй беради.Бир одам сиз билан умуммаданият ёки ҳатто бутункоинот миқёсидаги мавзулардан гап … Читать далее

Тунжар ЖЎЖАНЎҒЛИ (1944 йил) КЎЧКИ

(2 пардали драма) Тунжар Жўжанўғли 1944 йил Туркиянинг Чўрим вилоятида таваллуд топган. Драматург, Халқаро драматурглар бирлашмасининг Туркиядаги вакили. Туркияда ҳамда хорижда ўтказилган давлат фестиваллари совриндори. “Ўқитувчи”, “Аёллар”, “Берк кўча”, “Досье”, “1920”, “Қиморбозлар”, “Вертолёт” каби ўнлаб асарлар муаллифи.Қуйида эътиборингизга ҳавола қилинаётган “Кўчки” асари энг кўп таржима қилинган драма ҳисобланиб, 40 дан ортиқ давлатда, жумладан, Ўзбекистонда – … Читать далее

Луи Массиньон (1883–1962) МАНСУР ҲАЛЛОЖ

Таниқли француз шарқшуноси Луи Массиньон 1883 йил 25 июлда Франциянинг Ножан-сюр-Мари шаҳрида туғилган. Отаси – Фердинанд Массиньон ўз даврининг машҳур ҳайкалтарошларидан бўлган. Дастлабки таълимни Луи Париждаги Монтень лицейида олиб, 13 ёшидан ўша даврдаги машҳур Луи-де-Гран лицейида ўз ўқишини давом эттиради. Бу таълим даргоҳида у мисршунос олим Гастон Масперонинг ўғли Анри Масперо билан дўстлашади. Бу дўстлик … Читать далее

Наим КАРИМОВ ТАРЖИМА САНЪАТИ ВА ЖАҲОН АДАБИЁТИ

Одамзод қаерда, ер куррасининг қайси бир гўшасида яшаган бўлмасин, янги ҳаёт манзилларини кашф этиш, дарёлар, денгизлар, ҳатто уммонларнинг нариги соҳилидаги  ҳаёт билан ошно бўлишга, ўша ердаги ҳаёт манбаларидан баҳраманд бўлишга интилган. У шу мақсадда сузишни ўрганган, қайиқлар ясаган, кўприклар қурган. Инсоният тараққиётнинг муайян босқичига кўтарилганидан сўнг бошқа мамлакатлар ва қитъаларда яшаган халқлар бадиий маданиятидан, нафис … Читать далее

Япониядан чиққан инглиз Кадзуо Исигуро

Кадзуо 1954 йилнинг 8 ноябрь кунида таваллуд топиб, 1981 йилдан буён постмодерн йўлида, инглиз тилида ижод қилиб келаётган ёзувчидир. У асли Япониянинг Нагасаки шаҳридан. Бу шаҳарни ҳамма билади. 1945 йил, иккинчи жаҳон уруши якунига бориб, бутун дунё учун Иккинчи жаҳон уруши ҳам бир бўлди-ю, Хиросима билан Нагасакидаги атом бомбасининг портлатилиши ҳам бир бўлди. Исигуронинг отаси … Читать далее

Виктор ШКЛОВСКИЙ (1893–1984) ЧАПЛИН ВА ЭЙЗЕНШТЕЙН

Жаҳон кинематографиясининг икки буюк намояндаси, овозсиз кинонинг йирик дарғалари – Чарли Чаплин (1889–1977) ва Сергей Эйзенштейн (1898–1948)ижоди ҳеч шубҳасиз, умуминсониятга дахлдлор ҳодисалардир. Ҳар икки санъаткор оқ-қора тасвирдаги унсиз нигоҳлар ила миллионлаб санъат муҳибларини ўзига ром этди, гоҳо қувноқ эпизодлар, гоҳида эса ҳазин дард билан йўғрилган фильмлари курраи заминни ҳайратга солди. Вақт ўтиб овозли кино пайдо … Читать далее

Пётр ФилипПович АлЬберти

Пётр Филиппович Альберти рангтасвир устаси. Бўлажак рассом 1913 йили 25 ноябрда Аcтраханда темирйўлчилар оиласида туғилган. 1927 йилда Астрахань рассомлик олийгоҳига ўқишга киради ва таниқли мусаввир ҳамда педагог Павел Алексеевич Власовга шогирд тушади.1932 йилда Альберти олийгоҳни тугатди ва устозининг маслаҳати билан Бутунроссия рассомлар академияси қошидаги тайёрлов курсларида таҳсил олиш учун ҳозирги Санкт-Петербург (Ленинград) шаҳрига йўл олди. … Читать далее

Алишер НАВОИЙ  (1441–1501)  САРВИ ОЗОДИМНИ БОҒ ИЧРА…

  Сарви озодимни боғ ичра хиромон истарам, Сабзасин сарсабзу гулбаргини хандон истарам.   Дард жононимда, балким юз алам жонимдадур, Йўқки, жононимға, бал жонимға дармон истарам.   Тийрадур вайроним онсиз, ваҳ, яна бир қатла ҳам Ул  қуёшни  байтул-эҳзонимда меҳмон  истарам.   Нафъ этар бўлса хино янглиғ кафи пойингға қон, Чок этиб кўксум ани бағримда пинҳон истарам. … Читать далее

ШАХС ВА ИЖОДКОР

Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов ҳақида унинг 100 йиллик таваллуд санасини нишонлаш муносабати билан анчагина фикрлар айтиляпти. Бир пайтлар, унинг ўзи ҳаётлиги даврида, ёзувчилиги билан боғлиқ фаолиятига доир кўплаб мақолалар ва ҳатто китоб, рисолалар чоп этилган эди. Афсуски, уларнинг аксарияти шу пайтлар Ўзбекистон Компартиясининг биринчи секретари бўлиб ишлаб турган юқори лавозимли шахсга хушомад … Читать далее