Ношукур

Ношукур банда туш кўрибди. Тушида бир киши уни қўлидан ушлаб етаклаганча, нотаниш уйга олиб кирибди. Уйнинг шифтидан тўхтовсиз чакки ўтаётган экан.

“Эй биродар, нима, бу уйнинг эгаси шу қадар қашшоқми? Ҳатто чакки ўтаётган шифтни ҳам таъмирламабди?” – ношукур киши йўлбошчисидан аста сўрабди.

Ҳамроҳи жавоб берибди: “Йўқ, бу Худонинг бандаларига нозил қилаётган ризқ-насибаси. Уни осонроқ тушунишинг учун сенга мана шу тарзда кўрсатиляпти. Ана, қара, бир жойдан кўпроқ, бир жойдан камроқ сув тушяпти. Челаклаб тушаётгани ўзига тўқники, томчилаб тушаётгани эса камбағалники”.

“Бу ерда менинг ҳам ризқим тушаётган тешик борми?” – сўради ношукур.

“Ҳа”, жавоб берди йўлбошчи ва томчи бир томиб, бир тўхтаб тушаётган жойни кўрсатди.

“Бу томчини кўпайтиришнинг иложи йўқми?” кайфияти тушиб кетган ношукур аччиқланиб сўради.

“Бор, бунинг учун шукур килиш керак”, деди ҳамроҳи бунга жавобан.

“Э-э-э, йўқ, яхшиси тешикни катталаштириш керак”, деб ношукур банда ердан чўп олиб, тешикни ковлашга тушди. Тўсатдан чўп ризқ томаётган тешикка тиқилиб, синди ва томаётган бир томчи сув ҳам тўхтаб қолди.

 

Инглиз тилидан Шуҳрат Сатторов таржимаси

 

“Ижод олами”, 2018/5

https://saviya.uz/ijod/nasr/noshukur/

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о
guest

0 комментариев
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x